Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Самарқанд шаҳар бош имом-хатиби Зафар домла Маҳмудов “Самарқанд давлат чет тиллари институти”да талаба ёшлар билан давра суҳбати ўтказди.

 
 

Бугун, 14 сентябр куни вилоятимизда жойлашган олий таълим муассасаларида диний соҳа ходимларининг талаба ва ўқитувчилар билан ўтказадиган маънавий-маърифий тадбирлар режаси асосида Самарқанд шаҳар бош имом-хатиби Зафар домла Маҳмудов “Самарқанд давлат чет тиллари институти”да талаба ёшлар билан давра суҳбати ўтказди. Ўтказилган давра суҳбати “Ёт ғоялардан эҳтиёт бўлайлик”, “Илм олишнинг фазилатлари” ва шу каби долзарб мавзуларда бўлди. Давра суҳбати жуда қизғин тарзда давом этди. Талаба ёшлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга етарлича жавоб олдилар. Тадбирда 100 дан зиёд талаба ёшлар ҳамда олийгоҳ ўқитувчилари иштирок этишди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмат ходими


Киритилган вақти: 14/09/2021 16:54;   Кўрилганлиги: 27
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/samarqand-shahar-bosh-imom-xatibi-zafar-domla-mahmudov-samarqand-davlat-chet-tillari-institutida-talaba-yoshlar-bilan-davra-suhbati-otkazdi
Чоп этилган вақт: 28/09/2021 13:13
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг