Ургут аҳлининг ҳиммати
Ҳар йили Мустақиллигимизнинг муносабати билан мўмин-мусулмонлар меҳрибонлик, саховат ишларига янада киришиб кетадилар. Бинобарин, бу ҳаётда инсондан фақат яхшилик қолади. Яхшиликнинг мукофоти эса фақат яхшилик – жаннатдир.
Ислом ҳидоятида тарбия кўрган ва унинг соф ва пок булоқларидан баҳра олиб улғайган киши ўзи яшаб турган жамиятдаги барча инсонларга наф келтиришга, улардан зарарни даф қилишга интилади. Чунки инсонларга яхшилик қилиш икки дунё саодатига сабаб бўлади.
Тошкендан шаҳридан ташриф буюрган имом-хатиб домлалар Чегара ва чекка ҳудудларда жойлашган масжидларда жума намозини адо этдилар
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ҳудудлардаги вакиллари, бош имом-хатиблар томонидан диний вазиятни соғломлаштириш бўйича ишлаб чиқилган “йўл харитаси” доирасида вилоятимиздаги чегара ва чекка ҳудудларда жойлашган масжидларга тажрибали имом-хатибларнинг ташрифи режалаштирилган эди. Шу асосида бугун, 27 август Жума куни Тошкен шаҳридан ташриф буюрган “Фирдавс” жоме масжиди имом-хатиби Бахтиёр домла Сатторов Ургут туманидаги “Бойбул” жоме масжидига, масжидига ва вилоятимиза фаолят олиб бораётган Оқдарё тумани бош имом-хатиби Ҳабибулло домла Облақулов Ургут тумани “Аҳмад Очил” жоме масжидига, Пайариқ тумани бош имом-хатиби Мансур домла Абдухолиқов Ургут тумани “Ёқуб Охун” жоме масжидига ва Тайлоқ тумани бош имом-хатиби Бекмурод домла Исмоилов Ургут туманидаги “Сарой” жоме масжидларига бориб Жума номозини жамоат билан адо этдилар.
Самарқанд вилоят бош имом хатиби Зайниддин домла Эшонқулов ҳамюртларимиз ва Тожикистон, Чечиностон ва Қирғизистондан келиб РФда ишлаб ва ўқиб юрган намозхонларга маъруза қилди.
РФда хизмат сафарида бўлиб турган делегация аъзолари куннинг биринчи қисмида Каленинград шаҳридаги Ёшлар марказида ватандошларимиз билан учрашув ўтказгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу вилоят марказида жойлашган жоме масжидида делегациямиз аъзолари жума намозини адо этдилар. Жуиа мавъизасида Самарқанд вилоят бош имом хатиби Зайниддин домла Эшонқулов ҳам шу жойда тўпланган ҳамюртларимиз ва Тожикистон, Чечиностон ва Қирғизистондан келиб ишлаб ва ўқиб юрган намозхонларга маъруза қилди.
Жума намозидан сўнг вилоят мутасаддилари ҳамда масжид имомлари билан ҳам алоҳида давра суҳбати бўлиб ўтди.
РФнинг Санкт-Питербург шаҳридан бошланган учрашувлар давом этмоқда
Мутасаддилар, зиёлий ва диний уламолардан иборат тарғибот гуруҳи Россия мамлакатида бўлиб, у жойда узоқ муддатли меҳнат шартномаси асосида ишлаётган ҳамда ўқиётган фуқароларимиз билан учрашувлар ўтказаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Хориждаги ватандошлар билан учрашувлар ўтказилмоқда
Кейинги йилларда хориждаги ватандошларимизнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шароитларини яхшилашга эътибор кучайди. Россия, Қозоғистон, Туркия, Япония ва Бирлашган Араб Амирликлари билан меҳнат миграцияси борасида халқаро шартномалар имзоланди. Чет элларда ишлаётган фуқароларни қўллаб-қувватлаш учун алоҳида жамғарма ташкил этилиб, 100 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилди. Шу билан бирга, ташқи меҳнат миграция масалалари бўйича Бош вазир маслаҳатчиси лавозими жорий этилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакили ўринбосари Ё.Мансуров вилоятимизнинг Ургут туманида бўлиб, тумандаги “Насруллоҳ Ҳожи” жомеъ масжидини бориб кўрди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакили ўринбосари Ё.Мансуров вилоятимизнинг Ургут туманида бўлиб, тумандаги “Насруллоҳ Ҳожи” жомеъ масжидини бориб кўрди. Меҳмон масжид фаолияти билан яқиндан танишиб, жамоат олдида “Соф ислом эътиқоди мусулмон қалбида яхши ишларни амалга оширишликни пайдо қилади” тўғрисида маъруза қилди. Пешин намозини жамоат билан адо этгач, тумандаги уюшмаган ёшлар билан “Ижтимоий одоб меъёрлари” мавзусида суҳбатлашди.
Тайлоқ туманида сайёр йиғилиш бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 24 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти вакиллиги томонидан жойларда масжидлар фаолиятини такомиллаштириш, мавжуд камчиликларни жойида ўрганиш ва бартараф этиш мақсадида шаҳар ва туман бош имом хатиблари Тайлоқ туманидаги мавжуд 20 та масжид имом хатиблари иштирокидаги навбатдаги сайёр йиғилиш Тайлоқ туман “Тайлоқ ота” жоме масжидида бўлиб ўтди.
“МУФТИЙ ҲАЗРАТНИНГ ВАСИЯТЛАРИНИ АДО ЭТДИМ...”
Ҳазратимиз Усмонхон Алимов раҳимаҳуллоҳ муфтийлик лавозимида бошқалардан кўра энг узоқ муддат фаолият юритдилар, десак, хато бўлмайди. У киши 15 йил давомида Ўзбекистон мусулмонлари идорасида дин йўлида хизмат қилдилар.
Биз кўп сафарларда бирга бўлдик. Ҳазрат ким билан қандай муомала қилишни билардилар, замонавий тил билан айтганда, ақлли дипломат эдилар. Дунё саҳналаридаги нутқлари ҳам ғоят тушунарли, чиройли эди. Бир сўз билан айтганда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муносиб авлодлари эдилар. У кишининг хатти-ҳаракатларида гўзал пайғамбарона хулқни кўрардингиз.
ҲИЖРАТ ВА УНГА ТЕГИШЛИ ҲУКМЛАР ҲАҚИДА ФАТВО
Ижтимоий тармоқларда юртимиз мусулмонларини мамлакатни тарк этиб қонли урушлар кетаётган ҳудудлардаги жангари гуруҳларга қўшилишга даъват қилувчи ҳамда ушбу амални гўёки “ҳижрат” эканини даъво қилаётган чақириқлар кузатилмоқда.
Сохта даъватчилар ислом динидаги муқаддас тушунчаларни ғаразли сиёсий мақсадлар йўлида сохталаштирган ҳолда талқин қилиб, тинч-тотув ва озод мамлакатда, барча ибодатларни ҳотиржамлик билан адо қилиб турган мусулмонларни қуролли тўқнашувлар кетаётган мамлакатларга чақирмоқдалар. Ҳижратга даъват қилаётганлар: “Мусулмонларнинг барчасига ҳижрат қилиш фарз бўлди, ҳижрат қилмаган кофир бўлади”, дейиш даражасига бормоқда.
Саудия Арабистони элчиси: Усмонхон Алимов ҳазратлари дини, халқи ва ватанига кўп хизматлар қилган
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим
Ўз номимдан ва САП элчихонаси номидан Ўзбекистон халқига ва ҳукуматига дини ва ватанига кўп хизматлар қилган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг вафоти муносабати билан чин кўнгилдан таъзия изҳор қиламан. Аллоҳ марҳумни ўз раҳматига олиб, жойини жаннат айласин. Ортда қолган яқинларига сабр берсин!
Найиф Шамрий,
САП элчиси вазифасини бажарувчи
#ХУШХАБАР: “ҚУРЪОНИ КАРИМ ВА ТАЖВИД” КУРСЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ҲИСОБ РАҚАМИ ОЧИЛДИ!
Аллоҳга шукрки, Қуръони каримга мухлис халқимизнинг истакларини инобатга олган ҳолда юртимиздаги “Қуръони карим ва тажвид” курслари фаолияти кенгайтирилмоқда.
Ҳамдардлик мактублари келиши давом этмоқда
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов раҳимаҳуллоҳнинг вафотлари муносабати билан хорижий мамлакатлар муфтийлари, нуфузли ташкилотлар раҳбарлари, давлат ва дин арбоблари номидан ҳамдардлик мактублари келмоқда.
Ҳамдадлик мактубларида муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг Ислом дини маърифатини кенг ёйиш, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжини таъминлаш ва халқлар дўстлигини мустаҳкамлашдаги хизматларини Ҳақ таоло ҳусни қабул айлаб, улкан ажру савоблар ато этишини сўралган.
Ашуро куни аҳлига кенглик қилиш
Абу Ҳурайра розияллоҳуанҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Ашуро кунида аҳли-аёлига кенглик қилса, Аллоҳ таоло унга йилнинг қолганини кенг қилади», дедилар».
Имом Байҳақий ривоят қилган.
Имом Ҳофиз Суютий бу ҳадисни саҳиҳ деган.
Марҳум шайх Усмонхон Алимов Темирхон ўғли роҳимаҳуллоҳнинг Самарқанддаги хонадонларида дуои-фотиха давом этмоқда.
Марҳум шайх Усмонхон Алимов Темирхон ўғли роҳимаҳуллоҳнинг Самарқанддаги хонадонларида дуои-фотиха давом этмоқда.
Чеченистондан келган муфтий ўринбосарлари Абдулло Ҳашханов ва Висарханов Усманлар Марҳум шайх Усмонхон Алимов Темирхон ўғли роҳимаҳуллоҳнинг хонадонига келиб, марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди.
Чеченистондан келган муфтий ўринбосарлари Абдулло Ҳашханов ва Висарханов Усманлар Марҳум шайх Усмонхон Алимов Темирхон ўғли роҳимаҳуллоҳнинг хонадонига келиб, марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди. Кун ярмида таниқли уламолар “Эшон Темурхон Тўра” жомеъ масжидига келиб, пешин намози жамоат билан бирга адо этилди ҳамда Аллоҳ таборака ва таолодан барча марҳум аждодларимизни Ўзининг раҳматига олиб, уларнинг ҳақларига қилаётган дуоларимизни ижобат қилиб, қолганларга фаровон ҳаёт, тинчлик ва офият ато қилишини сўраймиз!.




















