"Туризм фидойиси" кўкрак нишони ўз эгаларига топширилди
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда туризм соҳасини жадал ривожлантириш бўйича Президентимиз ташаббуслари билан қатор фармон ва қарорлар имзоланди, туризм соҳаси иқтисодиётнинг стратегик тармоқларидан бири сифатида эътироф этилди. Шу аснода ҳудудларимизда туризмни ривожлантириш йўлида кўплаб ишлар амалга оширилди. “Туризм фидойиси” кўкрак нишонининг тантанали топширилиши Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллигига муносиб совға бўлди.
Калом илми олими меросига бағишланган халқаро онлайн конференция бўлиб ўтди
Буюк мутафаккир аждодимиз, мотуридийлик таълимоти асосчиси имом Абу Мансур Мотуридийнинг издоши, мотуридийлик таълимотининг кенг ёйилишига улкан ҳисса қўшган Абу Муин Насафий меросини чуқур ўрганиш, унинг ақида ва калом илми ривожига қўшган бебаҳо ҳиссасини тадқиқ этиш ва кенг тарғиб қилиш, миллий-диний қадриятларимизни асраб-авайлаш, ривожлантириш, шу асосда ёш авлодни эзгу умуминсоний ғоялар руҳида тарбиялаш, уларда маънавий ва маърифий қарашларимизга ёт бўлган зарарли таъсирларга қарши мафкуравий иммунитетни кучайтириш долзарб вазифа саналади.
Хушхабар: Жиззахда “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси очилди
Бугун, 27 сентябрь куни Жиззах шаҳар марказида “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон халқаро ислом академияси фахрий доктори, қироат илми устози Алижон қори ташриф буюрди.
Тадбирда мутасадди вакиллар, имом-хатиб, толиби илм ва бошқа Қуръон карим шайдолари қатнашди.
Очилиш маросими тафсилотларини muslim.uz ва AlQuran.uz порталининг сайт ва ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида кузатиб боришингиз мумкин.
Имом Бухорий мақбараси зиёрат қилинди
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига сафари чоғида Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди.
Қуръон оятлари ўқилиб, дуо қилинди.
Давлатимиз раҳбарига мажмуада амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ҳақида маълумот берилди.
Шунинг билан Президент Шавкат Мирзиёевнинг Самарқандга ташрифи якунланди.
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқандга келди.
Давлатимиз раҳбари аввал Ҳазрати Ҳизр мажмуига ташриф буюриб, Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди.
(https://president.uz/uz/lists/view/4642)Биринчи Президентимиз қабрига гул қўйилиб, Қуръон тиловат қилинди.
@shmirziyoyev
ТАНИҚЛИ УЛАМОЛАРНИНГ НАВБАТДАГИ ТАШРИФ МАНЗИЛИ – НАВОИЙ
ТАНИҚЛИ УЛАМОЛАРНИНГ НАВБАТДАГИ ТАШРИФ МАНЗИЛИ – НАВОИЙ
Самарқанд туманида сайёр йиғилиш бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 21 сентябр куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти вакиллиги томонидан жойларда масжидлар фаолиятини такомиллаштириш, мавжуд камчиликларни жойида ўрганиш ва бартараф этиш мақсадида шаҳар ва туман бош имом хатиблари ҳамда Самарқанд туманидаги мавжуд 6 та масжид имом хатиблари иштирокидаги навбатдаги сайёр учрашув Самарқанд туманидаги “Хўжа Аҳрори Валий” масжидида бўлиб ўтди.
Самарқанд туманида фаолият олиб бораётган отинойлар билан "Бугунги кундаги отинойиларнинг вазифалари" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди
Жорий йилнинг 21 сентябр куни вилоят бош отинойиси Н.Темирова ва ДИҚ мутахассиси С.Нажмиддинова Самарқанд туманида фаолият олиб бораётган отинойлар билан " Хўжа Абду Берун" жоме масжидида "Бугунги кундаги отинойиларнинг вазифалари" мавзусида суҳбат қуриб, уларнинг муаммо ва камчиликларини ўрганди. Шундан сўнг тумандаги кам таъминланган ҳонодонларга ташриф буюриб совғалар улашдилар.
Ёқубжон домла Мансуров Самарқанд давлат архитектура қурилиш институти талабалари билан “Соф ислом ақидасини сақлайлик!” мавзусида давра суҳбати ўтказди.
Вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Ёқубжон домла Мансуров Самарқанд давлат архитектура қурилиш институти талабалари билан “Соф ислом ақидасини сақлайлик!” мавзусида давра суҳбати ўтказди. Ўтказилган давра суҳбатида 100 га яқин талаба ёшлар ва олийгоҳ ўқитувчилари иштирок этишди.
Хайрулло домла Саттаров Самарқад давлат тиббиёт институти талабалари билан “Илм олишнинг фазилатлари” мавзусида давра суҳбати ўтказди.
Бугун, 21 сентябр куни вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Хайрулло домла Саттаров Самарқад давлат тиббиёт институти талабалари билан “Илм олишнинг фазилатлари” мавзусида давра суҳбати ўтказди. Ўтказилган давра суҳбатида 100 дан зиёд талаба ёшлар ва олийгоҳ ўқитувчилари иштирок этишди.
Бугун вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов СамДУ (Самарқанд давлат университети) ташкил этилганлигининг 600 йилллиги муносабати билан ўтказилган тадбирда иштирок этди.
Маълумот учун, Регистон майдонидаги меъморий мажмуанинг таркиб топиши Мирзо Улуғбекнинг фармонига биноан мадраса қурилишидан бошланган. Мадраса 1417-1420 йилларда қурилган. Бугунги кунда эса мазкур олийгоҳда Ўрта Осиёнинг турли ҳудудларидан келган 30 000 дан зиёд талаба ёшлар таҳсил олмоқда.
Тадбирга хорижий нуфузли меҳмонлардан Нобель мукофоти лауреати, АҚШнинг Шимолий Каролина университети профессори Азиз Санжар, Истанбул университети ректори Маҳмуд АК (Туркия) ва мазкур олийгоҳда таълим олган профессор ўқитувчилар ҳамда вилоятимиздаги барча олий таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этди.
Тадбир давомида вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов томонидан хорижий мартабали меҳмонлар - АҚШнинг Шимолий Каролина университети профессори Азиз Санжар ва Истанбул университети ректори Маҳмуд АК жанобларига ҳамда СамДУ (Самарқанд давлат университети) нинг ахборот-ресурс марказига Муфтий Усмонхон Алимов раҳимаҳуллоҳнинг хотираларига бағишлаб Туркия билан ҳамкорликда нашр этилган “Қуръони Карим ва Ўзбек тилидаги маънолари таржимаси” китобидан ҳадя этилди.
Тадбир сўнгида вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла мазкур олийгоҳнинг яна кўп йиллар ёшларнинг дунёқарашини бойитиш, уларнинг онгу-шуурини юксак маънавият, маърифат ёғдулари билан ёритиш йўлида хизмат қилишини Аллоҳдан сўраб, хайрли дуолар қилди.
Хушхабар: 24 сентябрдан жума намози масжидлар хонақосида адо этилади
Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида мамлакатимизда карантин талабларини қисқартириш орқали аҳолига маданий ва маънавий ҳордиқ чиқариш ҳамда дам олишларини мазмунли ўтказиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш масаласи атрофлича муҳокама қилинди.
Жумладан, Республика махсус комиссиясининг мажлисида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 24 сентябрдан эътиборан жума намози ва бошқа намозларни масжидларнинг фақат очиқ саҳналарида адо этилишига оид чекловни бекор қилиш тўғрисидаги таклифи кўриб чиқилди ҳамда маъқулланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати расмий хабар берди.
Булунғурда саховатпеша инсон 2200 намозхонга мўлжалланган масжид қурди
Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида саховатпеша инсонлар томонидан янги масжид бунёд этилмоқда. Бир ярим йиллик меҳнат якунланиш арафасида. Масжиднинг очилиши келгуси ойга мўлжалланган.
Мусулмон оламида масжидлар Аллоҳ таолонинг ер юзидаги уйлари сифатида катта мавқега эга бўлиб, энг покиза маконлар саналади. Масжидлар Аллоҳ таолога энг маҳбуб масканлардир. Уларда Аллоҳ таолога ибодат қилиниши сабабли Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилганларидек, «шаҳарларнинг Аллоҳга энг маҳбуб жойи – масжидларидир» (Имом Муслим ривояти).
Хайрия тадбирида имконияти чекланган болаларга ногиронлик аравачалари топширилди
Айни пайтда: Самарқанд шаҳридаги "Мўъжиза" базмгоҳида 50 нафар имконияти чекланган болага махсус ногиронлик аравачалари топширилмоқда.
"САРҲИСОБ" ТАНЛОВИДА ИШТИРОК ЭТИНГ!
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси билан ҳамкорликда янгиланётган Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг тарғиб этиш, тинчлик ва осойишталикни қадрлаш, динлараро бағрикенглик ва ҳамкорлик ғояларини оммалаштириш, халқимиз, айниқса, ўсиб келаётган ёш авлодни ёт ғоялардан ҳимоя қилишда фаоллик кўрсатган ижодкорларни қўллаб-қувватлаш ва муносиб рағбатлантириш мақсадида «Сарҳисоб» танловини ўтказади.




















