Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

БМТ махсус маърузачиси Имом Бухорий мажмуаси ва Имом Бухорий илмий тадқиқот марказида бўлди

 
 

Мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг судьялар ва адвокатлар мустақиллигига оид масалалар бўйича махсус маърузачиси Диего Гарсия-Саян бошчилигидаги делегация 23 сентябрь куни Самарқандга келди.

Куннинг иккинчи яримида меҳмонлар Имом Бухорий мажмуаси билан танишди. Меҳмонларни ЎМИ Самарқанд вилояти вакили ўринбосари Х.Саттаров кутиб олди. Уларга Имом Бухорийнинг ҳаёти ва Саҳиҳул Бухорий ҳадис тўплами тўғрисида маълумот бериб ўтди.

Шундан сўнг, Диего Гарсия-Саян бошчилигидаги делегация билан Имом Бухорий илмий тадқиқот марказида давра суҳбати ўтказилди.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакили ўринбосари Х.Саттаров вакиллик тизимидаги масжидларнинг фаолияти, мамлакатимизда Ислом динига бўлган эътиборни ва кенг кўламда олиб борилаётган ислоҳатлар тўғрисида гапириб ўтди.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 23/09/2019 20:28;   Кўрилганлиги: 988
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/bmt-maxsus-maruzachisi-imom-buxoriy-majmuasi-va-imom-buxoriy-ilmiy-tadqiqot-markazida-boldi
Чоп этилган вақт: 23/02/2024 13:11
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг