Муфтий ҳазрат Самарқанд шаҳридаги "Намозгоҳ" масжидида жума намозига йиғилган катта жамоатга "Жаннатда Расулуллоҳ алайҳиссалом билан бўлишни истаган инсон" мавзусида гўзал мавъиза қилиб бердилар (Фотолавҳа)
Муфтий ҳазрат Самарқанд шаҳридаги "Намозгоҳ" масжидида жума намозига йиғилган катта жамоатга "Жаннатда Расулуллоҳ алайҳиссалом билан бўлишни истаган инсон" мавзусида гўзал мавъиза қилиб бердилар (Фотолавҳа)
Уламоларнинг Ургут тумани масжидларидаги илмий суҳбатлари (Фотолавҳа)
Хабар қилганимиздек, кеча, 25 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари бошчилигидаги таниқли ва воиз уламоларнинг Самарқанд вилоятининг Ургут туманидаги масжидларга ташриф буюришди.
Уламоларимиз пешина намозидан сўнг жамоатга илмий-маърифий суҳбатлар қилиб беришди. Шунингдек, уларда мўмин-мусулмонларнинг диний саволларига батафсил жавоб беришмоқда.
Диний соҳа раҳбарлари Самарқанд имом-хатиблари билан учрашув ўтказди
Бугун, 27 июль куни Самарқанд шаҳридаги “Ёшлар маркази” биносида Самарқанд вилоятида фаолият юритаётган имом-хатиблар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Президент маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари, Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Баҳодир Қодиров ҳамда вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов қатнашди.
ТАНИҚЛИ УЛАМОЛАРНИНГ САМАРҚАНД ШАҲРИДАГИ МАСЖИДЛАРИГА 25 ИЮЛ ДУШАНБА КУНГИ ТАШРИФ РЕЖАСИ
25 июл Душанба куни юртимизнинг бир гуруҳ таниқли ва воиз уламолари Самарқанд шаҳрининг масжидларга ташриф буюриб, мўмин-мусулмонларга маърифий суҳбатлар қилиб беришади, жамоат билан пешин намозини адо этишади.
Нуробод туманида аҳоли билан мулоқотлар ташкил қилинди
Бугун, 2022 йил 19 июл куни навбатдаги сайёр йиғилиш Нуробод туманида ташкил қилинди. Тумандаги мавжуд 14 та масжид имом-хатиблари ва ноиблар ҳамроҳлигида вилоятдаги 16 та шаҳар ва туман бош имом хатиблари тумандаги 16 та маҳаллаларга тарқалиб, жойларда аҳолининг кам таъминланган ва нотинч оилалар хонадонига ташриф буюрди. Шунингдек, маҳалла марказларида уюшмаган ёшлар билан суҳбатлар ташкил қилинди. Ҳар бир маҳалладаги фуқаролар сони, ижтимоий ҳолати ва муаммолари таҳлил қилинди. Шу билан бир қаторда вилоят ишчи гуруҳи Нуробод туманидаги 14 та масжидда Пешин намозини ўқиб, йиғилган намозхонларга “Қўшничилик ҳақлари”, “Неъматларга шукроналик”, “Фарзандлар тарбиясига эътиборли бўлайлик”, “Тинчлик қадри”, “Оилангизни асранг”, “Ёт ғояларга алданманг” ва шу каби бугунги кундаги долзарб мавзулар юзасидан маърузалар қилдилар ҳамда уларнинг муаммо ва таклифларини тингладилар.Иш жараёнидаги ҳолатлар ишчи гуруҳ томонидан далолатнома асосида хатланди.
Ҳожилик мақомига муносиб бўлиш ҳақида суҳбатлар ўтказилмоқда
Шу йил 14 июль куни Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов Макка шаҳридаги “Аброж ал-Ҳидоя” меҳмонхонасида муборак ҳаж ибодатини адо этиб юртимизга қайтиш арафасидаги бир гуруҳ зиёратчилар билан ҳожилик мақоми ва унга муносиб бўлиш ҳақида мавъиза қилиб берди.
Суҳбат давомида Зайниддин домла ҳар бир зиёратчи улуғ ҳаж ибодатига етказгани учун Ҳақ таолога шукроналар келтириш, ҳожилик мақомига муносиб бўлиш йўлида юксак ихлос, гўзал одоб билан ҳаракат қилиши зарурлигини айтди.
ОРЗИҚИБ КУТИЛГАН ОНЛАР БОШЛАНДИ
Умри давомида бир марта ҳажга бориб, муқаддас маконларда, икки Ҳарамда улкан ажрларни қўлга киритиб, Арафотда туриб, Сафо ва Марва тепаликларида саъй айлаб, жаннатни ўзига вожиб қилиб олишни орзу этмаган инсон бўлмаса керак.
БЎЛАЖАК ҲОЖИЛАР БИЛАН УЧРАШУВ
Албатта, гуруҳ раҳбарлиги масъулиятли вазифа ҳисобланади. Шу боис улар билан Самарқанд вилоятда вилоят бош имом-хатиби, ўринбосарлари ҳамда шу соҳа масъуллари иштирокида ўқув машғулотлари ўтказиш одат тусига кирган. Ана шундай машғулотларнинг навбатдагиси бугун, 22 июн куни Самарқанд шаҳридаги катта мажлислар залида бўлиб ўтди. Уни вилоят бош имом-хатиби З.Эшонқулов олиб борди.
Тайлоқ туманида аҳоли билан мулоқотлар ташкил қилинди
Бугун, 2022 йил 21 июн куни навбатдаги сайёр йиғилиш Тайлоқ туманидаташкил қилинди. Тумандаги мавжуд 20 та масжид имом-хатибларива ноиблар ҳамроҳлигида вилоятдаги 16 та шаҳар ва туман бош имом хатиблари ва 4 нафар иқтидорли имом-хатиблар тумандаги 20 та маҳаллаларга тарқалиб, жойларда аҳолининг кам таъминланган ва нотинч оилалар хонадонига ташриф буюрди. Шунингдек, маҳалла марказларида уюшмаган ёшлар билан суҳбатлар ташкил қилинди. Ҳар бир маҳалладаги фуқаролар сони, ижтимоий ҳолати ва муаммолари таҳлил қилинди. Шу билан бир қаторда вилоят ишчи гуруҳи Тайлоқ туманидаги 20 та масжидда Пешин намозини ўқиб, йиғилган намозхонларга “Қўшничилик ҳақлари”, “Неъматларга шукроналик”, “Фарзандлар тарбиясига эътиборли бўлайлик”, “Тинчлик қадри”, “Оилангизни асранг”, “Ёт ғояларга алданманг” ва шу каби бугунги кундаги долзарб мавзулар юзасидан маърузалар қилдилар ҳамда уларнинг муаммо ва таклифларини тингладилар.Иш жараёнидаги ҳолатлар ишчи гуруҳ томонидан далолатнома асосида хатланди.
Самарқанд шаҳрида аҳоли билан мулоқотлар ташкил қилинди
Бугун, 2022 йил 14 июн куни навбатдаги сайёр йиғилиш Самарқанд шаҳрида ташкил қилинди. Шаҳардаги мавжуд 23 та масжид имом-хатибларива ноиблар ҳамроҳлигида вилоятдаги 16 та шаҳар ва туман бош имом хатибларива 7 нафар иқтидорли имом-хатиблар шаҳардаги 23 та маҳаллаларга тарқалиб, жойларда аҳолининг кам таъминланган ва нотинч оилалар хонадонига ташриф буюрди. Шунингдек, маҳалла марказларида уюшмаган ёшлар билан суҳбатлар ташкил қилинди. Ҳар бир маҳалладаги фуқаролар сони, ижтимоий ҳолати ва муаммолари таҳлил қилинди. Шу билан бир қаторда вилоят ишчи гуруҳи Самарқанд шаҳридаги 23 та масжидда Пешин намозини ўқиб, йиғилган намозхонларга “Неъматларга шукроналик”, “Фарзандлар тарбиясига эътиборли бўлайлик”, “Тинчлик қадри”, “Оилангизни асранг”, “Ёт ғояларга алданманг” ва шу каби бугунги кундаги долзарб мавзулар юзасидан маърузалар қилдилар ҳамда уларнинг муаммо ва таклифларини тингладилар.Иш жараёнидаги ҳолатлар ишчи гуруҳ томонидан далолатнома асосида хатланди.
Каттақўрғон туманида аҳоли билан мулоқотлар ташкил қилинди
Бугун, 2022 йил 08 июн куни навбатдаги сайёр йиғилиш Каттақўрғон туманида ташкил қилинди. Тумандаги мавжуд 31 та масжид имом-хатибларива ноиблар ҳамроҳлигида вилоятдаги 16 та шаҳар ва туман бош имом хатибларива 15 нафар иқтидорли имом-хатиблар тумандаги 31 та маҳаллаларга тарқалиб, жойларда аҳолининг кам таъминланган ва нотинч оилалар хонадонига ташриф буюрди. Шунингдек, маҳалла марказларида уюшмаган ёшлар билан суҳбатлар ташкил қилинди. Ҳар бир маҳалладаги фуқаролар сони, ижтимоий ҳолати ва муаммолари таҳлил қилинди. Шу билан бир қаторда вилоят ишчи гуруҳи Каттақўрғон туманидаги 31 та масжидда Пешин намозини ўқиб, йиғилган намозхонларга “Тинчлик қадри”, “Ёшлар келажагимиз”, “Оилангизни асранг”, “Ёт ғояларга алданманг” мавзуларида маърузалар қилдилар ҳамда уларнинг муаммо ва таклифларини тингладилар.Иш жараёнидаги ҳолатлар ишчи гуруҳ томонидан далолатнома асосида хатланди.
Самарқанд вилояти имом хатибларининг “Йил имоми 2022” кўрик танловининг 1-босқичи ўз ниҳоясига етди
Хабар берганимиздек, Самарқанд вилояти масжидларида фаолият юритаётган имом хатиб ва имом ноиблар ўртасида “Йил имоми – 2022” кўрик танловининг шаҳар ва туман босқичи бошланган эди. Бугун, танлов 4 та ҳудуда бўлиб ўтди.
Шунинг билан Самарқанд вилоятида ташкил этилган “Йил имоми 2022” кўрик танловининг 1-босқичи ўз ниҳоясига етди
Самарқанд вилояти имом хатибларининг “Йил имоми 2022” кўрик танлови 1-босқичи якунланди
Хабар берганимиздек, Самарқанд вилояти масжидларида фаолият юритаётган имом хатиб ва имом ноиблар ўртасида “Йил имоми – 2022” кўрик танловининг шаҳар ва туман босқичи бошланган эди. Бугун, танлов 4 та ҳудуда бўлиб ўтади ҳамда ташкил этилган “Йил имоми-2022” кўрик танлови ғолиблари аниқланди.
Самарқанд вилояти имом хатибларининг “Йил имоми 2022” кўрик танлови 1-босқичи бошланди
Бугун, 6 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Самарқанд вилояти масжидларида фаолият юритаётган имом хатиб ва имом ноиблар ўртасида “Йил имоми – 2022” кўрик танловининг шаҳар ва туман босқичи бошланди. Танлов 8 та ҳудудга бўлинган ҳолда икки кун давомида бўлиб ўтади.
Самарқанд вилоятидан 13 нафар гуруҳ раҳбарлари Ҳаж сафарига йўл олмоқда.
Албатта, гуруҳ раҳбарлиги масъулиятли вазифа ҳисобланади. Шу боис улар билан Самарқанд вилоят вакиллигида вилоят бош имом-хатиби, ўринбосарлари ҳамда шу соҳа масъуллари иштирокида ўқув машғулотлари ўтказиш одат тусига кирган. Ана шундай машғулотларнинг навбатдагиси бугун, 3 июн куни вакиллик биносида бўлиб ўтди. Уни вилоят бош имом-хатиби З.Эшонқулов олиб борди. Зиёратчиларга раҳбарлик қилувчи гуруҳ раҳбарларига уларнинг вазифалари ва бошқа зарурий тавсиялар берилди. Жумладан, уларнинг бурч ва масъулиятлари, Ҳаж ибодати рукнлари, сафарга жўнаб кетиш ҳамда Саудия Арабистонидаги ташкилий ишларнинг уларга тааллуқли жиҳатлари атрофлича ёритилди.




















