Хабарлар

Мусибат келган хонадонга Имом-хатиб чақириғи билан ёрдам кўрсатилди

Беморни зиёрат қилиш, ҳолидан хабар олиб, хизматида бўлишнинг фазилати динимизда ниҳоятда улуғ амал. Мусулмон киши бошқа биродарининг беморлигини билганида, уни бориб кўриши мусулмонларнинг бир-бирларидаги ўзаро ҳақларидан ҳисобланади.

 

Ҳорманг пахтакорлар!

Пахта далаларидан фоторепортаж

Ҳозир юртимизда куз фасли бўлганлиги сабабли далалармизда пахта ҳосили пишиб етилган. Пахта ҳосилининг кўп қисми йиғиштириб олинди. Ҳали анча пахта дур каби оппоқ бўлиб, айни теримга шай бўлиб турибди. Бободеҳқоннинг заҳматли меҳнатлари самараси бўлган мана шу мўл ҳосилни бирортасини ҳам нес-нобуд қилмаган ҳолда териб олиш, сарфланган меҳнатнинг самарасини кўриш, уни исроф этмаган ҳолда йиғиб олиш учун барчамиз қайси соҳа вакили бўлишимиздан қатъий назар бирдек ҳаракат қилишимиз зарур.

 

Диний идора ҳаётидаги муҳим воқеалар йилномаси.

1971 йил. Муфтий Зиёвуддин ибн Эшон Бобохон Қоҳирадаги Ислом тадқиқотлари академиясининг VII анжуманида қатнашди.

* * *

1971 йил. Тошкентда Имом Бухорий номли Тошкент олий маъҳади очилиб, унда йигирмага яқин талаба таълим ола бошлади.

* * *

1974 йил август. Улуғ муҳаддис Имом бухорий таваллудининг 1200 йиллигига бағишлаб Самарқанд шағрида “Имом Бухорий ва ҳозирги замон” мавзуида илмий амалий анжуман ўтказилди. Унда жаҳоннинг 33 мамлакатидан келган дин арбоблари, йирик олимлар қатнашди.

 “Ўзбекистон мусулмонлари идораси” китобидан, 21-бет

 

Нарпай тумани “Чақар” қишлоғида истиқомат қилувчи оқсоқолларнинг Кун.уз тахририятига йўллаган мурожаатига МУНОСАБАТ

Нарпай тумани “Чақар” қишлоғида яшовчи бир гуруҳ оқсоқоллар Kun.uz таҳририятига маҳалладаги рўйхатдан ўтмаган масжидни очилиши юзасидан мурожаат қилган.

Ҳақиқатдан ҳам, мазкур бино бугунги кунда масжид сифатида давлат рўйхатидан ўтмаган.

Мурожаат юзасидан шуни маълум қиламизки, Ўзбекистон мусулмонлар идораси вилоят вакиллиги томонидан ушбу фуқароларга масжидни давлат рўйхатидан ўтказиш юзасидан бир неча маротаба тушунтириш ишлари олиб борилган.

 

“Ҳидоят”, “Мўминалар” журналлари ва “Ислом нури” газетасига обуна бўлишга шошилинг!

Ушбу нашрларни ўқиганда юртимиз ва дунё мусулмонлари ҳаёти билан танишиш баробарида илм ҳам ўрганасиз. Шунингдек, юртимиздаги энг кўп ададда нашр этиладиган "Ҳидоят" журнали ва салмоқли ададларда чоп этилувчи "Мўминалар" журнали ва "Ислом нури"  газетаси сизнинг ҳамфикрларингиз сонини ҳам орттиради. Сиз ушбу нашрларда ўз ижодингиз билан қатнашиш имконига ҳам эгасиз. Сизнинг ижодингиз "Газетхон илҳоми", "Мактубларда манзаралар"  ва бошқа мавзуга мос рукнлар остида эълон қилинади.

 

Диний идора ҳаётига оид муҳим воқеалар йилномаси

1962 йил. Муфтий Зиёвуддинхон ибн эшон Бобохон Бағдодда (Ироқ) ўтказилган халқаро Ислом конгресси мажлисида қатнашди.

* * *

1963 йил август. Диний бошқарма таклифига биноан Ҳиндистон муфтийи, Уламолар жамияти раиси, шайх Атиқур Раҳмон Усмоний бошчилигида меҳмонлар ташриф буюрди.

* * *

1968 йил. “Совет Шарқи мусулмонлари” журнали қайтадан нашр этила бошланди.

* * *

1968 йил. Қуръони карим нозил бўлганининг 1400 йиллиги муносабати билан Тошкентда хаттот Мирза Ҳошим Хўжандий 1913 йили насх хатида кўчирилган нусха асосида Қуръони карим нашр этилди.

“Ўзбекистон мусулмонлари идораси” китобидан, 20-бет

 

Мурувватли қўллар ҳамиша ёрдамга шай

Ургут туман “Шайх Қутбиддинхон” жоме масжиди жамоатининг  моддий ёрдами билан  Сўфиён маҳалласида истиқомат қилувчи моддий ёрдамга муҳтож бўлиб турган Сафарова Гулсара опага 1220000  (Бир миллион икки юз минг сўм)  ёрдам пули берилди.

 

Малайзиялик меҳмонлар Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

Юртимизда расмий ташриф билан бўлиб турган Малайзия Бош вазирининг махсус вакили, Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Муҳаммад Яҳё бошчилигидаги делегация бугун Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди. Меҳмонлар Самарқанддаги зиёратини Имом ал-Бухорий мажмуасидан бошладилар. У жойда дастлаб, муҳаддислар султони Имом Бухорий ҳазратларининг равзалари зиёрат қилинди. Шундан сўнг меҳмонлар Имом Бухорий Халқаро илмий-тадқиқот маркази ва ҳадис илми мактаби фаолияти билан танишди.  Меҳмонларнинг зиёрати давомида уларга Самарқанд вилоят бош имом-хатиби Зайниддин Эшонқулов ва Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси бошқарув кенгашининг раиси Д.Эрмаматовлар ҳамроҳлик қилди.

 

Диний идорага оид Муҳим воқеалар йилномаси

1947 йил. Нусха кўпайтириш йўли билан “Совет шарқи мусулмонлари” журнали нашр этила бошлади.

* * *

1948 йил. Ҳижрий-қамарий ҳисоб билан мусулмонлар тақвими чоп этилди.

* * *

1948 йил декабрь. Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонларининг иккинчи қурултойи бўлди. Унда Зиёуддинхон ибн Эшон Бобохон диния назорати раисининг ўринбосари этиб сайланди.

* * *

1961 йил. Диний бошқарма қошида халқаро алоқалар бўлими ташкил этилди.

 

Бугун Самарқанд шаҳри куни

Маълумки, 1996 йилдан бошлаб 18 октябрь “Самарқанд куни“ сифатида кенг нишонланади. Ушбу кунда шаҳар ўзгача шукуҳ таратади. Шаҳарнинг ҳар бурчакларида байрам кайфияти кезиб юради.

 

Пахта-миллий бойлигимиз

Диёримизда олтин куз фасли ўзининг ўзгача жилоси билан бошланди. Азал-азалдан ушбу давр пишиқчилик, мўл ҳосилни йиғиш ва сарфланган меҳнат самарасини кўриш мавсуми ҳисобланади. Сентябрь ойидан бошлаб оқ олтин, яъни ризқу рўзимиз бўлган пахта ҳосилини териш ишларига уюшқоқлик билан киришилади.

 

Масжидлар яна ҳам обод бўлмоқда

Сўнги вақтларда намозхонлар, маҳаллий ва хорижий меҳмонларга янада қулай шароитлар яратиш мақсадида масжидларни кенгайтириш учун янги бинолар, замонавий таҳоратхоналар қурилиб, эскилари таъмирланмоқда. Самарқанд вилояти масжидларида олиб борилаётган қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиш мақсадида ЎМИ Самарқанд вилоят вакили З.Эшонқулов Самарқанд шаҳридаги “Мурод Авлиё” масжидида янгидан барпо этилаётган таҳоратхонанинг қурилиш ишлари билан танишди.

 

“Вақф” хайрия жамоат фонди навбатдаги хайрия тадбирини ўтказди

“Вақф” хайрия жамоат фондининг Самарқанд вилоят филиали навбатдаги хайрия тадбирини фонд тасарруфидаги “Имом Бухорий” ёдгорлик мажмуаси ҳамда “Имом Бухорий” жоме масжиди билан ҳамкорликда амалга оширди. Пайариқ тумани “Хўжа Исмоил” маҳалласида яшовчи кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, оиласида ногирони бор ва оғир касалликка чалинган ўн беш нафар фуқароларга ёғ, гуруч, гўшт, шакар каби жами 3 000 000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотларини эҳсон қилдилар.

 

Яхшилик қилинг – шоядки, нажот топсангиз

Мусулмон киши нима учун яратилгани, нима қилиши лозимлигини яхши билади. Аллоҳга ибодат қилиш, инсонларга яхшилик қилишлик уни икки дунё саодатига олиб келишини яхши англайди. Унга омонат қилиб берилган ягона фурсати бўлмиш дунё ҳаётида, ҳам дунёсини, ҳам охиратини обод қилади.  Чунки, Аллоҳ таоло Эй, иймон келтирганлар! Рукуъ қилинглар, сажда қилинглар ва Роббингизга ибодат қилинглар ҳамда яхшилик қилинглар – шоядки, нажот топсангиз!” (Ҳаж-77), деб марҳамат қилган.

 

“Бойбул” масжиди янгидан қад ростламоқда

Ургут туманида бугунги кунда 61 та масжид фаолит юритаяпди. Собиқ шўролар тузуми даврида туманда атиги битта масжид фаолият юритган. Аллоҳга беадад шукрки, юртимиздаги икки мингдан зиёд масжидларимиз кундан-кунга обод бўлмоқда. Кўп масжидлар замонавий шаклда таъмирланиб, чиройли ва қулай ҳолатга келтирилмоқда. Уларда намозхонларимиз ўзларининг ибодатларини эмин-эркин амалга оширмоқдалар. Ургут туманида ҳозирги вақтда 6 та масжид тубдан янгидан бино қилинмоқда. Шулардан бири Бойбул маҳалласида жойлашган “Бойбул” жоме масжидидир. Масжид 2004 йилдан буён фаолият юритиб келади. Ўша йиллари қурилган хонақоҳ кичик ҳажмли, кўримсиз эди.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг