Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

21 октябрь—Ўзбек тили байрами муборак бўлсин

 
 

Азиз ва қадрли юртдошлар!

Сиз, азизларни бугунги қутлуғ айём – Ўзбек тили байрами билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Дунё халқлари ва миллатларининг маданий ўзаги ва асосий мулоқот манбаи бу уларнинг миллий тили ҳисобланади. Шундай экан Она тилимизнинг мавқеи, буюклигини сақлашда ҳар биримиз масъулмиз. Буни асло унутмаслигимиз лозим.

Ҳар бир тилнинг сақланиши ҳамда ёш авлодга етказилиши, халқ тараққиёти ва унинг келажагини белгилайди. Биргина тил кўплаб халқларни ўзаро бирлаштиради, тарбиялайди, ўқитади, урф-одат, анъана ва маданиятларини сақлайди, уни авлоддан авлодга ўтишини таъминлайди.

Барчангизни яна бир бор 21 октябрь—Ўзбек тили байрами билан қутлаб, Сизларга мустаҳкам саломатлик, оилангизга қут-барака, тинчлик ва омонлик тилайман!

ЗАЙНИДДИН ДОМЛА ЭШОНҚУЛОВ Самарқанд вилояти бош имом-хатиби

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 21/10/2022 09:54;   Кўрилганлиги: 359
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/21-oktyabrozbek-tili-bayrami-muborak-bolsin
Чоп этилган вақт: 25/04/2024 05:05
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг