21 октябрь—Ўзбек тили байрами муборак бўлсин
Азиз ва қадрли юртдошлар!
Сиз, азизларни бугунги қутлуғ айём – Ўзбек тили байрами билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Дунё халқлари ва миллатларининг маданий ўзаги ва асосий мулоқот манбаи бу уларнинг миллий тили ҳисобланади. Шундай экан Она тилимизнинг мавқеи, буюклигини сақлашда ҳар биримиз масъулмиз. Буни асло унутмаслигимиз лозим.
Нарпай туманида аҳоли билан мулоқотлар ташкил этилди
Бугун, 2022 йил 18 октябрь куни навбатдаги сайёр йиғилиш Нарпай туманида ташкил қилинди. Тумандаги мавжуд 18та масжид имом-хатиблари ҳамроҳлигида вилоятдаги 16 та шаҳар ва туман бош имом-хатиблари ҳамда иқтидорли имом-хатиблар тумандаги 28 та маҳаллаларга тарқалиб, жойларда аҳолининг кам таъминланган ва нотинч оилаларга ташриф буюрди. Шунингдек, маҳалла марказларида уюшмаган ёшлар билан суҳбатлар ташкил қилинди. Ҳар бир маҳалладаги фуқаролар сони, ижтимоий ҳолати ва муаммолари таҳлил қилинди. Шу билан бир қаторда, вилоят ишчи гуруҳи Нарпай туманидаги 18 та масжидда Пешин намозини ўқиб, йиғилган намозхонларга “Тинчлик-энг олий неьмат”, “Қўшничилик ҳақлари”, “Неъматларга шукроналик”, “Фарзандлар тарбиясига эътиборли бўлайлик”, “Оилангизни асранг”, “Ёт ғояларга алданманг” ва шу каби бугунги кундаги долзарб мавзулар юзасидан маърузалар қилдилар ҳамда уларнинг муаммо ва таклифларини тингладилар. Иш жараёнидаги ҳолатлар ишчи гуруҳ томонидан далолатнома асосида хатланди.
Ҳеч ким меҳр ва еътибордан четда қолмайди... Сиз бизга кераксиз
Жорий йилнинг 15 октабр санасида ешитиш ва гапиришда нуқсони бор шахслар орасида миссионерликни тарқалишини олдини олиш мақсадида доимий ташкил қилиб келинаётган “Сиз бизга кераксиз” шиори остида “Миссионерликдан огоҳ бўлинг” диний маърифий хайрия тадбири Вақф” хайрия жамоат фонди Самарқанд вилояти филиали ва ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги ҳамкорлигида ўтказилди. Тадбирда маҳаллий ҳокимият вакиллари, ЎМИ мутахассислари, Самарқанд шаҳар хатиблиги вакили ва бошқа меҳмонлар қатнашдилар.
Ахлоқсиз чаламулла, дейилаётган шахс аслида фирибгар!
Шу кунларда оммавий ахборот воситаларида “Каттақўрғонлик чала мулла, ўзини ўқитишга келган аёлга тегажоғлик қилди” сарлавҳали хабар турли баҳс-мунозаларга сабаб бўлмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ушбу ҳолат юзасидан ўрганиш ишларини олиб борди. Натижада, мазкур шахс Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида яшовчи, фолбинлик, фирибгарлик, ичкиликбозлик каби динимизда қаттиқ қораланган ишлар билан шуғулланадиган Ф.Ҳ. исмли фуқаро экани маълум бўлди.
Оқдарё туманида аҳоли билан мулоқотлар ташкил этилди
Бугун, 2022 йил 11 октябрь куни навбатдаги сайёр йиғилиш Оқдарё туманида ташкил қилинди. Тумандаги мавжуд 12 та масжид имом-хатиблари ҳамроҳлигида вилоятдаги 16 та шаҳар ва туман бош имом-хатиблари ҳамда иқтидорли имом-хатиблар тумандаги 12 та масжид ва тумандаги барча 35 та маҳаллаларга тарқалиб, жойларда аҳолининг кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бор, Меҳр операцияси доирасида юртимизга қайтарилган ва шу каби тоифааги оилалар хонадонига ташриф буюрдилар. Шунингдек, маҳалла марказларида уюшмаган ёшлар билан суҳбатлар ташкил қилинди. Ҳар бир маҳалладаги фуқаролар сони, ижтимоий ҳолати ва муаммолари таҳлил қилинди. Шу билан бир қаторда вилоят ишчи гуруҳи Оқдарё туманидаги 12 та масжидда Пешин намозини ўқиб, йиғилган намозхонларга “Фарзандлар тарбиясига эътиборли бўлайлик”, “Тинчлик-энг олий неьмат”, “Қўшничилик ҳақлари”, “Неъматларга шукроналик”, “Оилангизни асранг”, “Ёт ғояларга алданманг” ва шу каби бугунги кундаги долзарб мавзулар юзасидан маърузалар қилдилар ҳамда уларнинг муаммо ва таклифларини тингладилар. Иш жараёнидаги ҳолатлар ишчи гуруҳ томонидан далолатнома асосида хатланди.
Ургут туманида аҳоли билан мулоқотлар ташкил этилди
Бугун, 2022 йил 04 октябрь куни навбатдаги сайёр йиғилиш Ургут туманида ташкил қилинди. Тумандаги мавжуд 62 та масжид имом-хатиблари ҳамроҳлигида вилоятдаги 16 та шаҳар ва туман бош имом хатиблари ҳамда иқтидорли имом-хатиблар тумандаги 62 та маҳаллаларга тарқалиб, жойларда аҳолининг кам таъминланган ва нотинч оилалар хонадонига ташриф буюрди. Шунингдек, маҳалла марказларида уюшмаган ёшлар билан суҳбатлар ташкил қилинди. Ҳар бир маҳалладаги фуқаролар сони, ижтимоий ҳолати ва муаммолари таҳлил қилинди. Шу билан бир қаторда вилоят ишчи гуруҳи Ургут туманидаги 62 та масжидда Пешин намозини ўқиб, йиғилган намозхонларга “Тинчлик-энг олий неьмат”, “Қўшничилик ҳақлари”, “Неъматларга шукроналик”, “Фарзандлар тарбиясига эътиборли бўлайлик”, “Оилангизни асранг”, “Ёт ғояларга алданманг” ва шу каби бугунги кундаги долзарб мавзулар юзасидан маърузалар қилдилар ҳамда уларнинг муаммо ва таклифларини тингладилар. Иш жараёнидаги ҳолатлар ишчи гуруҳ томонидан далолатнома асосида хатланди.
Имом-хатиблар тамонидан маърифий суҳбатлар давом этмоқда
Ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, диний бағрикенглик ҳамда миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш бўйича вилоят ишчи гуруҳи томонидан жорий йилнинг 26 сентябрь куни қуйидаги ишлар амалга оширилди:
Имом-хатиблар тамонидан маърифий суҳбатлар олиб борилди
Ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, диний бағрикенглик ҳамда миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш бўйича вилоят ишчи гуруҳи томонидан жорий йилнинг 20 сентябрь куни қуйидаги ишлар амалга оширилди:
Умра сафари олдидан гуруҳ раҳбарлари билан машғулот ўтказилди
Диний-маърифий жабҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида мўмин-мусулмонлар Ҳаж ва Умра ибодатларини адо этиб келмоқда.
Янгиликлар
Вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов бошчилигида жойлардаги 8 нафар туман ва шаҳар бош имом-хатиблари, Тошкент шаҳрида жойлашган Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказида танишув дарсларида иштирок этдилар.
Танишув дарслари давом этмоқда...
ҚОЗОҒИСТОНДА ДИН ЕТАКЧИЛАРИНИНГ ХАЛҚАРО ҚУРУЛТОЙИ БОШЛАНДИ
Бугун, 14 куни Қозоғистонда Жаҳон ва анъанавий динлар етакчилари VII-Қурултойи бошланди. Унда дунёдаги турли дин вакилларининг раҳбарлари, таниқли уламолар билан бир қаторда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков ҳам иштирок этмоқда.
Нуфузли халқаро анжуман давомида иштирокчилар томонидан дин соҳасидаги амалга оширилаётган ишлар, динга боғлиқ бўлган глобал ва минтақавий масалалар муҳокама этилади. Тадбир ниҳоясида Қурултой декларацияси қабул қилинади.
Қурултойда жаҳонда маънавий-ахлоқий қадриятлар, динлараро бағрикенглик ва миллатлараро ҳамжиҳатликни таъминлашда диний таълимнинг ўрни, динлараро мулоқот ва экстремизм ва терроризмга қарши курашда дин пешволарининг ўрни, жамият ривожида аёлларнинг ўрни каби йўналишларда маърузалар тингланиши ҳамда муҳокамалар ўтказилиши режа қилинган.
Тадбир тафсилотларини сайт ва ижтимоий тармоқларимизда кузатиб боринг.
Шавкат Мирзиёев Самарқандга келди
Давлатимиз раҳбари дастлаб Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди.
Шавкат Мирзиёев Биринчи Президентимиз Ислом Каримов қабрини ҳам зиёрат қилди.
ҚАРДОШЛИК МУСТАҲКАМЛАНИШИ УММАТ БИРДАМЛИГИГА ХИЗМАТ ҚИЛМОҚДА
Аллоҳга шукрки, тили, дини, анъана ва урф-одатлари бир-бирига ўхшаш ўзбек ва қозоқ халқлари тарихий тараққиётнинг барча йўналишларида ўзаро ҳурматда, қавму қариндош бўлиб, кўп асрлар давомида тинч-тотув ҳаёт кечириб келмоқда.
Икки халқ азалдан бир заминда яшаб, бир дарёдан сув ичади. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъбири билан айтганда: “Ўзбек ва қозоқ бир-бирига елкадош бўлиб, аҳл-иноқ яшаб келган илдизи бир халқдир”.
ХУШХАБАР: ДОЛЗАРБ ВА МУҲИМ МАВЗУДАГИ КИТОБ НАШР ЭТИЛДИ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари, таниқли уламо Ҳомиджон қори Ишматбековнинг навбатдаги долзарб мавзудаги китоби нашр этилди.
Муҳтарам устоз Ҳомиджон қори Ишматбековнинг "Ислом – маърифат дини" деб номланган янги китобига муаллиф томонидан энг долзарб мавзуларда ёзилган мақолалари жамланган.
Устоз Усмонхон Темирхон ўғли Алимов ҳазратларини хотирлаб
Вақт ҳамма нарсани даволайди, дейдилар. Бир одам оламдан ўтар экан, ортида қолган яқинларининг қалбидаги айрилиқ дарди ҳам йиллар ўтиб, енгиллашади. Баъзилар эса бир неча йиллардан сўнг бутунлай унут бўлиб кетади. Аммо шундай инсонлар борки, уларнинг вафотидан кейинги соғинч вақт ўтиши билан нафақат унутилмайди, балки кун сайин кучайиб, борган сари чуқурлашиб боради.




















