Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Самарқанд вилоятида имом-хатиблар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этувчи спорт мусобақаси бўлиб ўтди

 
 

Динимизда ўз саломатлигига эътибор бериш, соғлом ва бақувват бўлиш тарғиб қилинган. Пайғамбаримиз Муҳаммад : «Кучли мўмин Аллоҳ наздида заиф мўминдан яхшироқ ва маҳбуброқдир», деб марҳамат қилганлар.

Ана шу эзгу ғоялардан келиб чиққан ҳолда, мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш ҳамда диний ходимлар ўртасида ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш мақсадида Самарқанд вилоятида имом-хатиб ва имом-ноиблар ўртасида волейбол, шахмат-шашка ҳамда стол тенниси спорт турлари бўйича вилоят босқичи мусобақалари ўтказилди.

Тадбирда Самарқанд вилояти бош имом-хатиби ўринбосарлари Хайрулло домла Саттаров, Нурсултонхон домла Абдуманнонов, вилоят ҳокими ўринбосари Б.Каримов, шаҳар ва туман бош имом-хатиблари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Мусобақа вилоят ҳокими ўринбосари томонидан очиб берилди. Тадбир аввалида Давлат мадҳияси янграб, иштирокчиларда Ватанга муҳаббат, юксак руҳ ва масъулият туйғуларини мустаҳкамлади.

Қизғин, бироқ ўзаро ҳурмат ва ахлоқ қоидаларига амал қилинган ҳолда ўтган мусобақалар якунига кўра қуйидаги иштирокчилар ғолиб ва совриндор деб топилди:

Волейбол бўйича:

  • 1-ўрин — Каттақўрғон тумани жамоаси
  • 2-ўрин — Пайариқ тумани жамоаси
  • 3-ўрин — Булунғур тумани жамоаси

Шахмат бўйича:

  • 1-ўрин — Дониев Қулмурод, Пахтачи тумани “Хўжа Зиёвуддин” жоме масжиди имом-ноиби
  • 2-ўрин — Элмуродов Музроб, Нарпай тумани “Хўжа Қўрғон” жоме масжиди имом-хатиби
  • 3-ўрин — Махматоиров Баҳрулло, Ургут тумани “Ҳожи Ўринбой” жоме масжиди имом-хатиби

Стол тенниси бўйича:

  • 1-ўрин — Матлабов Муҳаммад Бобур, Ургут тумани “Испанза” жоме масжиди имом-ноиби
  • 2-ўрин — Аброров Жаҳонгирхон, Самарқанд шаҳар “Хўжа Сафойи Валий” жоме масжиди имом-ноиби
  • 3-ўрин — Ходихонов Камолиддин, Қўшработ тумани “Неъматулла хўжа” жоме масжиди имом-хатиби

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ушбу тадбир диний ходимлар учун нафақат жисмоний бақувватликни, балки сабр, интизом, биродарлик ва ўзаро ҳурмат каби исломий фазилатларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 28/01/2026 16:11;   Кўрилганлиги: 46
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/samarqand-viloyatida-imom-xatiblar-ortasida-soglom-turmush-tarzini-targib-etuvchi-sport-musobaqasi-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 01/02/2026 11:23
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг