Ахборот хизмати

Анқара Йилдирим Боязид Университети ректори проф. Иброҳим Айдинли бошчилигидаги мазкур олий таълим муассасасининг делегацияси жорий йилнинг 18 сентярь куни Самарқандга ташриф бюрди.

Анқара Йилдирим Боязид Университети ректори проф. Иброҳим Айдинли бошчилигидаги мазкур олий таълим муассасасининг делегацияси жорий йилнинг 18 сентярь куни Самарқандга ташриф бюрди. Делегация аъзоларини вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов кутиб олди. Меҳмонлар ташриф давомида вилоятимизнинг диққатга сазовор жойларини зиёрат қилишмоқда. Меҳмонлар вилоят бош имом-хатибига ўз эсдалик совғаларини топширди. Шндан сўнг вилоят бош имом-хатиби ҳам ўз ҳадияларини муҳтарам меҳмонларга ҳадия сифатида берди.

 

Муносабат: Хайрли ишнинг ғаразли талқини

Шу кунларда баъзи интернет тармоғида “Ўттиз минг ўзбекча-туркча Қуръони карим таржима китоби Ўзбекистонда тарқатилди” деган мазмундаги хабарлар кенг тарқатилмоқда. Айрим ижтимоий тармоқ юритувчилари хайрия тариқасида улашилаётган мазкур китоблар дўконларда сотувга чиқарилиши мумкинлиги ҳақидаги асоссиз ахборотларни ҳам ёйишга уринмоқдалар.

 

Россия мусулмонлари диний уюшмаси раиси, Москва муфтийси Албир ҳазрат Крганов жума намозини “Эшон Темирхон тўра” жоме массжидида адо этди.

Бугун, 17 сентябр Жума куни вилоятимизга Россия мусулмонлари диний уюшмаси раиси, Москва муфтийси Албир ҳазрат Крганов зиёрат сафари билан ташриф буюрди. Аввало меҳмонларни Самарқанд темирйўл вокзалида вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов кутиб олди. Ташриф Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилишдан бошланди.

Зиёрат сафари давомида меҳмонлар вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов ҳамроҳлигида Иштихон туманида жойлашган Шайх Усмонхон Темирхон ўғли Алимов раҳимаҳуллоҳнинг қабрларини зиёрат қилдилар ҳамда Жума намозини “Эшон Темирхон тўра” жоме массжидида жамоат билан адо этдилар.

 

Хайрулло домла Саттаров Туркиянинг “Адолат ва тараққиёт” партиясидан ташриф буюрган меҳмонлар билан биргаликда Жума намозини Самарқанд шаҳар “Шоҳи Зинда” жоме масжидида адо этдилар.

Бугун, 17 сентябръ куни вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Хайрулло домла Саттаров Туркиянинг “Адолат ва тараққиёт” партиясидан ташриф буюрган меҳмонлар билан биргаликда Жума намозини Самарқанд шаҳар “Шоҳи Зинда” жоме масжидида адо этдилар.

 

Самарқанд вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқуловларнинг аҳоли билан ўтказаётган “Неъматларга шукр қилайлик”, “Юрт келажаги, ёшларга эътибор”, “Бузғунчи ғояларга қарши иммунитетни шакллантириш энг долзарб вазифа” каби мавзулардаги тадбирлари бугун Самарқанд шаҳар “Кўкмасжид” МФЙ аҳолиси билан давом этмоқда.

Бугун ДИҚнинг вилоятдаги вакили С.Боймурадов ва Самарқанд вилоят бош имом-хатиби  Зайниддин домла Эшонқуловларнинг аҳоли билан ўтказаётган “Неъматларга шукр қилайлик”, “Юрт келажаги, ёшларга эътибор”, “Бузғунчи ғояларга қарши иммунитетни шакллантириш энг долзарб вазифа” каби мавзулардаги тадбирлари Самарқанд шаҳар “Кўкмасжид” МФЙ аҳолиси билан давом этди. 

 

Самарқанд вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов Ургут тумани аҳолиси билан “Неъматларга шукр қилайлик”, “Юрт келажаги, ёшларга эътибор”, “Бузғунчи ғояларга қарши иммунитетни шакллантириш энг долзарб вазифа” каби мавзуларда маънавий-маърифий тадбир ўтказмоқда.

Бугун ДИҚнинг вилоятдаги вакили С.Боймуродов ва Самарқанд вилоят бош имом-хатиби  Зайниддин домла Эшонқулов Ургут тумани аҳолиси билан “Неъматларга шукр қилайлик”, “Юрт келажаги, ёшларга эътибор”, “Бузғунчи ғояларга қарши иммунитетни шакллантириш энг долзарб вазифа” каби мавзуларда маънавий-маърифий тадбир ўтказмоқда.

 

Самарқанд шаҳар бош имом-хатиби Зафар домла Маҳмудов Самарқанд вилояти ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш бошқармаси биносида “Инсон аъзоларини кўчириш (трансплантация)” мавзусида ўтказилган тадбирда иштирок этди.

Бугун, Самарқанд шаҳар бош имом-хатиби Зафар домла Маҳмудов Самарқанд вилояти ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш бошқармаси биносида “Инсон аъзоларини кўчириш (трансплантация)” мавзусида ўтказилган тадбирда иштирок этди. Тадбир давомида Зафар домла Маҳмудов сўзга чиқиб, инсон аъзоларини кўчиришга Ислом динининг муносабати тўғрисида маъруза қилди. Тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.

 

Бугунги отинойи замон билан ҳамнафас яшаши, маърифатли, маънавияти юксак, хотин-қизларнинг муаммоларига ечим топа олиши билан алоҳида ажралиб туриши керак.

Бугунги отинойи замон билан ҳамнафас яшаши, маърифатли, маънавияти юксак, хотин-қизларнинг муаммоларига ечим топа олиши билан алоҳида ажралиб туриши керак. Чунончи, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, янгиланиш ва бунёдкорлик ишлари ҳар бир мутасаддидан шуни талаб этмоқда.

Бугун вилоятимиздаги  “Концерт зали” мажлислар залида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги вилоятимиздаги туман ва шаҳар бош имом-хатибларининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчилари ва жойларда фаолият юритаётган отинойилар учун бир кунлик ўқув-семинар ташкил этилди.

 

Самарқанд шаҳар бош имом-хатиби Зафар домла Маҳмудов “Самарқанд давлат чет тиллари институти”да талаба ёшлар билан давра суҳбати ўтказди.

Бугун, 14 сентябр куни вилоятимизда жойлашган олий таълим муассасаларида диний соҳа ходимларининг талаба ва ўқитувчилар билан ўтказадиган маънавий-маърифий тадбирлар режаси асосида Самарқанд шаҳар бош имом-хатиби Зафар домла Маҳмудов “Самарқанд давлат чет тиллари институти”да талаба ёшлар билан давра суҳбати ўтказди. Ўтказилган давра суҳбати “Ёт ғоялардан эҳтиёт бўлайлик”, “Илм олишнинг фазилатлари” ва шу каби долзарб мавзуларда бўлди. Давра суҳбати жуда қизғин тарзда давом этди. Талаба ёшлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга етарлича жавоб олдилар. Тадбирда 100 дан зиёд талаба ёшлар ҳамда олийгоҳ ўқитувчилари иштирок этишди.

 

Бугунги кунда яратилаётган шарт-шароитлардан оқилона фойдаланайлик

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ташқи ишлар вазирлиги ва мамлакатимизнинг хорижий давлатлардаги элчихоналари фаолиятига бағишланган йиғилишдаги нутқида “Барчамизга аёнки, ташқи ва ички сиёсат соҳаларида олдимизда турган муҳим ва улкан вазифаларни ҳеч ким четдан келиб ҳал қилиб бермайди. Фақат ўзимизнинг куч ва имкониятларимизга ишонишимиз, ўз салоҳиятимизга таянишимиз зарур”, деганлар.

 

МУКОФОТ МУБОРАК!

Энг улуғ, энг азиз айём – Мустақиллик байрами арафасида бугун, Самарқанд вилояти бош имом хатиби Зайниддин домла Эшонқулов "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги" байрами муносабати билан эсдалик нишони билан тақдирландилар. Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги жамоаси, вилоятимиз масжидларида фаолият юритаётган барча имом-хатиблар ва отинойилар Зайниддин домла Эшонқуловни мукофот билан табриклаймиз!
Барча хайрли ва эзгу ишларингизда Аллоҳ таоло мададкор бўлсин!

 

Самарқанд шаҳрида сайёр йиғилиш бўлиб ўтди

Жорий йилнинг  7 сентябр куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти вакиллиги томонидан жойларда масжидлар фаолиятини такомиллаштириш, мавжуд камчиликларни жойида ўрганиш ва бартараф этиш мақсадида шаҳар ва туман бош имом хатиблари ҳамда Самарқанд шаҳридаги мавжуд 23 та масжид имом хатиблари иштирокидаги навбатдаги сайёр учрашув Самарқанд шаҳридаги  “Намозгоҳ” масжидида бўлиб ўтди.

 

Самарқанд вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов "КАЛОМ ИЛМИ МАКТАБИГА" ташриф буюрди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов "КАЛОМ ИЛМИ МАКТАБИГА" ташриф буюрди. Вилоят бош имом-хатиби  "КАЛОМ ИЛМИ МАКТАБИ" фаолияти билан яқиндан танишиб, ўзининг керакли тавсия ва кўрсатмаларини бериб ўтди.

 

Бугун юртимиздаги таълим муассасаларида янги ўқув йили бошланди

Самарқанд вилоятида жойлашган “Хадис илми мактабининг”бида ҳам “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида “Билимлар куни” тадбирлари ўтказилди.
Самарқанд вилоятида жойлашган “Хадис илми мактабининг”бида ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Д.Мамадкулов ва вилоят бош имом-хатиби Зайнидддин домла Эшонқуловлар иштирок этиб, ўқитувчи ва ўқувчиларни Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз йиллиги ва янги ўқув йили бошланиши билан табриклади.
Меҳмонлар ўқувчиларга яратилган шароитлардан самарали фойдаланилиб, фанларни пухта ўзлаштиришга, Ватанимиз тараққиётига ҳисса қўшадиган инсонлар бўлиб етишишга даъват этди.
Вилоятмиздаги барча шаҳар ва туманларда фаолиятолиб бораётган имом-хатибларимиз ҳам мактабларда ўтказилган тадбирларда иштирок этиб, “Мустақиллик дарси”ни ўтмоқда.

 

Мукофотлар муборак!

2021 йил 30 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакиллиги биносида вилоятимизда фаолият олиб бораётган 40 нафар имом-хатиблар, имом-ноиблар, мударрислар ва фаол отинойилар “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони ва 20 нафар соҳанинг фаоллари эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Хабарингиз бор, 2021 йил 23 август куни Давлатимиз раҳбари “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолаган эдилар.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг