Ақидада адашишлик эса, энг катта фалокатдир.
Ақидатут Таҳовия асари мотуридийларда ҳам, ашъарийларда ҳам бир хил эътироф этиладиган мўътабар матнлардан экани соҳа мутахассисларига сир эмас. Иккала мазҳаб уламоларининг ҳам бу матнга шарҳ ёзганлари бунинг яққол исботидир. Ақидатут Таҳовия асарига элликта атрофида шарҳ ёзилган бўлса, Ақоидун Насафиянинг ўндан ортиқ шарҳлари бор. Бу шарҳларнинг айримлари ашъария мазҳаби уламолари томонидан ёзилган. Шунинг ўзи ҳам ушбу матннинг нақадар мўътабарлигига яна бир далилдир дейиш мумкин.
Ёшлар ҳар бир миллатнинг келажагидир
Дарҳақиқат, инсон ҳаёти бир неча босқичларга бўлинади. Бу босқичлар ичида умрнинг ёшлик босқичи алоҳида аҳамиятга эгадир. Ёшлик инсоннинг энг нозик даври ҳисобланиб, инсоннинг қувватга тўлган ва ҳаракатчанлиги зиёда бўлган вақтидир. Шу билан бирга бу давр инсоннинг ҳаёт йўлларининг чорраҳасида турган пайти ҳамдир. Агар, ўша чорраҳада яхши йўлга кириб олинса, ўзи, оиласи, халқи, ватани учун жуда катта яхшилик сари юзланган бўлади. Агар, Аллоҳ таоло кўрсатмасин, мазкур чорраҳада ёмон йўлга бурилиб кетса, ўзи, оиласи, халқи, ватани учун кўнгилсиз ҳодисалар сари қадам қўйган бўлади.
Қуръони каримнинг етти қироати ҳақида
Пайғамбар (а.с.) даврларида саҳобаи киромлар учун Қуръони Каримни ўзлаштириб олиш қийин эмасди. Улар ҳаммалари юқори даражадаги олим кишилар эдилар. Кейин эса арабмас мусулмонлар араблардан кўпайиб кетди. Ушбу ва яна бошқа бир неча омиллар Қуръони Карим қироати бўйича алоҳида илм ва имомлар пайдо бўлишига олиб келди.
Бир вақтлар қироатлар ва қорилар анча кўпайиб кетди. Аста секин уларни тартибга солиш бошланди. Ниҳоят етти қироатга иттифоқ қилинди. Бу қироатларнинг бир-биридан фарқи баъзи бир сўзларни талаффузида ва шунга ўхшаш кичик нарсаларда эди, холос. Улар худди бир қанча фиқҳий мазҳаблардан тўрттаси танлаб олинганга ўхшайди.
Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу халифалик даврларида Қуръони Каримнинг жамланиши.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам даврларида Қуръони карим хурмо пўстлоқларига, тери бўлакларига, қоғоз парчаларига ёзилган ҳолда эди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам вафотларидан кейин кўпгина араб қабилалари муртад бўлиб диндан чиқиб кетдилар. Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу улар билан муросасиз жанглар олиб бордилар. Мусулмонлар ва Бани Ҳанифа қабиласи ўртасида бўлган жангларда мусулмонлар ғалаба қозонди. Мазкур урушда мусулмонлардан 1 200 киши шаҳид бўлди. Шулардан 500 киши Ҳофизул Қуръон бўлган қорилар эди. Шу урушдан кейин Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу халифа Хазрати Абу Бакр сиддиқ розияллоҳу анҳуга Қуръони каримни жамлаб ягона китоб шаклига келтиришни таклиф қилди.
БОҒУ БЎСТОНГА АЙЛАНАЁТГАН ЮРТ
Ислом дини доимо табиатни асрабавайлашга, наботот ва ҳайвонот оламини ҳимоя қилишга, Аллоҳ ато этган ҳар бир неъматдан оқилона фойдаланишга буюриб келган. Чунки нафас олиб турган тирик жон борки, унга азият етказишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Қуръони каримда бундай марҳамат қилинган: “Ерни яроқли қилиб қўйгандан кейин унда бузғунчилик қилмангиз!” (Аъроф сураси, 56-оят).
Ер юзидаги барча наботот ва жониворлар сув билан тирикдирлар. Қалб ва руҳлар эса исломий илм билан тирикдир.
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ мен орқали юборган ҳидоят ва илмнинг мисоли худди ерга тушган кўп ёмғирга ўхшайди. Ернинг баъзи жойи яхши экан, сувни қабул қилиб, кўплаб ўт-ўланларни ўстирибди. Унинг баъзи жойлари қаттиқ экан, сувни тутиб қолибди. Бас, бу билан Аллоҳ одамларга манфаат берибди. Улар ундан ичибдилар, суғорибдилар ва экин экибдилар. Ернинг баъзи жойлари силлиқ, сув тутмас, экин ҳам ўстирмас экан. Бас, Аллоҳнинг дийнида фақиҳ бўлган, Аллоҳ мен ила юборган нарса манфаат берган, ўзи ўрганган ва (ўзгаларга) ўргатган кишининг, ўша нарсага эътибор бермаган кишининг ҳамда Аллоҳнинг мен ила юборилган ҳидоятини қабул қилмаган кишининг мисоли ана шундайдир», дедилар».Икки Шайх ривоят ривоят қилганлар.
Ҳалол касб қилиш фарздан кейинги фарздир
Ризқ учун ҳаракат, ҳалол меҳнат ва касбу кор қилиш ҳаётий заруратлардандир. Ислом дунёвий ва охират мақсадларни умумлаштирган бағрикенг дин ҳисобланади. Инсоннинг бу дунёда тинч ва фаровон ҳаёт кечириши, ўзининг ва аҳли оиласининг ризқи учун сайъ ҳаракатда бўлиши ҳамда охират ҳаёти учун замин ҳозирлаши ва ибодатда ижтиҳод қилишини жамлаган диндир. Шундай экан Аллоҳ таоло бандаларининг ўз ҳаёт турмушларини йўлга қўйиши ва тирикчилиги учун манбаларни тайёрлаб қўйганига гувоҳ бўламиз.
Қуръони Каримдаги раҳматдан баҳраманд бўлиш учун кишида иймон бўлиши керак
«Мўъжиза» сўзи луғатда «ожиз қолдирувчи» деган маънони англатади. Яъни, мўъжиза нарсани бошқалар қилишдан ожиз қоладилар. Истилоҳда эса Аллоҳнинг изни ила пайғамбарларга уларнинг пайғамбарлигини тасдиқлаш учун берилган одатдан ташқари, бошқаларнинг қўлидан келмайдиган иш мўъжизадир.
Ширкдан ташқари ҳар қандай гуноҳ қилган инсон «кофир» ҳисобланмайди
Аллоҳ ягона ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Унинг элчиси эканига иймон келтирган хар қандай киши мўъмин хисобланади.
Мотуридий таълимотига кўра, иймоннинг шарти тавҳидни тил билан иқрор қилиб, қалб билан тасдиқлашдир холос. Инсоннинг иймонини ўлчаш, уни мусулмон ёки кофирлигини аниқлаш ҳукми хеч кимга берилмаган. Чунки иймон инсон қалбида бўлади. Қалб эса фақат Аллохнинг хукмидадир. Шунга кўра бир инсонни қалби борасида Аллох таолонинг ўзи хукм чикаради.
Мусулмон кишини аниқ ҳужжат бўлмасдан туриб, “кофир” деб ҳукм қилиш ўта хатарли
“Такфир” тушунчаси “бировни кофирга чиқариш”, “кофир деб ҳисоблаш” маъноларини англатади. Шариатимизда мусулмон кишини аниқ ҳужжат бўлмасдан туриб, “кофир” деб ҳукм қилиш ўта хатарли бўлиб, бу ишдан қайтарилгандир! Бу ҳақда Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган:
“Сизга салом берган кимсага, мўмин эмассан, деманглар”
(Нисо сураси 94-оят).




















