Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Ислом инсоний фазилатларни асраб-авайлашга ундайди

 
 

Юртимизда барча соҳалар каби диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда ҳар бир имом-хатиб ўз билим ва салоҳияти билан дин ривожи ва халқ фаровонлиги учун ўз ҳиссаларини қўшмоғи лозим.

Бугун дунё саҳнида кечаётган воқеа-ҳодисалар, турли жараёнлар ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди. Айниқса гап тинчлик, тотувлик ҳақида борганида бунга яна бир бор гувоҳ бўлади киши. Дунёнинг турли бурчакларида рўй бераётган беқарор вазият, манфаатлар тўқнашуви ва маъносиз урушлар кўплаб қурбонларга сабаб бўлаётганидан ҳаммамиз хабардормиз. Ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини етказишни, Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этиши  диний соҳа ходимларининг жаҳолатга қарши маърифат билан, яъни илм тарқатиш билан курашишларига яна бир туртки бўлади.  

         Пайариқ туманиТоҳир шайх” жоме масжиди имом хатиби Ҳасанхон Аббасов ҳам Пайариқ туманида тузилган ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш бўйича тарғибот гуруҳи аъзолари билан умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ва маҳалла фуқаролари билан ҳамда муаммоли хонадонлар, ижтимоий кўмакка муҳтож фуқаролар билан учрашиб, диний-маърифий суҳбатлар олиб бормоқда.  

 

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги

 


Киритилган вақти: 05/10/2019 15:52;   Кўрилганлиги: 1258
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/islom-ezgulik-va-tinchlik-dini
Чоп этилган вақт: 07/12/2024 23:29
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг