Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Мукофотлар муборак!

 
 

2021 йил 30 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакиллиги биносида вилоятимизда фаолият олиб бораётган 40 нафар имом-хатиблар, имом-ноиблар, мударрислар ва фаол отинойилар “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони ва 20 нафар соҳанинг фаоллари эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Хабарингиз бор, 2021 йил 23 август куни Давлатимиз раҳбари “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолаган эдилар.

Диний-маърифий соҳада фидокорона меҳнат қилаётган диний соҳа ходимлари ҳам “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони соҳиби бўлганлари жуда ҳам қувонарли ҳол бўлди.

Мазкур фидоий ва жонкуяр инсонларга Аллоҳ таолодан дин, халқ ва Ватан йўлидаги хизматларида улкан муваффақиятлар бардавом бўлишини тилаймиз, хусусан, “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони муборак бўлишини сўраймиз.

Тадбирда вилоят ҳокимлиги ва Дин ишлари  бўйича қўмита вилоят бошқармаси масъуллари иштирок этдилар.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 30/08/2021 17:25;   Кўрилганлиги: 236
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/mukofotlar-muborak
Чоп этилган вақт: 28/09/2021 12:34
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг