Либос – ички дунё кўзгуси
Ислом шариати бутун инсоният учун барча соҳаларда икки дунё бахту саодатига эриштирадиган қонун-қоидаларни жорий қилган. Шариатимизда кийиниш одоблари ва либосларга тегишли бўлган алоҳида ҳукмлар жорий қилинган. Кийим инсоннинг ички маънавий дунёсини акс эттирувчи воситадир. Инсон иймонли ор-номусли бўлса, унинг киядиган кийими ҳам шунга муносиб бўлади.Аксинча бўлса, кийими унинг беҳаё ва беандиша эканлигидан дарак беради. Азалдан кийимга, кийинишга бўлган эътибор барча миллат ва дин вакилларида ўзига хос аҳамият касб этади. Ҳар бир миллат ва элатни ҳамда дин вакилларининг ўзларига хос ва муносиб киймлари борки, бу кийимлар уларнинг миллий ёки диний кийимларига айланиб улгурган. Ҳар бир миллатни ва динларни ўз кийимларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бизларнинг ҳам ўзимизга хос ва шариатимиз аҳкомларига мувофиқ келадиган миллий кийиларимиз албатта бор.
Инсонни бошқа маҳлуқотлардан ажратиб турадиган нарса ҳам либосдир. Одамнинг аврати-айбини беркитиб туриши учун Аллоҳ таоло унга либос ато қилган. Либоснинг зарурийлиги кийим авратини ўзгалардан пинҳон тутишидир. Шу боис либосни шариатга мувофиқ кийган инсон зийнатли ҳисобланади. Эркакнинг ҳам, аёлнинг ҳам аврат-тўсини аъзоларини ёпиқлиги Аллоҳга ҳуш саналади. Аёлдир, эркакдир авратли либосда юрса, нур устига нурдур. “Оммавий маданият” деб дунё ёшлари бир-бирига тақлидан ёт фикрларга, миллий қадриятлар дарз кетишига йўл қўймоқда.
Ривожланиш дунё, миқёсида бўлиши керак, либос, кийиниш масаласида тойирилишлар бўлмаслиги керак. Янгиланиш киймларнинг ярим ялонғоч ёки енгил-елпилиги билан эмас, миллий қадриятларни тўлдириш, зийнатлаш билан бўлиши керак. Эркак ўз либосида, аёл ўз либосида бўлмоғи жоиз. Набий алайҳиссалом ўзини аёлларга ўхшатиб юрувчи эркаклар ва ўзини эркакларга ўхшатиб юрувчи аёлларни лаънатлаганлар.
Н.Темирова - Самарқанд вилоят бош отинойиси
Киритилган вақти: 11/06/2022 08:07; Кўрилганлиги: 1049
Чоп этилган вақт: 10/10/2025 00:34