Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Бугунги кунда яратилаётган шарт-шароитлардан оқилона фойдаланайлик

 
 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ташқи ишлар вазирлиги ва мамлакатимизнинг хорижий давлатлардаги элчихоналари фаолиятига бағишланган йиғилишдаги нутқида “Барчамизга аёнки, ташқи ва ички сиёсат соҳаларида олдимизда турган муҳим ва улкан вазифаларни ҳеч ким четдан келиб ҳал қилиб бермайди. Фақат ўзимизнинг куч ва имкониятларимизга ишонишимиз, ўз салоҳиятимизга таянишимиз зарур”, деганлар.

Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар халқимиз томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Бу ўзгаришларнинг дастлабки натижалари аҳолимиз ҳаёти ва кундалик турмушида ўзининг яққол ифодасини топмоқда, эл-юртимизнинг ижтимоий фаоллиги, эртанги кунга ишончи ўсиб бормоқда.

Вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республикадан ташқарига чиқаётган фуқаролар тимсолида бутун ўзбек халқининг маданияти, урф-одати, юриш-туриши, муомуласи, хулқ-атвори ва бошқа олижаноб жиҳатлари намоён бўлади.

Бу ёшлар келажакда аниқ иш ўринларига эга бўлиши учун бандликка кўмаклашиш маркази, корхона ҳамда касб-ҳунарга ўқитиш маркази билан тўрт томонлама шартномалар имзоланган. Ўқувчилар марказда олти ой давомида таҳсил олгандан кейин тузилган шартномага асосан икки ой давомида корхонада ишлаб чиқариш амалиётини ўтайди. Бу даврда улар шу корхонага мослашиши ва келажакда ишлаб қолишлари учун замин яратилади.

Шу ўринда айтишимиз жоизки  бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакили ўринбосари Хайрулло домла Саттаров Самарқанд шаҳридаги "Касб-ҳунарга ўқитиш маркази" битирувчилари билан учрашиб, “Ёшларга бугунги кунда  яратилаётган шарт-шароитлардан оқилона фойдаланиш, алдовларга берилиб, турли нопок йўлларга кириб кетмаслик, юртимиз шаънига доғ тушурмаслик ва ватанпарварлик рухини сўндирмаслик” каби мавзуларда маъруза қилди.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам Сиз азизлар ўзбек юрти фарзандисизлар ва давлат ҳимоясидасизлар.


Киритилган вақти: 14/09/2021 07:59;   Кўрилганлиги: 520
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/bugungi-kunda-yaratilayotgan-shart-sharoitlardan-oqilona-foydalanaylik
Чоп этилган вақт: 29/03/2024 12:30
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг