Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Тадбирлар

Ҳеч ким меҳр ва еътибордан четда қолмайди... Сиз бизга кераксиз

 
 

Жорий йилнинг 15 октабр санасида ешитиш ва гапиришда нуқсони бор шахслар орасида миссионерликни тарқалишини олдини олиш мақсадида доимий ташкил қилиб келинаётган “Сиз бизга кераксиз” шиори остида “Миссионерликдан огоҳ бўлинг” диний маърифий хайрия тадбири Вақф” хайрия жамоат фонди Самарқанд вилояти филиали ва ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги ҳамкорлигида ўтказилди. Тадбирда маҳаллий ҳокимият вакиллари, ЎМИ мутахассислари, Самарқанд шаҳар хатиблиги вакили ва бошқа меҳмонлар қатнашдилар.

Тадбирни шаҳар бош имом хатиби З.Махмудов кириш сўзи билан очиб, давра қатнашчиларига исломнинг асосий тушунчалари ва Пайғамбаримиз (сав) ҳаётлари ҳақида мазмунли маъруза қилиб бердилар. Шундан сўнг сўзга ДИҚнинг вилоят вакили сўзга чиқиб мамлакатимизда диний маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар, юрт ободлиги, жамиятда ҳеч ким меҳр ва еътибордан четда қолмаслигини қатнашчиларга таъкидлаб ўтдилар. Тадбир охирида қатнашчиларга видеоролик кўринишида лавҳа намойиш етилиб, унда юртимиздаги ешитиш ва гапиришда нуқсони бор бир қанча кимсалар ўзлари ҳақида гапиришиб Яратганнинг мўмин-мусулмонлардан қилгани учун шукроналар айтишди. Шундан сўнг 7 нафар қатнашчилар ислом калималарин айтишиб исломга кирганликларини еълон қилишди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 17/10/2022 15:02;   Кўрилганлиги: 319
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/events/hech-kim-mehr-va-etibordan-chetda-qolmaydi-siz-bizga-keraksiz
Чоп этилган вақт: 29/03/2024 18:14
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг