Либос – ички дунё кўзгуси
Ислом шариати бутун инсоният учун барча соҳаларда икки дунё бахту саодатига эриштирадиган қонун-қоидаларни жорий қилган. Шариатимизда кийиниш одоблари ва либосларга тегишли бўлган алоҳида ҳукмлар жорий қилинган. Кийим инсоннинг ички маънавий дунёсини акс эттирувчи воситадир. Инсон иймонли ор-номусли бўлса, унинг киядиган кийими ҳам шунга муносиб бўлади.Аксинча бўлса, кийими унинг беҳаё ва беандиша эканлигидан дарак беради. Азалдан кийимга, кийинишга бўлган эътибор барча миллат ва дин вакилларида ўзига хос аҳамият касб этади. Ҳар бир миллат ва элатни ҳамда дин вакилларининг ўзларига хос ва муносиб киймлари борки, бу кийимлар уларнинг миллий ёки диний кийимларига айланиб улгурган. Ҳар бир миллатни ва динларни ўз кийимларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бизларнинг ҳам ўзимизга хос ва шариатимиз аҳкомларига мувофиқ келадиган миллий кийиларимиз албатта бор.
Вақт - ҳаёт демакдир
Аллоҳ таоло инсонни барча мавжудотлардан акл, нутқ ва тафаккур билан афзал қилди. Инсон ҳаётига зарур бўлган барча нарсаларни, шужумладан унинг умрини, вақтини белгилаб куйди. Бу ҳақда Аллоҳ таоло Куръони каримда хабар бериб, шундай дейди:
"Албатта, Биз ҳар бир нарсани ўлчов билан яратдик” (“Камар" сураси, 49-оят).
“Улул Аъзм” пайғамбарлардан ўрнак олайлик
Ҳамма нарсага қодир Аллоҳ субҳонаҳу ва таолога шукурлар бўлсинки, У ўз фазли ила ҳалқимизга диндорлик бахтини яна қайтариб берди. Ҳозирда миллий ва диний қадритларимиз тикланиб бормоқда. Жу жумладан, Аллоҳ таоло эъзозлаган зотлар, пайғамбар алайҳимуссаломларнинг ҳаётларини ислом нуқтаи назаридан ўрганиш имкони туғилди.
Қуръондаги такрорлар ва уларнинг сирлари “Такрор” сўзини луғат ва истелоҳ жиҳатдан таърифи давоми
Гапни яхшироқ қабул қилишлари учун танбеҳни зиёда қилиш.
Аллоҳ таоло айтади:
وَقَالَ الَّذِي آمَنَ يَا قَوْمِ اتَّبِعُونِ أَهْدِكُمْ سَبِيلَ الرَّشَادِ (38) يَا قَوْمِ إِنَّمَا هَذِهِ الْحَيَاةُ الدُّنْيَا مَتَاعٌ[1]
“Иймон келтирган киши: “Эй қавмим, менга эргашинглар, сизни тўғри йўлга ҳидоят қиламан. Эй қавмим, бу дунё ҳаёти вақтинчалик бир, матоҳ, холос”, деди”.
Бу оятда ҳам айни шу сабабдан нидо икки марта такрорланди.
Ваъдага вафо қилиш мўмин-мусулмоннинг юксак сифатидир
Аллоҳ таоло инсониятни яратиб, унга бир неча гўзал фазилатларни ато этган. Бу фазилатлар инсоннинг зийнати ҳисобланади. Гўзал фазилатлар ила киши жамиятда бошқа инсонлар орасида ўзига яраша обрў-этиборга эга бўлади. Мана шу гўзал фазилатларидан бири берган ваъдаси устидан чиқишидир.
Ҳазрати Умар ва азон
Авваллари мусулмонлар масжидда тўпланишар, намоз вақтини кутиб ўтиришар, вақт бўлганда эса, намоз ўқир эдилар.
Ибн Умар розияллоҳу анҳунинг айтишларича, одамларни намозга чорлаш учун насороларнинг зангига ўхшаш занг ёки яҳудийларнинг дудига ўхшаш асбобни чалишни маслаҳат қилган ҳоллари ҳам бўлган. Бу таклиф у кишининг ўзларидан чиққан.
Қуръондаги такрорлар ва уларнинг сирлари
“Такрор” сўзини луғат ва истелоҳ жиҳатдан таърифи:
Ибн Манзур айтади الكر“Алкарру” сўзи луғатда қайтиш дегани. У гоҳида лозим феъл ва гоҳида мутааддий феъл бўлади. “каррун” сўзи масдар бўлиб ундан “такрорун” келиб чиқган. Истелоҳда эса бирон-бир сўзни ёки гапни таъкидлаш, қўрқитиш ва улуғлаш каби кўп маноларга далолат қилиши учун бир неча марта келтиришдир.[1]
Такрор фасоҳатдандир.
Ҳажжи мабрурнинг мукофоти фақатгина жаннатдир
Каъбатуллоҳ зиёрати – ҳар бир мусулмоннинг орзуси. Таассуфлар бўлсинки, миллатимизнинг не-не фозил фарзандлари учун бу орзу армонга айланган замонлар ҳам бўлган эди. Яратганнинг буюк инъоми – мустақиллик йилларида ушбу ибодат учун ҳам муайян шароитлар яратила бошланди. Кейинги йилларда эса бошқа барча соҳаларда бўлгани сингари ҳаж ибодати учун мамлакатимизда ҳар қачонгидан ҳам кенг имкониятлар яратилди.
Аллоҳнинг ҳадяси
Аллоҳ таоло ер юзида инсонни яратди ва унга ақл берди. Инсон ўша ақлни ишлатса фариштадан ҳам юқори мартабага эга бўлиши мумкин, агар ақлини ишлатмаса ақлсиз ҳайвондан ҳам паст даражада бўлиши мумкин. Ақл инсонга Аллоҳ берган энг улкан неъматларидан биридир. Аллоҳ таоло инсонга шу каби юксак неъматларни ҳадя қилган. Мана шундай неъматлардан бири бу – фарзанд неъмати. Роббул оламийн инсонга фарзанд неъматини ҳадя қилганини Каломи шарифда шундай баён қилади:
«Осмонлару ерни мулки Аллоҳникидир. У Зот хохлаган нарсасини яратур. У Зот хохлаган кишисига қизлар ҳадя этур ва хохлаган кишисига ўғиллар ҳадя этур». (Шууро сураси 49 оят).
ХАЛИФАНИНГ ХАТИ
"Менким, Аллоҳ Расулининг халифаси Абу Бакр Сиддиқ давлат хазинасидан мен учун ажратилган маошларни олишга ҳаё қилдим. Умуман ишлатмадим. Чунки менинг мақомим таблиғни (дину диёнатга, ҳидоятга одамларни даъват этиш ишларини) ҳеч кандай эвазсиз, мутлақ Аллоҳ розилиги учун бажариб келган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг табаррук мақомлари эди. Бутунлай ўзимнинг меҳнатим билан яшадим. Ўзимдан кейинги халифага таслим этиш учун барча маошимни шу қутига йиғиб қўйдим. Давлатимиз хазинасига топширилсин..."




















