Долзарб мавзу

Инсон умри ғанимат

"Ҳар бир ишнинг вақти бор, Вақт билганнинг бахти ёр" деб бежизга айтишмаган доно халқимиз.
Дар ҳақиқат инсон ҳар тонг янги кунни қарши олар екан, унинг ихтиёрига бир кеча кундуз 24 соат вақт берилади. Бу инсоният учун ҳар куни бериладиган янги умр ва Имкониятдир. Ўтаётган вақтимиз ҳақида уйлаб кўрадиган бўлсак, соат милларининг тўхтовсиз айланиши, аслида азиз умримизнинг бамисоли оқар сув каби тўхтовсиз ўтиб кетаётганини ҳис этамиз. Ушбу онлар бизнинг яхши ёки ёмон амалларимизга гувоҳ бўлиб ўтиб бормоқда.

 

Исрофдан сақланиш мўминликка хос

Муқаддас динимиз барча нарсада меъёрга амал қилишга, Аллоҳ ато этган неъматларга шукур қилиб, исрофдан сақланишга чақиради.

Исроф бирор ишда ҳаддан ошиш, сўзда, мол сарфида, ҳатто эҳсон қилишда мўътадиллик чегарасидан чиқишдир. Исрофгар киши шайтоннинг биродари дея лаънатланади.

 

Ислом аҳкомларини соф сақлайлик

Инсон луғавий мазмунига кўра, адашувчи деганидир. Aллоҳ таоло бизни мукаррам яратган бўлса-да, аниқ шарий йўл-йўриқ, ахлоқий мезонлар бўлмаганида одамзот залолатга, ботилга кетиб қолиши ҳеч гап емасди. Aна шу мезонлар жамланмаси диндир.

Муқаддас ислом динимиз бизга икки дунё саодатини кўрсатадиган, тўғри йўлга чорлаб турадиган йўлдир. Aгар у бўлмаганида инсоният ҳаддидан ошган ва боши берк кўчага кириб қоларди. Фикримизга далил ўлароқ, саодат асрига қадар Aрабистон ярим оролидаги вазиятни, жоҳилият даврини еслаш кифоя. Демак, бизга тўғри йўлни кўрсатган муқаддас шариатимиз учун ҳам шукрона келтиришимиз зарурдир.

 

Jasur va sodiq sahoba

Islom tarixida 10 nafar sahobaning hayotligidayoq jannatiy ekani bashorat qilingan. “Asharai mubashshara” (o‘nta jannat bashorati berilgan sahobiy) orasida Zubayr ibn Avvom roziyallohu anhu sadoqat va xolislik xislatlari bilan ajralib turgan.

Zubayr ibn Avvom roziyallohu anhu hijratdan 28 yil oldin Makkada dunyoga kelgan. Islomni birinchilardan bo‘lib, o‘n olti yoshida qabul qilgan. Dastlabki musulmonlar din yo‘lida tortgan mashaqqat va qiyinchiliklarga barcha qatori u zot ham sherik bo‘lgan.

 

Фақат шу калималарни кўпроқ зикр қилинг!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

 

Ислом дини тарихида ислом аркон ва ақидаларини бузиб талқин қилишга саъй-ҳаракат қилган турли оқимлар - Сохта салафийларга раддия

Ислом дини тарихида ислом аркон ва ақидаларини бузиб талқин қилишга саъй-ҳаракат қилган турли оқимлар, ранг-баранг фирқалар ва уларнинг тармоқлари кўп бўлган. Бироқ мазкур тарихий оқимлардан баъзи бирлари бугунги кунда ҳам сақланиб қолган бўлиб, ўзларининг бузуқ ақидаларини содда халк, айниқса, ёшларни йўлдан уришда қўллаб келмоқдалар.

 

Ислом дини ҳақиқий бағрикенглик ва меҳр-муҳаббат динидир.

Ислом динида тинчлик ва осоишталикка эътибор кучли, шунингдек, бағрикенглик унинг негизи ҳисобланади. Ислом дини жамият аъзоларини юксак инсоний фазилатлар соҳиби қилиб тарбиялайди.

 

Ҳар бир инсон ер юзида тинчлик, осойишталик ва адолат барқарор бўлиши учун Аллох Таъоло олдида масъулдирлар.

Бугун дунёда кўплаб бузғунчи оқимлар муқаддас Ислом динини ниқоб қилиб бегуноҳ инсонларни қонини тўкмоқдалар. Бу оқимларни бир сўз билан «Динбузарлар» деб аташ мумкин.

 

Ўз боламизни ўзимиз асрамоғимиз лозимлигини бугун ҳаётнинг ўзи яна бир бор кўрсатиб бермоқда

Мамлакатимизда ўсиб келаётган ёш авлоднинг ҳар томонлама баркамол вояга етиши, уларнинг Ватан истиқболини ўз қўлига ола биладиган муносиб ворислар бўлиши учун барча имкониятлар яратилиб келинмоқда. Юртимизнинг турли ҳудудларида барпо этилаётган мухташам таълим муассасалари, спорт иншоотлари ва бошқа яратилаётган имкониятларнинг барчаси ёшларимизнинг жисмонан соғлом, маънавий юксак бўлиб камол топишига қаратилган. Бунга жавобан ёшларимиз эришаётган ютуқлар ҳам оз эмас. Шу ўринда таъкидлаш керакки, бугунги кунда глобаллашув шароитида маънавий таҳдидлар кучайиб бораётганига ҳам эътибор қаратиш лозим. Улар биринчи навбатда ёшларни ўз домига тортишга қаратилган.

 

Уларни яхши кўриш имон белгиси

Ким ансорларнинг даражасини, уларнинг исломни қўллаб-қувватлаш, уни ёйиш ва мусулмонларга паноҳ беришда кўрсатган ёрдамини, дин учун кўрсатган фидокорликларини билиб, сўнгра уларни яхши кўрса, бу унинг иймонли эканига далилдир. 

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг