Долзарб мавзу

Имонингиз хавфда қолмасин

Динимиз инсонпарварлик, кечиримлиликни тарғиб қилади. Киши билиб-билмай гуноҳга қўл урса-ю, Aллоҳдан қўрқиб, тавба қилса ва қайтиб бу гуноҳни такрорламаса, Яратган зот кечиримлидир. Aммо шундай гуноҳи кабиралар борки, уни содир этган кимса Aллоҳнинг ғазабига учрайди. Жумладан, ширкка олиб бориши ва кишининг икки дунёсини кўйдириб юбориши мумкин бўлган гуноҳлардан бири фолбинлик, фолга ишониш, сеҳр-жодудир.

 

Комилликнинг қирқ қоидаси

Таърихимизга назар солсак, одамзод бахтли ва фаровон ҳаёти, эркин ва озод яшаши,чинакам мусулмондек умр кечириши йўлида қандай оғир ва машаққатли синовларни бошдан кечирганига гувоҳ бўламиз. Ҳар сафар чинакам бардош кучли иймон ва эътиқод ва соғлом тафаккур билан инсоният ўз бошига тушган турли қийинчиликларни енгиб ўтиб эртанги кун учун хато ва камчиликларга йўл қўймаслик лозим.

 

ЖАННАТ АБАДИЙ ҲАРОМ ҚИЛИНГАНЛАР

Инсон борки унинг бошига турли хил мусибат ва муаммолар тушиши табиий ҳол. Бу мусибатларни енгиб ўтиш ҳақиқий мусулмон инсоннинг ишидир. Бирор синов келса, осмону фалакни бошига кўтариб аййуҳаннос солиб, дод-фарёд қилиш, ўз жонига қасд қилишни барча ташвишлардан қутилишнинг ягона йўли деб билиш – имоннинг заифлигидандир. Ваҳоланки, бу услуб ечим эмас, балки энг буюк азоб-уқубатнинг бошланишидир.

 

Тафриқани харомлиги

Барча нарсага қодир Aллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Aллоҳ таолонинг сўнги Набийси Муҳаммад Мустафога саловат ва саломлар бўлсин.
Aллоҳ таоло ўзининг буюк китоби бўлмиш Қурони Каримни Оли Имрон сураси 103-оятида шундай марҳамат қилади.
"Барчангиз Aллоҳнинг арқонни маҳкам тутинг ва бўлиниб кетманг"

 

Бойлик гуноҳга етакламасин

Аллоҳ таоло инсон зотини азиз ва мукаррам қилиб яратди. Унга беҳисоб неъматларни ато этди. Неъматлар ичида энг олийси бу ҳидоят – тўғри йўлдир. Чунки тўғри йӯлда бўлган инсонгина икки дунёни бахт-саодатига эришади.

Аллоҳ таолонинг Ўзи бу ҳақда Қуръони каримда шундай марҳамат этади:

Шунингдек, сизларга барча сўраган нарсаларингиздан ато этди. Агар Аллоҳнинг неъмат(лар)ини санасангиз, саноғига ета олмайсиз. Ҳақиқатан, инсон (ўзига) ўта золим ва (Раббига) жуда ношукрдир” (Иброҳим сураси, 34-оят).

 

Бекор кетаётган вақтимизни фойдалироқ ишларга сафарбар этсак...

Аҳолининг дунёқарашини шакллантиришда, ёшлар онгидаги бўшлиқни тўлдиришда бугунги кунда оммавий ахборот воситалари билан бир қаторда интернетнинг ҳам аҳамияти беқиёсдир. Шундай экан, назоратни аввало ўзимиздан бошлашимиз зарурдир.

 

Бизга етиб келган маълумот ҳақида мулоҳаза юритишимиз, шубҳали туюлган ахборотлардан узоқ туришимиз муҳимдир

Кунимизни интернетсиз тасаввур қилишимиз қийин. Ҳар бир ишимизда интернетга мурожаат қиламиз. Бирор муаммога дуч келсак ҳам, кундалик юмушларимизда савол туғилса ҳам ана шу тармоқлардан ахтарамиз. Интернет шунақа нарсаки, у худди очиқ дарвозага ўхшайди. Ундан ҳар қандай ахборот оқими селдай кириб келаверади. Ўз вақтини, имкониятларини фақат интернет учун сарфлаётган ёшлар эса нафақат вақтини бекор ўтказадилар, балки ёвузлик тўрига илиниб қолишлари мумкин.

 

Дуо

Дуо ёмонликларни даф бўлишига ва мақсаднинг ҳосил бўлишига сабаб бўладиган энг қувватли нарсадир.

 

ЎЗГАНИНГ ҲАҚҚИДАН ҲАЗАР ҚИЛАЙЛИК

Аллоҳ таоло инсониятни яратгач, уларни Ер юзида ҳалол ризқ талаб қилишга амр этиб, унинг акси бўлмиш ҳаромдан ҳазар қилишга буюрди ҳамда ҳалол ва ҳаром бўлган нарсаларни баён қилди. Демак, ҳар бир инсон ҳалол ризқ талаб қилиши билан бирга, бировнинг ҳаққидан ҳазар қилиши ва ўзгаларнинг молини ноҳақ йўллар билан ўзлаштирмаслиги ўта муҳимдир.

Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган: “Эй, имон келтирганлар! Мол-мулкларингизни ўртада ноҳақ (йўллар) билан емангиз!…” (Нисо сураси, 29-оят).

 

ОИЛA - МУҚAДДAС ҚЎРҒОН

Ҳозирги кунда энг долзарб, энг оғриқли уммат учун қайғули ишлардан оилани қадрига етмаслик, никоҳни ўйинчоқ билиш холатлари тез-тез учраб турибди. Оила деганда албатта Шайтон ва уни хизматчилари ҳақидаги хадис эсимизга тушади. Шайтон ўз тахтида ўтириб ёрдамчиларини чорлаб қилган ишлари ҳақида ҳисоб сўрайди. Шайтонлардан бири айтадики бир инсон ароқ ичмайман деб қасд қилган экан олдидан, ёнидан орқасидан бориб васваса қилдим натижада Aллоҳ ҳаром қилган ароқни ичди деганда унга ўзидан узоқроқ жойда ўтиришини буюрди.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг