Янгийўлдаги масжид ҳовлисига 100 туп мевали дарахт кўчати экилди
2024 йил 26 ноябрь кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов бошчилигида Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида амалий тадбирлар ўтказилди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутахассислари, Тошкент вилояти вакиллиги ходимлари, туман ва шаҳарларнинг бош имом-хатиблари, Янгийўл тумани имом-хатиблари, отинойилари, шунингдек, “Ҳаж – 2024” зиёратчилари ва маҳалла фуқаролар йиғини раислари иштирок этди.
Ургут туманида сайёр йиғилиш бўлиб ўтди
Бугун, 2024 йил 26 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллигининг ташаббуси ҳамда йиллик иш режасига асосан навбатдаги сайёр йиғилиш Ургут туманида ўтказилди. Тадбирлар олдидан вилоят вакиллиги ходими Х.Темиров ишчи гуруҳ аъзолари билан учрашиб, ўзининг керакли кўрсатма ва топшириқларини бериб ўтди.
Навбатдаги сайёр йиғилиш Пайариқ туманида ўтказилди
Бугун, 2024 йил 12 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллигининг ташаббуси ҳамда йиллик иш режасига асосан навбатдаги сайёр йиғилиш Пайариқ туманида ўтказилди.
Каттақўрғон шаҳрида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
Бугун, 2024 йил 29 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллигининг ташаббуси ҳамда йиллик иш режасига асосан ва албатта вилоят ҳокимлигининг жамоат ҳамда диний ташкилотлар билан ишлаш бўлими, Дин ишлари бўйича қўмитанинг вилоятдаги ҳамда унинг жойлардаги бўлимлари билан ҳамкорликда ташкил қилинган навбатдаги сайёр йиғилиш Каттақўрғон шаҳрида ўтказилди.
Нарпай туманида сайёр учрашув ўтказилди
Бугун, 2024 йил 22 октябрь куни навбатдаги сайёр йиғилиш Нарпай туманида ташкил қилинди. Тумандаги мавжуд 18 та масжид имом-хатиблари ҳамроҳлигида вилоятдаги 16 та шаҳар ва туман бош имом хатиблари ҳамда иқтидорли имом-хатиблар тумандаги 18 та маҳаллаларга тарқалиб, жойларда аҳолининг кам таъминланган ва нотинч оилаларга ташриф буюрди.
Олис ҳудуддаги имомлар Диний идора фаолияти билан танишди (Фото+)
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуси билан республикамизнинг олис ҳудудларида фаолият юритаётган 50 нафарга яқин имом-хатиб ва имом ноибларининг пойтахтимизга сафари ташкил этилди. Унда иштирокчилар Диний идора фаолияти билан яқиндан танишиб, “Ҳазрати Имом” мажмуаси зиёратида бўлдилар.
Пахтачи тумани аҳолиси имом-хатибларимиздан мамнун бўлишди
Бугун, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллигининг ташаббуси навбатдаги сайёр йиғилиш Пахтачи туманида ўтказилди. Тадбирлар олдидан вилоят вакиллиги ходими Х.Темиров ишчи гуруҳ аъзолари билан учрашиб, ўзининг керакли кўрсатма ва топшириқларини бериб ўтди. Шундан сўнг, Хасан домла Темиров Нуробод тумани бош имом-хатиби Р.Равшанов ҳамда Пахтачи тумани бош имом-хатиби И.Исаевлар ҳамроҳлигида туман марказидаги “Хўжа Зиёвуддин” жоме масжиди ҳудудидаги бемор ва ногиронлиги бор оилалар ҳолидан хабар олиб, моддий кўмаклар кўрсатди ҳамда ҳақларига хайрли дуолар қилди. Қолаверса, туман ФҲДЁ бўлимига ҳам ташриф буюриб, оила қурвчи ёшлар билан “Оила – муқаддас даргоҳ”, “Оилада эр ва хотин вазифалари” мавзуларида маърифий суҳбатлар ўтказди.
“Йил имоми–2024” танловининг Самарқанд вилоят босқичи бўлиб ўтди
Сўнгги йилларда мамлакатимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган хайрли ишларнинг амалдага оширилаётгани янги очилаётган масжидлар, мадрасалар, “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курслари, умра квотаси олиб ташлангани, ҳаж квотаси оширилгани ва яна бошқа кўплаб ислоҳотлар мисолида яққол кўриш мумкин.
Шунга монанд тарзда халқимизнинг ҳам маърифати юксалиб, савияси ошиб, муқаддас динимизнинг соф таълимотидан яхшигина хабардор бўлиб боряпти. Бу эса имом-хатибларимиздан ўз устида тинимсиз ишлаш, изланиш, кўп китоб мутолаа қилиш, замон билан ҳамнафас яшашни талаб этмоқда.
Самарқанд вилояти имом хатибларининг “Йил имоми 2024” кўрик танловининг 1-босқичи ўз ниҳоясига етди
Хабар берганимиздек, Самарқанд вилояти масжидларида фаолият юритаётган имом хатиб ва имом ноиблар ўртасида “Йил имоми – 2023” кўрик танловининг шаҳар ва туман босқичи бошланган эди.Танлов 3 та ҳудуда бўлиб ўтди.
Шунинг билан Самарқанд вилоятида ташкил этилган “Йил имоми 2024” кўрик танловининг 1-босқичи ўз ниҳоясига етди.
НУРОБОД ТУМАНИДА САЙЁР ЙИҒИЛИШ БЎЛИБ ЎТДИ 13.08.2024 Й
Бугун, 2024 йил 13 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллигининг ташаббуси ҳамда йиллик иш режасига асосан ва албатта вилоят ҳокимлигининг жамоат ҳамда диний ташкилотлар билан ишлаш бўлими, Дин ишлари бўйича қўмитанинг вилоятдаги ҳамда унинг жойлардаги бўлимлари билан ҳамкорликда ташкил қилинган навбатдаги сайёр йиғилиш Нуробод туманида ўтказилди.
Фуат Сезгин: Дунё хариталарини биринчи бўлиб мусулмонлар чизган
Aтоқли турк олими Фуат Сезгин Aфрика, Осиё ва Европа хариталари дастлаб мусулмонлар томонидан тузилгани, уларнинг муаллифлари европаликлар деган фикр нотўғри эканини таъкидлади, деб ёзади “Aнадолу” агентлиги.
Босниядаги тарихий масжид узоқ йиллик танаффусдан сўнг яна очилди
Босния ва Герцеговинадаги тарихий Сенан Бей масжиди Туркия томонидан таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.
1992–1995 йиллардаги Босния ва Герцеговина уруши чоғида серб қўшинлари томонидан вайрон қилинган тарихий Сенан Бей масжиди Туркия томонидан асл режага кўра таъмирланиб, очилди, деб ёзади IQNA сайти “Aнадолу”га таяниб.
Самарқандлик Ҳожиларнинг илк гуруҳлари юртимизга етиб келди
Бугун куннинг биринчи ярмида Самарқанд халқаро аэропортида муборак Ҳаж зиёратини адо этиб юртимизга қайтган бир гуруҳ юртдошларимиз алоҳида эҳтиром билан кутиб олинди.
2024 ЙИЛДА 1,8 МИЛЛИОНДАН ЗИЁД ЗИЁРАТЧИ ҲАЖ АМАЛИНИ АДО ЭТДИ
Саудия Арабистони Подшоҳлиги статистика Бош бошқармаси ҳаж амалларини бажариш учун келган зиёратчилар сонини эълон қилди. Унга кўра:
Бу йил 1 миллион 833 минг 164 нафар киши ҳаж амалини адо этган. Шундан маҳаллий зиёратчилар сони 221 минг 854 нафар.
Ҳожиларнинг 958 137 нафари эркак, 875 027 нафари эса аёллардир.
Зиёратчиларнинг 22,3 фоизи араб, 63,3 фоизи эса Осиё, 11,3 фоизи Африка давлатларидан, 3,1 фоизи эса Европа, Америка, Австралия ва бошқа мамлакатлардан келган зиёратчилар ташкил этган.
Зиёратчиларнинг асосий қисми ҳаво йўллари орқали келган.
Президент Шавкат Мирзиёевга диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишлар ҳақида ахборот берилди.
Диний-маърифий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилди
Президент Шавкат Мирзиёевга диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишлар ҳақида ахборот берилди.
Батафсил (https://telegra.ph/Dinij-marifij-j%D1%9Enalishdagi-masalalar-k%D1%9Erib-chi%D2%9Bildi-06-19)




















