Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

ОИЛA - МУҚAДДAС ҚЎРҒОН

 
 

Ҳозирги кунда энг долзарб, энг оғриқли уммат учун қайғули ишлардан оилани қадрига етмаслик, никоҳни ўйинчоқ билиш холатлари тез-тез учраб турибди. Оила деганда албатта Шайтон ва уни хизматчилари ҳақидаги хадис эсимизга тушади. Шайтон ўз тахтида ўтириб ёрдамчиларини чорлаб қилган ишлари ҳақида ҳисоб сўрайди. Шайтонлардан бири айтадики бир инсон ароқ ичмайман деб қасд қилган экан олдидан, ёнидан орқасидан бориб васваса қилдим натижада Aллоҳ ҳаром қилган ароқни ичди деганда унга ўзидан узоқроқ жойда ўтиришини буюрди.

Иккинчи шайтон айтдики шундай васваса қилдимки натижада икки мусулмон орасига низо, келишмовчилик тушурдим деди. Сен ҳам шеригинг олдига ўтир деди.Учинчи шайтон айтдики мен бир аёл ва бир еркакни бир-бирига шундай яхши кўрсатдимки натижада улар зино қилди деди. Шайтон унга ҳам узоқроқ жойда ўтиришини буюрди. Охирида бир шайтон келиб айтдики мен эр-хотинни орасига кириб чунонам васваса қилдимки натижада эр хотинига талоқ айтиб оиласи бузилди дейди. Шунда шайтонлар каттаси оила бузган шайтонни мақтади, ўзини ёнидан жой бериб ўзига яқин олди.Қолган шайтонлар хафа бўлди. Катта шайтон уларга қарата: тўғри сизлар хам яхши иш қилгансизлар лекин оила бузиш шундай ишки оиласи бузилган одам ароқга ружу қуйиши, зино қилиши, ўғирлик қилиши, жанжал қилиши мумкинку шунинг учун оила бузилишига сабабчи бўлган бу шайтонни ўзимга яқин олдим деб айтар екан.Кўриб турганингиздек оила бузилишидан фақат шайтон хурсанд бўларкан.

Имом Муҳаммад Шавқоний айтадиларки: Баъзан бир кишини ўз оиласи олдига борганда инсонларнинг ёмони хайр-яхшилиги камроғи сифатида кўрасан. Оиласидан бошқаларга йўлиққанда еса яхшилиги кўпроғи ва муомаласи гўзал холда кўрасан. Кимки ана шундай бўлса, албатта у тавфиқдан маҳрум бўлган инсондир.

Ҳақиқатан биз ўз оиламизга ҳўшмуомала булишимиз керак фарзандларимизга оила муқаддас, оила қадрли маскан эканлигини, Оила бузилши улкан гуноҳ эканлигини тушунтиришимиз лозим. Оила тўғрисида гапирадиган бўлсак нафақат ёшлар катталар ҳам келинига, қудаларга сарпоинг кам ҳеч нарса олиб келмагансан деб жанжал чиқариб оила бузилшига сабабчи бўлиб қолмоқда. Ҳар бир инсон ўз фарзандларига: қизидир ўғлидир ҳар куни дастурхон бошида оила қадри ҳақида фарзандларига тушунтириб борилиши керак. Туғилган кунларидаги совғага қушиб оила мустаҳкамлиги ҳақидаги китоблар совға қилиши керак. Тоинки оилалар бузилмасин фарзандлар етим бўлиб қолмасин, жамиятимизда кунгли ўксик, оиладан нафрат қиладиган отаси ёки онасидан хафа бўлиб яшайдиган фарзандлар камаярмиди.

Aллоҳ таоло барчамизни оилаларимизни файзли-барокатли қилсин Оилаларимизни ўзгаларга ибрат қилсин.


Бақойев Сафохон
Каттақўрғон тумани "Хожа Aбул Ҳасан Aндоқий" жоме масжиди имом-хатиби 


Киритилган вақти: 07/08/2023 16:28;   Кўрилганлиги: 695
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/actual/oila-muqaddas-qorgon
Чоп этилган вақт: 19/09/2025 16:24
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг