Самарқандда “Йил имом – 2022” кўрик танловининг вилоят босқичи ўтказилди
Маълумки, ҳар йили анъанавий тарзда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида фаолият кўрсатиб бораётган имом-хатиблар ўртасида “Йил имоми” кўрик танлови ўтказиб келинар эди. Жорий йилдан эса мазкур танлов “Йил имом – 2022” номи остида Низом асосисида ўтказилди.
Танловнинг мақсади – бугунги тараққиёт талабларига жавоб берадиган, кучли илмий салоҳиятга эга, ташаббускор, илғор фикрли, замонавий ахборот технологияларидан етарлича фойдалана оладиган ва кенг халқ оммасига ўз фикрини етказиб бера оладиган, иқтидорли, фаол имом-хатибларни аниқлашдир.
Самарқанд вилояти Ургут туманидаги “Элита академик мактаби нодавлат таълим” муассасасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Унда вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов, Маҳмуджон домла Ибодуллаев, Ёқубжон домла Мансуров, туман ҳокимлиги масъуллари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, Элита академик мактаби ўқувчилари ва ота-оналар иштирок этди.
Самарқанд вилоятига Росссиянинг бош муфтийси Талгат Сафа Тожуддин ташриф буюрди.
Жорий йилнинг 4 августь куни Самарқанд вилоятига Росссия мусулмонлари Марказий диний идораси раиси, Росссиянинг бош муфтийси Талгат Сафа Тожуддин бошчилигида бир қатор кўзга кўринган Ислом дини вакилларидан иборат делегация ташриф буюрди.
Меҳмонлар Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакили Зайниддин домла Эшонқулов томонидан кутиб олинди.
Имом-хатиблар ОЧИҚ ЭШИКЛАР кунини ўтказади!!!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги тизимида расмий фаолият олиб бораётган барча масжидларда хафтанинг ҳар ЧОРШАНБА куни "Фуқароларни қабул қилиш куни" этиб белгиланди.
ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАЛГАН ЧИҚИШЛАРГА МУНОСАБАТ
Шу йилнинг 25 июлидан эътиборан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ва бир гуруҳ юртимиз уламолари Самарқанд вилоятида мўмин-мусулмонлар билан яқиндан мулоқот қилиш ҳамда жоме масжидларда намозхонларга мавъиза қилиш мақсадида, ушбу вилоятнинг турли ҳудудларида бўлдилар.
Мазкур сафар давомидаги аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар, масжид қавмлари ила маърифий суҳбатлар ҳамда халқимизнинг диёримиз имомлари, хусусан, Муфтий ҳазратларига бўлган ҳурмат-эҳтиромлари кўпчиликни мамнун этди. Бундай лаҳзалар ижтимоий тармоқларимиз орқали ҳам кенг ёритилди (линкларимиз).
Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов Россия халқлари ассамблеяси раҳбари ўринбосари Назиржон Абдуғаниевни қабул қилди
Ўзбекистонда меҳмон бўлиб турган Россия халқлари ассамблеяси раҳбари ўринбосари Назиржон Абдуғаниевни бугун Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов қабул қилди. Дўстона ва илиқ муносабатлар асосида кечган суҳбат жараёнида меҳмонга вилоят бош имом хатиби мамлакатимизда ва хусусан Самарқанд вилоятида олиб борилаётган диний соҳадаги ижобий ўзгаришлар, эришилган ютуқлар, жумладан диний таълим, вакиллик ва имом хатиблар томонидан амалга оширилаётган ишлар, масжидлардаги қайта қуриш ва ободонлаштириш жараёнлари борасида батафсил маълумот берди.
Муфтий ҳазратлари: Аллоҳ учун қилинган амал – дуо мустажоб бўлишига василадир
Хабар берганимиздек, бугун, 25 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Самарқанд шаҳрига ташриф буюрдилар.
Муфтий ҳазратларини Самарқанд темир йўл вокзалида вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов кутиб олиб, сафар давомида ҳамроҳлик қилмоқда.
Ташриф давомида Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари “Хўжа Исҳоқи Вали” масжидида бўлиб, жамоат билан пешин намозини адо этдилар.
Таниқли ва воиз уламолар Самарқанд шаҳридаги масжидларда жамоатга илмий суҳбат қилиб беришмоқда (Фотолавҳа)
Олдин хабар қилганимиздек, бугун, 25 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари бошчилигидаги бир гуруҳ таниқли уламоларнинг Самарқанд вилоятига ташрифи бошланди.
Сафар давомида таниқли ва воиз уламолар жоме масжидларда илмий-маърифий суҳбатлар ўтказишмоқда, уларда ҳудуд аҳлини юртимизда бўлаётган ўзгаришлар мазмун-моҳияти ҳақида хабардор қилиш билан бир қаторда, уларнинг дарду ташвишларига кўмаклашиш, фикр-мулоҳазаларини тинглаш ва диний соҳага тегишли муаммоларини жойида ўрганиб, бартараф этишмоқда.
Қуйида уламоларимиз пешин намозига Самарқан шаҳридаги масжидларга ташриф буюриб, жамоат илмий-маъруза қилгани акс этган фотолавҳалар билан танишишингиз мумкин.
Аллоҳ таоло уламоларимизнинг ташрифларини хайрли ва манфаатли қилсин!
Муфтий ҳазрат Самарқанд шаҳридаги "Намозгоҳ" масжидида жума намозига йиғилган катта жамоатга "Жаннатда Расулуллоҳ алайҳиссалом билан бўлишни истаган инсон" мавзусида гўзал мавъиза қилиб бердилар (Фотолавҳа)
Муфтий ҳазрат Самарқанд шаҳридаги "Намозгоҳ" масжидида жума намозига йиғилган катта жамоатга "Жаннатда Расулуллоҳ алайҳиссалом билан бўлишни истаган инсон" мавзусида гўзал мавъиза қилиб бердилар (Фотолавҳа)
Уламоларнинг Ургут тумани масжидларидаги илмий суҳбатлари (Фотолавҳа)
Хабар қилганимиздек, кеча, 25 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари бошчилигидаги таниқли ва воиз уламоларнинг Самарқанд вилоятининг Ургут туманидаги масжидларга ташриф буюришди.
Уламоларимиз пешина намозидан сўнг жамоатга илмий-маърифий суҳбатлар қилиб беришди. Шунингдек, уларда мўмин-мусулмонларнинг диний саволларига батафсил жавоб беришмоқда.
Диний соҳа раҳбарлари Самарқанд имом-хатиблари билан учрашув ўтказди
Бугун, 27 июль куни Самарқанд шаҳридаги “Ёшлар маркази” биносида Самарқанд вилоятида фаолият юритаётган имом-хатиблар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Президент маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари, Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Баҳодир Қодиров ҳамда вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов қатнашди.
ТАНИҚЛИ УЛАМОЛАРНИНГ САМАРҚАНД ШАҲРИДАГИ МАСЖИДЛАРИГА 25 ИЮЛ ДУШАНБА КУНГИ ТАШРИФ РЕЖАСИ
25 июл Душанба куни юртимизнинг бир гуруҳ таниқли ва воиз уламолари Самарқанд шаҳрининг масжидларга ташриф буюриб, мўмин-мусулмонларга маърифий суҳбатлар қилиб беришади, жамоат билан пешин намозини адо этишади.
Нуробод туманида аҳоли билан мулоқотлар ташкил қилинди
Бугун, 2022 йил 19 июл куни навбатдаги сайёр йиғилиш Нуробод туманида ташкил қилинди. Тумандаги мавжуд 14 та масжид имом-хатиблари ва ноиблар ҳамроҳлигида вилоятдаги 16 та шаҳар ва туман бош имом хатиблари тумандаги 16 та маҳаллаларга тарқалиб, жойларда аҳолининг кам таъминланган ва нотинч оилалар хонадонига ташриф буюрди. Шунингдек, маҳалла марказларида уюшмаган ёшлар билан суҳбатлар ташкил қилинди. Ҳар бир маҳалладаги фуқаролар сони, ижтимоий ҳолати ва муаммолари таҳлил қилинди. Шу билан бир қаторда вилоят ишчи гуруҳи Нуробод туманидаги 14 та масжидда Пешин намозини ўқиб, йиғилган намозхонларга “Қўшничилик ҳақлари”, “Неъматларга шукроналик”, “Фарзандлар тарбиясига эътиборли бўлайлик”, “Тинчлик қадри”, “Оилангизни асранг”, “Ёт ғояларга алданманг” ва шу каби бугунги кундаги долзарб мавзулар юзасидан маърузалар қилдилар ҳамда уларнинг муаммо ва таклифларини тингладилар.Иш жараёнидаги ҳолатлар ишчи гуруҳ томонидан далолатнома асосида хатланди.
Ҳожилик мақомига муносиб бўлиш ҳақида суҳбатлар ўтказилмоқда
Шу йил 14 июль куни Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов Макка шаҳридаги “Аброж ал-Ҳидоя” меҳмонхонасида муборак ҳаж ибодатини адо этиб юртимизга қайтиш арафасидаги бир гуруҳ зиёратчилар билан ҳожилик мақоми ва унга муносиб бўлиш ҳақида мавъиза қилиб берди.
Суҳбат давомида Зайниддин домла ҳар бир зиёратчи улуғ ҳаж ибодатига етказгани учун Ҳақ таолога шукроналар келтириш, ҳожилик мақомига муносиб бўлиш йўлида юксак ихлос, гўзал одоб билан ҳаракат қилиши зарурлигини айтди.
ОРЗИҚИБ КУТИЛГАН ОНЛАР БОШЛАНДИ
Умри давомида бир марта ҳажга бориб, муқаддас маконларда, икки Ҳарамда улкан ажрларни қўлга киритиб, Арафотда туриб, Сафо ва Марва тепаликларида саъй айлаб, жаннатни ўзига вожиб қилиб олишни орзу этмаган инсон бўлмаса керак.




















