Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Ҳамжиҳатлик бор жойда — тинчлик, барака ва фаровонлик бўлади.

 
 

Динимиз ва азалий инсонпарварлик қадриятларимиз тарғиб этадиган энг улуғ амаллардан бири — эҳтиёжманд, кўнгли яраланган, боқувчисини йўқотган ва кам таъминланган инсонлар ҳолидан хабар олиш, уларга меҳр-мурувват ва ғамхўрлик кўрсатишдир.

Шу эзгу мақсадлар йўлида жорий йилнинг 31 январь куни Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида сайёр йиғилиш ташкил этилди. Унда вилоят ҳокими ўринбосари Б.Каримов, туман ҳокими Ш.Худойбердиев, вилояти бош имом-хатиби ўринбосарлари Хайрулло домла Саттаров, Нурсултонхон домла Абдуманнонов, ВАҚФхайрия жамоат фонди вилоят филиали раҳбари А.Султонов, шаҳар ва туман бош имом-хатиблари, «Ҳаж–2025» зиёратчилари, маҳалла фаоллари ҳамда нуроний отахон-онахонлар фаол иштирок этдилар.

Шунигдек, бугунги сайёр учрашувда ВАҚФхайрия жамоат фонди вилоят филиали томонидан 11 турдаги озуқ овқат махсулотларидан иборат 100 нафар оилаларга жами 30 миллионлик озуқ овқат махсулотлари ҳадия қилинди.

Сайёр йиғилиш доирасида тумандаги кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган оилалар ҳолидан хабар олиниб, беморлар зиёрат қилинди. Уларга маънавий қўллаб-қувватлаш, тасалли ва дуолар етказилиб, қалбларига умид ва ишонч улашилди. Шунингдек, турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолган ёки ичкиликка ружу қўйган айрим шахслар билан яккама-якка тарбиявий суҳбатлар ўтказилиб, уларга ҳаётий сабоқлар, фойдали маслаҳатлар ҳамда тўғри йўл-йўриқлар берилди.

Сайёр йиғилиш якунида тумандаги масжидларда пешин намозидан сўнг имом-хатиблар томонидан мазмунли маънавий-маърифий маърузалар қилинди. Юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги ва мамлакатимиз равнақи йўлида самимий дуолар қилинди.

Тадбир сўнгида Юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги ва келажагимиз равнақи йўлида самимий ва хайрли дуолар қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакиллги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 31/01/2026 15:56;   Кўрилганлиги: 41
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/hamjihatlik-bor-joyda-tinchlik-baraka-va-farovonlik-boladi
Чоп этилган вақт: 01/02/2026 11:23
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг