Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

“АЛЛОҲ БЕРГАН НЕЪМАТЛАРГА ШУКР ҚИЛИШ”

 
 

Азизлар ҳозирги вақтда ижтимои тармоқларда кўп кузатилаётган воқеъаларга гувоҳ бўлиб турибмиз.
Ҳарбир нохуш хабарни орқасида ношукурлик ётгани маълум.
Бу неъматларни тинчлик неъматини ўз вақтида қадрига етмасак мусибатларга дучор бўлишига сабаб бўлади.

Ўзи дунё неъматлари, деганда нимани тушунамиз бу ҳақда ҳадиси шарифга мурожат қиламиз.
عن سلمة بن عبدالله بن مِحصن
الأنصاريِّ، عن أبيه، عن النّبيِّ صلى الله عليه وسلم قال: "من أصبح آمناً في سربه، معافى في جسده، عنده طعام يومه، فكأنما حيزت له الدنيا"

Салама ибн Убайдуллоҳ ибн Муҳсон Ансорий отасидан ривоят қилади:
“ Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ким ўз оиласида омонликда, тани сиҳатликда, кунлик таоми бўлган ҳолда тонг оттирса, худди унга бутун дунё жамланганидек бўлади”, дедилар”. (Имом Бухори ривояти)

Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам учта муҳим нарсани айтиб ўтибдилар: бири- омонлик, тинчлик.

Иккинчиси- соғ саломатлик.

Учунчиси- етарли таом.

Бу улуғ неъмат учаласи бир бандада жамланса, ҳама неъмат жамланибти у бахтлидир.

Аллоҳга ҳамд айтиши лозим.

Омонлик, тинчлик улуғ неъматдир. Биров ҳаётизда таҳдид қилиб турса на ҳаловат бор, на роҳат бор.

Соғлиқ ҳам, улуғ неъмат бировга касаллик етса уни ҳам тараққиётига, тўсқинлик пайдо бўлади.

Етарли таом, сув инсон зоти учун улуғ неъматлардан ҳисобланади, унинг қадри топилмаганда билинади. Ҳозирги кунимизда Алҳамдулиллаҳ бу неъматлар ичида ғарқмиз лекин баъзи бир тинчликни қадрига етмайдиган нобакорлар бу неъматларни қадрига етмай фисқу, фасод тарқатмоқда.

Турли хел ичиш-чакиш, инсон танасига саломтлигига зарар етказадиган нарсалар истеъмол қилаётгани ачинарли ҳолат.
Ёки маракаю маросимларда таомлар, исроф қилинмоқда.

Бу неъматларни қадрига етиш Аллоҳга шукур қилишдир, қуруқ сўз билан айтиш кифоя қилмайди.
Азиз муҳтарам диндошлар, ватандошлар! Бу неъматларни тинчлик неъматларни ўз вақтида қадрига етайлик, ҳар доим Аллоҳга ҳамд айтган ҳолда кун кечирсак Аллоҳ янад зиёда қилиб беради.

Меликов Абдулло - ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги ходими


Киритилган вақти: 13/07/2022 15:55;   Кўрилганлиги: 352
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/actual/alloh-bergan-nematlarga-shukr-qilish
Чоп этилган вақт: 19/04/2024 03:35
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг