Мустақиллик халқ зийнати
Ассалому алайкум, азиз ватандошлар яқин кунларда Ўзбекистон Республикасининг 31 йиллигини нишонлаймиз.
Бу улуғ кун қадрини, ўзгаларга пахта етиштириб буғдой етиштириб оғир меҳнат қилиб қатағонга учраб сибр совуқларидан юрган отасини жанозасини эмин эркин ўқитолмай армонда ўтган масжид ёнидан ўтаётиб қанийди шу Аллоҳни уйига кириб номоз ўқисам деб, масжидга тирмашиб ўтган боболаримиз билишади.
Инсон қадрини улуғлаш энг олий фазилат
Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» шиори остида ўтказилмоқда. Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини амалга ошириш, эришилган ютуқларни мустаҳкамлаб, туб ислоҳот жараёнларини янги босқичга кўтариш, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, унинг қадри, шаъни ва ғурурини етакчи ўринга олиб чиқиш устувор вазифага айланган бир вақтда юртимизда тинчлик ва барқарорликни сақлаш, давлатимизнинг ҳудудий яхлитлиги ва бўлинмаслиги, сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлаш, миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга интилиш кўп миллатли халқимизни янада бирлаштирадиган, юксак марраларга сафарбар этадиган беқиёс кучга айланиб бормоқда. Юртимизда сўнги йилларда барча соҳаларда олиб борилаётган мисли кўрилмаган ислоҳотлар замирида халқимиз фаравонлиги, жамиятимиз осайишталиги, фарзандларимиз учун барча афзалликларга эга келажакни яратиш ғояси мужассам.
Ўзаро ёрдам – биродарллик асоси
Исломда аксар шаръий матнлар умумий хитоб билан келган. Аллоҳ таоло Қуръонда саксон тўққизўринда “Эй иймон келтирганлар”, йигирма жойда“Эй инсонлар”, яна беш марта “Эй Одам болалари” деб умумийликка, кўпчиликка қарата хитоб қилгани жамият, ижтимоий ҳаёт, ўзаро ёрдам ва ҳамкорликнинг аҳамиятини кўрсатади.
Аллоҳ таоло мўминларни ўзаро ҳамкорлик қилишга буюриб: “Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг. Гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилманг. Аллоҳга тақво қилинг. Албатта, Аллоҳ иқоби шиддатли зотдир”, (Моида, 2) дейди.
САБР ҲАҚИДА
Аллоҳ таоло «Бақара» сурасида: «Сабр ва намоз ила ёрдам сўранг. Ва, албатта, у нафси синиқлардан бошқаларга жуда катта ишдир», деган (45-оят).
Биз, ёрдам сўранг, деб таржима қилган ибора араб тилида «истаъийну» деб келган. Бу сўзнинг маъноси бир ишга уриниб туриб, яна қўшимча ёрдам сўрашни англатади. Демак, мусулмон киши ҳар бир ишга астойдил уринади ва шу уриниш билан бирга, Аллоҳдан ёрдам сўрайди. Сабр ҳам, кўпчилик хаёл қилганидай салбий маънода, яъни, нима бўлса ҳам сабр қиляпман, деб жим-ҳаракатсиз туриш эмас, балки Аллоҳнинг айтганини бажариш жараёнида дуч келадиган машаққатларни енгишдаги сабрдир. Энг бош сабр ҳавою нафсни, роҳат-фароғатни, мансабни тарк қилиб, Аллоҳнинг айтганига юришга чидамдир.
Мени йиғлатган иборалар... Ҳеч ким ОТАга ўхшамайди
Магистр талабаларига бир савол берилди. "Ота ким?" Жавоблар ҳар хил; чиройлиси ҳам, оддийси ҳам бўлди.
Лекин энг афзали бир талабанинг қуйида келтирган жавоби эди.
Ота...
Сен уни катта оёқ киймини киярдинг, оёқларинг жажжилигидан, қоқилиб кетардинг..
Кўз ойнагини тақиб, ўзингни катталардек ҳис килардинг..
Кийимини кийиб воқор сезардинг..
АСЛИ ШАРИАТ БЎЛГАН ҚАДРИЯТЛАР
Суҳбат орасида мўтабар онахон яқин 1960-1965 йиллардаги ёшлигини эслаб ҳикоя қилди.
Уйимзга қишлок момолари келганда биз ёшмиз, меҳмон келди деб хурсанд бўлиб олдиларига югуриб чиқардик. Шунда улар мени бошяланг румолсиз кўриб; ҳой қизим уят бўлади бошингизга румол ўранг деб "бир қизга етти эшикдан тиюви бор" дейишди.
Маноси шуки (қизим бошингизга румол ўранг одбсизлик қилсангиз етти қушни сизни қайтаришга ҳаққимиз бор деганидир.)
(Тиюв-қайтариш).
Ота-онага яхшилик қилиш Аллоҳга маъсият бўлмаган барча нарсада уларга итоат қилишдир.
Дарқақиқат, Аллоҳ таоло инсонга ота-онаси билан яхши муносабатда бўлишни ва доим уларга яхшилик қилишни буюрди.
Қуръони каримда бундай марҳамат қилинади:
«Раббингиз Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишни амр этди. (Эй инсон!) Агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етса, уларга “уф!..” дема ва уларни жеркима! Уларга (доимо) ёқимли сўз айт! Уларга, меҳрибонлик билан, хорлик қанотини паст тут ва (дуода) айт: “Эй Раббим! Мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек, Сен ҳам уларга раҳм қилгин!» (Исро, 23–24)
Ҳури ийннинг маъноси қандай?
Аллоҳ таоло мухлис бандалари учун жаннатда кўз кўриб, қулоқ эшитмаган турли неъматларни тайёрлаб қўйган. Мана шундай неъматлардан бири ҳури ийнлардир. “Ийн” сўзининг маъноси кўз бўлиб, оқи жуда оқ, қораси жуда қора, қорачиғи юмалоқ ва кўз пардаси шаффоф, дегани. “Ҳур” сўзи эса “Ҳавро” сўзининг кўплик шакли бўлиб, кўзларининг оқи оппоқ, қораси қоп-қора бўлган жондир.
Қуръони карим ва суннати набавийда ҳури ийнларнинг бир қанча сифатлари баён қилинган. Жумладан, уларнинг айб-нуқсонлардан холи экани, покиза экани, бош оғриғи ёки бошқа касалликлардан саломат экани келтирилган. Қуръони каримда уларнинг сифати қуйидагича келади:
“АЛЛОҲ БЕРГАН НЕЪМАТЛАРГА ШУКР ҚИЛИШ”
Азизлар ҳозирги вақтда ижтимои тармоқларда кўп кузатилаётган воқеъаларга гувоҳ бўлиб турибмиз.
Ҳарбир нохуш хабарни орқасида ношукурлик ётгани маълум.
Бу неъматларни тинчлик неъматини ўз вақтида қадрига етмасак мусибатларга дучор бўлишига сабаб бўлади.
Қурбон ҳайити барчамизга муборак бўлсин, азизлар!
- Давлатимиз раҳбарининг қарорига кўра, 09 июл куни юртимизда Қурбон ҳайити байрам сифатида кенг нишонланади.
Ушбу кунларда амалга ошириладиган тадбирлар Ўзбекистон мусулмонлари идораси кўрсатмасига риоя этган ҳолда адо этилиб, бунинг учун керакли шарт-шароитлар яратилди.
Жумладан, вилоятимиздаги 278 та масжидда ҳайит намози ўқилади. Ушбу 278 та масжидларда намозхонлар учун барча шароитлар яратилган.




















