Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди
Президентнинг кўрсатмасига мувофиқ Имом Бухорий мажмуасини реконструкция қилиш ва кенгайтириш кўзда тутилган. Симметрик тарзда иккита масжид ва тўртта минора қуриш, йўлдан кириб келишда хиёбон, унинг атрофида кичик меҳмонхоналар ва битта йирик отель, бошқа инфратузилма объектларини бунёд этиш режалаштирилган.
“Асрлар қаъридан таралаётган ёғду” мавзуида исломшунос олимларнинг халқаро конференцияси ўтказилди
“Ўзбекистон – Буюк йўллар ва цивилизациялар чорраҳаси: империялар, динлар, маданиятлар” маданий мерос ҳафталиги доирасида 25 август куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида “Асрлар қаъридан таралаётган ёғду” мавзуида исломшунос олимларнинг халқаро конференцияси ўтказилди.
Аҳолига китоб мутолаасининг фойдалари ҳақида сўзлаб берилди
АҚШнинг Йел университети олимлари томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра китоб мутолаасини севадиган ва бу иш билан мунтазам шуғулланадиган кишилар бошқаларга нисбатан 2 йил кўпроқ умр кўрар экан.
Туман ва шаҳар бош имом хатибларининг навбатдаги йиғилиши
Жорий йилнинг 20 август куни вилоятимизнинг шаҳар ва туман бош имом хатибларининг навбатдаги йиғилиши вилоят вакиллиги биносида бўлиб ўтди. Мажлисни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакили ўринбосари Х.Саттаров олиб борди.

Албатта Аллоҳ покдир, покликни яхши кўради
Муқаддас динимиз таълимотларида поклик иймондан деб хисобланади. Ислом поклик ва покланиш ишларига ўта жиддий назар билан карайди. Ҳадиси шарифда: “Албатта Аллоҳ покдир, покликни яхши кўради, тозадир тозаликни яхши кўради, олийжанобдир олийжанобликни яхши кўради, сахийдир саховатни яхши кўради.
МАСЖИД ВА ЗИЁРАТГОҲЛАРДА ҲАШАРЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА
Мамлакатимизнинг барча ҳудудлари, маҳаллалар, корхона ва ташкилотлар, меҳнат жамоаларида бўлгани сингари бугун эрта тонгдан Самарқанд вилоятидаги барча масжид ва зиёратгоҳларда ҳам ҳашар бўлиб ўтмоқда.
ТАЙЛОҚ ТУМАНИДА ЯНГИ МАСЖИД ҚУРИЛИШИ БОШЛАНДИ
Масжидлар барпо этиш, обод қилиш ҳамда уларни таъмирлаш улуғ савобли амаллардир. Кўплаб масжидлар замонавий шаклда таъмирланиб, чиройли ва қулай ҳолатга келтирилмоқда.
ҚУРБОНЛИК ЎЗ СОҲИБИНИ ДЎЗАХДАН ҲИМОЯ ҚИЛАДИ
Аллоҳ таоло шундай деб марҳамат қилди:
“Бас, Роббинг учун намоз ўқи ва қурбонлик сўй” (Кавсар сураси 2-оят).
Қурбонлик қилишдан мақсад банда Аллоҳнинг амрига итоатини, тақвосини намоён этишдир.
Макка шаҳрида ўтказилган тадбирда вакилларимиз иштирок этди
Туркиянинг “Диёнат ишлари бошқармаси” томонидан 13 август куни Макка шаҳрида“Қурбон ҳайити” муносабати билан анжуман ўтказилди. Унда йигирмадан зиёд давлатларнинг Ҳаж ишлари бўйича вакиллари иштирок этди.
“Вақф” хайрия жамоат фонди қурбонлик маросими ўтказди
Самарқанд вилоятининг 271 та жоме масжидида эрта тонг билан йиғилган жамоат “Қурбон ҳайити” намозини адо этдилар. Намоздан сўнг Аллоҳ таолога дуо қилиб, ибодатларни қабул қилиши, гуноҳларни мағфират этишини, халқимизга ушбу қутлуғ айёмни файзу баракотли бўлишини, юртимиздаги тинчлик, осойишталик неъматини бардавом айлаб, халқимиз фаравонлигини янада зиёда этишини сўраб дуолар қилдилар.
Арафот тоғидан табрик ва дуолар
Зулҳижжа ойининг 9 куни Ҳожилар Мино водийсидан Арафотга келиб жойлашдилар. Ҳаж ибодатининг энг муҳим маносикларидан бири Арафот майдонида бир муддат туришдирҲаж ибодатининг энг муҳим маносикларидан бири Арафот майдонида бир муддат туришдир.
Самарқандда Қурбон ҳайити намози 271 та масжидда ўқилади
Барчамиз учун улуғ бўлган, Ислом оламидаги муборак айёмлардан бири Қурбон ҳайитини нишонлаш арафасидамиз.
Шодиёна муносабати билан кам таъминланган оилалар, боқувчисини йўқотганлар, ёлғиз кексалар, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, меҳнат фахрийлари, нуронийлар, Меҳрибонлик, Мурувват ва Саховат уйлари тарбияланувчиларидан хабар олиш ишлари бошлаб юборилди.
Муфтий ҳазратлари Самарқандлик ҳожилар билан учрашди
Кеча, 3 август куни Макка шаҳрида бўлиб турган Самарқанд вилоятидан Ҳаж сафарига борганлар билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари учрашди. Учрашув Макка шаҳридаги “Аброжул Ҳидоя” меҳмонхонасида бўлиб ўтди. Унда муфтий ҳазратлари сўзга чиқиб, ҳаж амалларини тўла-тўкис адо этиш билан боғлиқ муҳим тавсияларни берди.
БИРИНЧИ ГУРУҲ САМАРҚАНДЛИК ЗИЁРАТЧИЛАР МАККА ШАҲРИГА ЙЎЛ ОЛДИЛАР
Хабарингиз бор 26 июл куни Самарқанд вилоятидан 229 нафар юртдошларимиз Муборак Ҳаж амалини ният қилиб, сафарга чиққан эдилар. 28 июл куни эса вилоятимиздан яна 230 нафар фуқароларимиз Мадина шаҳрига парвоз қилдилар. Ўзбекистонлик зиёратчилар Мадина шаҳрида “Масжид ан-Набавий”дан 50 метр узоқликда жойлашган беш юлдузли “Пулман замзам” меҳмонхонасига жойлашди. Ҳаж ибодатини адо этишга мўлжалланган сафар чоғида зиёратчилар Мадина шаҳрида уч кун давомида “Масжид ан-Набавий” масжиди, Пайғамбаримиз алайҳиссалом равзалари(мақбаралари)ни, Уҳуд тоғи, Қубо, Қиблатайн каби табаррук жойларни зиёрат қилдилар.




















