ИҲТ Инсон ҳуқуқлари бўйича доимий комиссияси делегацияси Хўжа Исмоил шаҳарчасида
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ташаббуси билан айни кунларда Тошкент шаҳрида Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссиясининг олтинчи семинари бўлиб ўтмоқда.
Халқаро анжуман ИҲТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссияси ва БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган.
Айни вақтда форум иштирокчилари Самарқанд вилоятига ташрифи доирасида Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилиб, у зотнинг номи билан аталувчи халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолияти билан танишмоқда.
Маълумот учун айтиш жоиз, давлатимиз раҳбари ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 2016 йил октябрь ойида Тошкент шаҳрида ўтказилган 43-сессиясида сўзлаган нутқида Самарқандда айнан Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси ёнида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш ташаббусини илгари сурган ва бу таклиф барча аъзо давлатлар томонидан қўллаб-қувватланган эди.
Манба: ИБХИТМ Матбуот хизмати
Киритилган вақти: 08/10/2019 15:59; Кўрилганлиги: 1139
Чоп этилган вақт: 14/12/2024 11:03