Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ БОШ ИМОМ ХАТИБИ ЎРИНБОСАРИ БИЛАН ДАВРА СУҲБАТИ БЎЛИБ ЎТДИ

 
 

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муасссасасига Ўзбекистон мусулмонлар идораси Самарқанд вилояти вакили ўринбосари, “Хўжа Ахрор Валий” масжиди имом хатиби Мансуров Ёқубжон Қобилович ташриф буюрди.

Ташриф асносида Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи А.Ғаниев ҳамда талабалар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.
Суҳбатда Ё.Мансуров Самарқанд вилоятидан келиб таҳсил олаётган талабалар билан яқиндан танишган ҳолда доимий алоқани тиклаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда Самарқанд вилоятидаги юқори малакали кадрларга бўлган эҳтиёжини қондириш каби масалаларда ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.

Суҳбат сўнгида Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи А.Ғаниев Ё.Мансуровга мазкур амалий ташриф учун миннатдорчилик билдириб, келгусида ҳам юқори малакали кадрлар тайёрлашда ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш бўйича келишиб олдилар.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 22/11/2022 13:44;   Кўрилганлиги: 380
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/samarqand-viloyati-bosh-imom-xatibi-orinbosari-bilan-davra-suhbati-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 20/04/2024 10:58
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг