Самарқанд вилоят бош имом хатиби Зайниддин домла Эшонқулов ҳамюртларимиз ва Тожикистон, Чечиностон ва Қирғизистондан келиб РФда ишлаб ва ўқиб юрган намозхонларга маъруза қилди.
РФда хизмат сафарида бўлиб турган делегация аъзолари куннинг биринчи қисмида Каленинград шаҳридаги Ёшлар марказида ватандошларимиз билан учрашув ўтказгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу вилоят марказида жойлашган жоме масжидида делегациямиз аъзолари жума намозини адо этдилар. Жуиа мавъизасида Самарқанд вилоят бош имом хатиби Зайниддин домла Эшонқулов ҳам шу жойда тўпланган ҳамюртларимиз ва Тожикистон, Чечиностон ва Қирғизистондан келиб ишлаб ва ўқиб юрган намозхонларга маъруза қилди.
Жума намозидан сўнг вилоят мутасаддилари ҳамда масжид имомлари билан ҳам алоҳида давра суҳбати бўлиб ўтди.
ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати
Киритилган вақти: 27/08/2021 19:00; Кўрилганлиги: 552
Чоп этилган вақт: 20/04/2024 01:55