Ахборот хизмати

Пахтачи туманида сайёр йиғилиш бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 03 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти вакиллиги томонидан жойларда масжидлар фаолиятини такомиллаштириш, мавжуд камчиликларни жойида ўрганиш ва бартараф этиш мақсадида шаҳар ва туман бош имом хатиблари ҳамда Пахтачи туманидаги мавжуд 12 та масжид имом хатиблари иштирокидаги навбатдаги сайёр учрашув Пахтачи туман “Хўжа Зиёвуддин” масжидида бўлиб ўтмоқда.

 

“Ёрман” масжиди учун қурилаётган янги бинонинг биринчи ғиштини қўйиб берилди

Пахтачи туманида бўлиб турган Тошкент шаҳри Чилонзор тумани бош имом-хатиби Э.Рустамов, Тошкент шаҳар “Исломота” масжиди имом хатиби Й.Каримовлар тумандаги “Ёрман” масжиди учун қурилаётган янги бинонинг биринчи ғиштини қўйиб беришди. Янги масжид биноси пойдевори ёнида Қуръон тиловат қилиниб, узундан-узун дуолар ўқилди.

 

Тошкент шаҳар “Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” масжиди имом-хатиби Исмоил Муҳаммад Содиқ шаҳримиздаги Муҳаммад Нақиббек жомеъ масжидига ташриф буюрди

Тошкент шаҳар “Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” масжиди имом-хатиби Исмоил Муҳаммад Содиқ шаҳримиздаги Муҳаммад Нақиббек жомеъ масжидига ташриф буюриб, уламолар ва шаҳримиз намозхонлари билан самимий суҳбат қурди.
Суҳбат давомида бугун мамлакатимиздаги тинчлик ва осудаликнинг қадрига етиш, ватанпарварлик ҳисси, шукроналик, инсонийлик каби фазилатлар хусусида гапирилди.

 

ТИНЧЛИК - ЭНГ ОЛИЙ НЕЪМАТ

Каттақўрғон шаҳрида бўлиб турган юртимиз уламоларидан ташкил топган тарғибот гуруҳи вакилларининг навбатдаги манзили Қори Муҳаммадрасул масжиди бўлди.
Шукурилло домла ва бошқа уламолар иштирокида пешин намози адо этилди.
Тадбир давомида уламолар ва шаҳримиздаги намозхонлар билан самимий суҳбат бўлиб ўтди.
Суҳбат давомида бугун мамлакатимиздаги тинчлик ва осудаликнинг қадрига етиш, ватанпарварлик ҳисси, шукроналик, меҳр-оқибат, раҳм-шавқат, инсонийлик каби фазилатлар хусусида сўз юритилди.

 

Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бош имом-хатиби Рахматулло Термизий Каттақўрғон туманидаги “Қаландархона” жомеъ масжидига ташриф буюрди

Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бош имом-хатиби Рахматулло Термизий Каттақўрғон туманидаги “Қаландархона” жомеъ масжидига ташриф буюрди. Меҳмон жамоат олдида ҳасаддан тийилиш, тўғри йўлдан адаштирувчи амаллардан четланиш ва динимизнинг фазилатлари тўғрисида чиқиш қилди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг маслаҳатчиси С.Шарипов тумандаги “Янгиравот” жомеъ масжидида бўлиб, “Гузал хулқ ва унинг кўринишлари” мавзусида жамоат билан суҳбат қурди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг маслаҳатчиси С.Шарипов тумандаги “Янгиравот” жомеъ масжидида бўлиб, “Гузал хулқ ва унинг кўринишлари” мавзусида жамоат билан суҳбат қурди.

 

Тошкент шаҳар “Минор” масжиди имом-хатиби Ф.Убайдуллаев Каттакургон шаҳрида бўлди

Тошкент шаҳар “Минор” масжиди имом-хатиби Ф.Убайдуллаев Каттакургон шаҳрида бўлди. Ташриф аввалида тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳузурида бўлиб, уларга эҳсон совғаларини топширди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Х.Ишматбеков ва Самарқанд шаҳар бош имом-хатиби З.Маҳмудовлар Каттакургон туманига ташриф буюрдилар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Х.Ишматбеков ва Самарқанд шаҳар бош имом-хатиби З.Маҳмудовлар Каттакургон туманига ташриф буюрдилар ва тумандаги кам таъминланган оилалар хонадонларида бўлдилар. Хонадонлар соҳиблари тақдим этилган эҳсон совғалари учун миннатдорлик билдиришди.

 

Ташриф доирасида меҳмонлар “Нақшбандий” жомеъ масжидига ҳам боришди

Ташриф доирасида меҳмонлар “Нақшбандий” жомеъ масжидига ҳам боришди ва масжид раҳбарияти билан мулоқот қилишди. Мулоқот давомида масжид фаолиятини карантин талаблари асосида ташкил этиш ва намозхонлар учун шароитларни янада яхшилаш зарурати таъкидланди.

 

Бугун 24 июль куни бир гуруҳ уламолардан таркиб топган тарғибот гуруҳи Самарқанд вилоятининг бир неча туманларига боришди.

Бугун 24 июль куни бир гуруҳ уламолардан таркиб топган тарғибот гуруҳи Самарқанд вилоятининг бир неча туманларига боришди.

Жумладан, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари А.Юнусов, Тошкент шаҳар “Минор” масжиди имом-хатиби Ф.Убайдуллаев, Тошкент шаҳридаги “Доруссалом” жомеъ масжиди имом-хатиби М.Абдуқодировлар Самарқанд шаҳар Руҳобод жомеъ масжиди имом-хатиби Т.Амиров ҳамроҳлигида вилоятнинг Нарпай туманида бўлишиб, ташрифни аҳолининг ижтимоий кўмакка муҳтож вакиллари оилаларидан хабар олишдан бошлашди.
Хусусан, тумандаги Амир Темур маҳалласида яшовчи Иброҳим Эшмонов ҳамда Алишер Навоий номли маҳаллада истиқомат қилувчи Олимжон Норбоевлар хонадонларига борилиб, ВАҚФ хайрия жамот фонди таъсис этган совғалар тақдим этилди.

 

Мамлакатимиз уламоларидан иборат тарғибот гуруҳи аъзоларининг Самарқанд вилоятига ташрифи давом этмоқда

Куни кеча Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари И.Иномов вилоятнинг Ургут туманида бўлиб, тумандаги “Мулла Бобомурод” жомеъ масжидини бориб кўрди. Меҳмон масжид фаолияти билан яқиндан танишиб, жамоат олдида ижтимоий одоб меъёрлари тўғрисида маъруза қилди. Пешин намозини жамоат билан адо этгач, тумандаги кам таъминланган оилалар хонадонларига бориб, эҳсон улашди.
Шундан сўнг уламо туманда ўтказилаётган хатна тўй маросимларидан бирида иштирок этди. Маросимда меҳмон сўзга чиқиб, тинч замонамизнинг шукронасини келтирди ва тўй соҳибларини муборакбод этди.

 

Тумандаги кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларга кириб, уларнинг ҳолидан хабар олдилар.

Гуруҳ аъзолари вилоятнинг Ургут, туманидаги богишамол жомеъ масжидида бўлишиб, моҳиятан эзгу амалларга бағишланган турли мавзуларда маърузалар қилдилар ва пешин намозини жамоат билан бирга адо этдилар.

Туманимиздаги кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларга кириб, уларнинг ҳолидан хабар олдилар.

 

Уломоларимизнинг ташрифлари давом этмоқда

Тарғибот гуруҳи Самарқанд вилоятига ташрифининг иккинчи куни хафтанинг муборак жума кунига тўғри келди. Гуруҳ аъзолари вилоятнинг Ургут, Тайлоқ, Булунғур ва Жомбой туманларида бўлдилар. Тарғиботчилар мазкур туманлардаги бир нечта қурилаётган ва яқинда фойдаланишга топширилган жомеъ масжидларда бўлишиб, моҳиятан эзгу амалларга бағишланган турли мавзуларда маърузалар қилдилар ва пешин намозини жамоат билан бирга адо этдилар

 

Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг даволаниш муолажалари давом этмоқда

Шуни маълум қиламизки, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари айни кунда Москва шаҳрида юрак-қон томир касалликлари муолажасини ўтамоқдалар. Ҳазратнинг ҳолатлари барқарор. Зарур, барча чора-тадбирлар малакали шифокорлар томонидан амалга оширилмоқда.
Муфтий ҳазратларининг ҳақларига Аллоҳ таолодан шифои комил, тан-сиҳатлик, узоқ умр, мусулмон умматига ва халқимизга узоқ йиллар хизмат қилишларини Яратган Парвардигордан илтижо қилиб қоламиз.

 

“Тойлоқ ота” жомеъ масжидида ўқилган пешин намозидан сўнг Тошкент шаҳар имом хатибининг ўринбосари домла Абдуқаҳҳор Юнусов намозхонлар ўртасида “Яхшиликнинг мукофоти фақат яхшиликдир” мавзусида маъруза қилди.

“Тойлоқ ота” жомеъ масжидида ўқилган пешин намозидан сўнг Тошкент шаҳар имом хатибининг ўринбосари домла Абдуқаҳҳор Юнусов намозхонлар ўртасида “Яхшиликнинг мукофоти фақат яхшиликдир” мавзусида маъруза қилди.
-Ислом ҳидоятида тарбия кўрган ва унинг соф ва пок булоқларидан баҳра олиб улғайган киши ўзи яшаб турган жамиятдаги барча инсонларга наф келтиришга, улардан зарарни даф қилишга интилади. Чунки инсонларга яхшилик қилиш икки дунё саодатига сабаб бўлади, -дейди домла Абдуқаҳҳор Юнусов.
Маънавий-маърифий суҳбат давомида маърўзачи тинчлик — дунёдаги энг бебаҳо неъмат эканлиги, биз ана шундай хотиржамлик устувор бўлган юртда яшаётганлигимиз, қолаверса, Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар самаралари туфайли йилдан-йилга турмушимиз янада обод ва фаровон бўлаётганлиги, бу кунларнинг қадрига етиб, берилаётган имкониятлардан тўғри фойдаланишимиз, ёшлар таълим-тарбиясига ҳеч биримиз бефарқ қарамаслигимиз лозимлигини таъкидлади.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг