Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

АСЛИ ШАРИАТ БЎЛГАН ҚАДРИЯТЛАР

 
 

Суҳбат орасида мўтабар онахон яқин 1960-1965 йиллардаги ёшлигини эслаб ҳикоя қилди.

Уйимзга қишлок момолари келганда биз ёшмиз, меҳмон келди деб хурсанд бўлиб олдиларига югуриб чиқардик. Шунда улар мени бошяланг румолсиз кўриб; ҳой қизим уят бўлади бошингизга румол ўранг деб   "бир қизга етти эшикдан тиюви бор" дейишди.

Маноси шуки (қизим бошингизга румол ўранг одбсизлик қилсангиз етти қушни сизни қайтаришга ҳаққимиз бор деганидир.)

(Тиюв-қайтариш).

Ҳа тарихда бундай мисоллар кўп. Ўша пайтларда ўрус даври бўлиб оят ва ҳадисдан гапириш қийин бўлиб ёки талимот бошқача бўлиб аёлу эркак айнан оят ёки ҳадисдан хужжат келтиролмасада лекин шариатга мувофик келадиган анашундай ибратомуз насиҳатларини  ёшларга айтиб келишган ва гарданларидаги омонатни соқит қилишган.

Минг афсуски ҳозирги эркин ва тинч замонда юқоридаги ҳали балоғатга етмаган қизга қилган кенг урф ва асли шариат бўлган момоларимиз насихатини қўшни қизлар уёқда турсин кўпчилик ўз фарзандларига айтолмайди. Шу тариқа асли Ҳудони ҳаё борасидаги амри унут бўлиб оддий ҳолатга айланиб, юриш туришларда ҳаёсизлик авж олмоқда.

Ваҳоланки Оллоҳ таоло қурьони каримнинг нур сурасининг 31 оятида;  "Бошларига ўраган румоллари фақат сочларини эмас, балки томоқлари, кўксилари ва кўкракларини хам тусиб турсин. Токи уларнинг жамоли бегоналарга мўлжал бўлмасин, турли фитналар келтириб чиқармасин." деди.

Имом Бухорий қилган ривоятда Оиша онамиз айтадиларки; "Биринчи муҳожир аёлларга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин. Аллоҳ таоло "Рўмолларини кўксиларига тўсиб юрсинлар" деган оятини нозил қилиши билан, дарҳол, жилбоб-тўнларини йиртиб рўмол қилиб ўрадилар".

Ҳеч иккиланмай амал қилганлари учун Аллох таолонинг мақтовига сазовор бўлишди.

Ислом динимиз манбаларида барчаси оят ва ҳадислар билан ўз тасдиғини топган.

Буларни баён килинишидан мақсад аёл ва эркакларни кийиниши, юриш туриши ва муомалалари уларнинг бу дунёда шариатга қанчалик амал қилишлари охиратларини белгилаб беради.

Шундай экан ҳар киши дунё ва охират саодатига эришайин деса ҳар бир амалини шариат билан ўлчасин.

Барчамизга Ўзи нажот берсин.

 

Пўлатов Хамза
Самарқанд тумани “Имоми Аъзам” жоме масжиди имом хатиби


Киритилган вақти: 03/08/2022 15:36;   Кўрилганлиги: 54
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/actual/asli-shariat-bolgan-qadriyatlar
Чоп этилган вақт: 10/08/2022 07:59
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг