Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Халқ фаровонлиги йўлида ҳамжиҳатлик

 
 

Динимиз ва азалий инсонпарварлик қадриятларимиз тарғиб этадиган энг улуғ амаллардан бири — эҳтиёжманд, кўнгли яраланган, боқувчисини йўқотган ва кам таъминланган инсонлар ҳолидан хабар олиш, уларга меҳр-мурувват ва ғамхўрлик кўрсатишдир.

Шу эзгу мақсадлар йўлида жорий йилнинг 20 январь куни Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида сайёр йиғилиш ташкил этилди. Унда Самарқанд вилояти бош имом-хатиби ўринбосари Хайрулло домла Саттаров, туман ҳокими Ш. Раҳмонов, шаҳар ва туман бош имом-хатиблари, «Ҳаж–2025» зиёратчилари, маҳалла фаоллари ҳамда нуроний отахон-онахонлар фаол иштирок этдилар.

Сайёр йиғилиш доирасида тумандаги кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган оилалар ҳолидан хабар олиниб, беморлар зиёрат қилинди. Уларга маънавий қўллаб-қувватлаш, тасалли ва дуолар етказилиб, қалбларига умид ва ишонч улашилди. Шунингдек, турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолган ёки ичкиликка ружу қўйган айрим шахслар билан яккама-якка тарбиявий суҳбатлар ўтказилиб, уларга ҳаётий сабоқлар, фойдали маслаҳатлар ҳамда тўғри йўл-йўриқлар берилди.

Сайёр йиғилиш якунида тумандаги масжидларда пешин намозидан сўнг имом-хатиблар томонидан мазмунли маънавий-маърифий маърузалар қилинди. Юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги ва мамлакатимиз равнақи йўлида самимий дуо-тиловлар қилинди.

Тадбирда иштирок этган туман ҳокими Ш. Раҳмонов имом-хатиблар томонидан амалга оширилаётган эзгу ва савобли ишларга юксак баҳо бериб, уларга самимий миннатдорлик билдирди. Шунингдек, бу каби хайрли ташаббуслар жамиятда соғлом маънавий муҳитни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтди.

Тадбир сўнгида Юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги ва келажагимиз равнақи йўлида самимий ва хайрли дуолар қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакиллги


Киритилган вақти: 20/01/2026 17:30;   Кўрилганлиги: 98
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/xalq-farovonligi-yolida-hamjihatlik
Чоп этилган вақт: 01/02/2026 11:23
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг