Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

РФнинг Санкт-Питербург шаҳридан бошланган учрашувлар давом этмоқда

 
 

Мутасаддилар, зиёлий ва диний уламолардан иборат тарғибот гуруҳи Россия мамлакатида бўлиб, у жойда узоқ муддатли меҳнат шартномаси асосида ишлаётган ҳамда ўқиётган фуқароларимиз билан учрашувлар ўтказаётгани ҳақида хабар берган эдик.

РФнинг Санкт-Питербург шаҳридан бошланган учрашувлар энди Каленинград шаҳрида давом эттирилди. Бу шаҳарда Ўзбекистонлик фуқаролар учун ташкил қилинган ёшлар маркази биносида ушбу ўлкада меҳнат қилаётган ва ўқиб юрган ҳамюртларимиз билан учрашув ўтказилди. Ушбу тадбирда сўз олган Самарқанд вилоят бош имом хатиби Зайниддин Эшонқулов мусофир юртдошларимизни ҳалол меҳнат қилишга, одоб-ахлоқли бўлишга, шунингдек, турли ёт оқимлардан огоҳ бўлишга, юрт,  оила қадрини йўқотмаслик, динимизнинг соф ақидасида мустаҳкам бўлишга чақирди.

Бу каби учрашувлардан хориждаги юртдошларимизнинг кўнгиллари шод бўлаётгани, ўзлари учун зарурий кўникмаларга эга бўлаётганлари уларнинг юз-кўзлари, айтаётган фикрларидан намаоён бўлмоқда. Учрашувлар давом этади.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 27/08/2021 17:58;   Кўрилганлиги: 552
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/rfning-sankt-piterburg-shahridan-boshlangan-uchrashuvlar-davom-etmoqda
Чоп этилган вақт: 20/04/2024 13:28
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг