Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Нарпай туманида аҳоли билан мулоқотлар ташкил этилди

 
 

Бугун, 2022 йил 18 октябрь куни навбатдаги сайёр йиғилиш Нарпай туманида ташкил қилинди. Тумандаги мавжуд 18та масжид имом-хатиблари ҳамроҳлигида вилоятдаги 16 та шаҳар ва туман бош имом-хатиблари ҳамда иқтидорли имом-хатиблар тумандаги 28 та маҳаллаларга тарқалиб, жойларда аҳолининг кам таъминланган ва нотинч оилаларга ташриф буюрди. Шунингдек, маҳалла марказларида уюшмаган ёшлар билан суҳбатлар ташкил қилинди. Ҳар бир маҳалладаги фуқаролар сони, ижтимоий ҳолати ва муаммолари таҳлил қилинди. Шу билан бир қаторда, вилоят ишчи гуруҳи Нарпай туманидаги 18 та масжидда Пешин намозини ўқиб, йиғилган намозхонларга “Тинчлик-энг олий неьмат”, “Қўшничилик ҳақлари”, “Неъматларга шукроналик”, “Фарзандлар тарбиясига эътиборли бўлайлик”, “Оилангизни асранг”, “Ёт ғояларга алданманг” ва шу каби бугунги кундаги долзарб мавзулар юзасидан маърузалар қилдилар ҳамда уларнинг муаммо ва таклифларини тингладилар. Иш жараёнидаги ҳолатлар ишчи гуруҳ томонидан далолатнома асосида хатланди.

Ушбу тадбир давомида умумий ўрганилган хонадонлар ва ўтказилган учрашувлар сони қуйидагини ташкил қилди:

  • Имом-хатиблар ташриф буюрган маҳаллалар сони: 28 та. Шундан 19 тасида муаммолар борлиги аниқланди ва барчаси ижрога йўналтирилди;
  • Кам таъминланган оилаларга ташриф: 52 та. Барчасига моддий ёрдам кўрсатилди ҳамда бошқа йўналишдаги муаммолари ҳамкор ташкилот масьуллари билан биргаликда ижрога йўналтирилди.
  • Ногиронлиги бор ва касалманд 12 нафар фуқаролар ҳолидан хабар олинди. Шундан барчасига моддий ёрдам кўрсатилди.
  • Нотинч оилаларга ташриф: 3 та. Шундан 2та оиладаги келишмовчиликлар ислоҳ қилинди. Улар ўтказилган тушунтиришлардан ўзларига тегишли хулосалар чиқарди;
  • Ичкиликка ружу қўйган 2 нафар фуқаро билан суҳбат ўтказилди. Тушунтириш ишлари давомида ушбу фуқаролар қилаётган ишларининг оқибатларини тўғри тушуниб етганлигини айтиб ўтди;
  • Қўшниси билан низолашган 1та оиланинг ўртаси ислоҳ қилинди;
  • Уюшмаган ёшлар билан 20 та МФЙда йиғилиш ўтказилди. Унда 100 нафарга яқин уюшмаган ёшларнинг иштироки таъминланди.
  • Тумандаги 18 та масжидда Пешин намози ўқилиб, йиғилган намозхонларга долзарб мавзуларда маъруза қилинди. Унда 2000 нафардан ортиқ намозхонлар иштирок этишди.
  • Юқорида айтиб ўтилган хонадонларга кўрсатилган жами моддий ёрдам миқдори:12 млн сўмни ташкил қилди.
  • Вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов Нарпай туманидаги “Нақшбандий”жоме масжидида туманда расмий фаолият олиб бораётган маҳалла муллоларива отинойилари билан фаолиятларини янада жадаллаштириш, маҳалла муллоларининг никоҳларни ўқимаслиги, маҳалла муллолари учун хафтанинг ҳар душанба куни, отинойилар учун эса хафтанинг ҳар шанба кунини МФЙ раислари ҳамда фаоллари билан ҳамкорликда аҳоли билан ишлаш куни этиб белгилаш, уларнинг аҳоли билан “Сабр тоқат”, “Иймон эътиқод”, “Ибо ҳаё”, “Аёллар ўртасида ичкиликнинг олдини олиш”, “Таълим тарбия”, “Бидъат-хурофот”, “Ажримларнинголдини олиш”, “Ортиқча исрофгарчиликка йўл қўймаслик” ва“Жиноятчиликнинг олдини олиш”каби кўпроқ маърифий суҳбатлар ташкил қилиш ҳамда соҳа ходимларининг аввало ўзлари халққа намуна бўла олишлари борасида давра суҳбати ўтказди. Шундан сўнг, Зайниддин домла мазкур масжидда жамоат билан Пешин намозини адо қилдилар ва намоздан сўнг жамоатга “Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг ҳижратлари” мавзусида мазмунли маъруза қилиб бердилар.
  • Мазкур тадбирлардан сўнг, ушбу сайёр учрашувда иштирок этган диний соҳа ходимлари билан таҳлилий йиғилиш ташкил қилинди. Унда Нарпай туманидаги маҳаллаларда ўрганилган муаммолар, туманда диний соҳадаги ютуқ ҳамда камчиликлар ва намозхонлар томонидан қилинаётган шикоятлар муҳокама қилинди. Мазкур йиғилишга Нарпай тумани ҳокими Шерзод Рахмонов, дин ишлари бўйича қўмитанинг тумандаги мутахассиси Равшан Валиулин ва бошқа мутасадди ташкилот масъуллари ҳамда вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов, ўринбосари Ёқубжон домла Мансуровлар бевосита бош бўлдилар. Ўтказилган таҳлилий йиғилишда аҳолининг турли қатламларидан ўрганилган камчилик ва муаммолар ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ижрога йўналтириш чоралари муҳокама қилинди. Шунингдек, диний соҳа ходимларига раҳбарлар томонидан аҳолининг муаммоларини янада чуқурроқ ўрганиб, уларни бартараф этиш, улар билан янада яқинроқ ишлаш, соҳанинг ривожини янада такомиллаштириш бўйича керакли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 18/10/2022 23:23;   Кўрилганлиги: 406
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/narpay-tumanida-aholi-bilan-muloqotlar-tashkil-etildi
Чоп этилган вақт: 19/04/2024 12:32
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг