Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Ислом дини тарихида ислом аркон ва ақидаларини бузиб талқин қилишга саъй-ҳаракат қилган турли оқимлар - Сохта салафийларга раддия

 
 

Ислом дини тарихида ислом аркон ва ақидаларини бузиб талқин қилишга саъй-ҳаракат қилган турли оқимлар, ранг-баранг фирқалар ва уларнинг тармоқлари кўп бўлган. Бироқ мазкур тарихий оқимлардан баъзи бирлари бугунги кунда ҳам сақланиб қолган бўлиб, ўзларининг бузуқ ақидаларини содда халк, айниқса, ёшларни йўлдан уришда қўллаб келмоқдалар.

Улардан баъзилари очиқ ҳаракат қилаётган бўлса, бошқалари зимдан хуфиёна фаолият олиб бормоқдалар. Бу ақидавий оқимларнинг эътибори бизнинг мамлакатимиз фуқароларига ҳам қаратилган бўлиб, улар наздида халқимиз тоталитар тузум даврида ўз анъанавий эътиқодидан маҳрум бўлган ва улар осонликча ўз домимизга тушишлари мумкин, деб ҳисоблайдилар. Шулардан бири “Салафийлик” оқимидир. Исломда “салаф” деганда, ҳадисларга кўра, Пайғамбаримиз(а.с) замонида ҳамда ундан кейинги икки даврда яшаган мусулмонлар тушунилади. Шунга кўра ислом уламолари саҳобий, тобеин ва табъа тобеин, яъни илк мусулмонларни “салафи солиҳ”, яъни “солиҳ аждодлар” деб ҳисоблашда якдилдирлар.

Улардан кейинги даврларда яшаган мусулмонларга нисбатан “салаф” ёки “салафий”лар тушунчаларини ишлатиш мумкин эмас. Кейинги йилларда “салаф солиҳларга эргашиш” шиорини ниқоб қилиб олган, мусулмон жамиятларини илк ислом даври ҳолатига қайтаришни тарғиб қилувчи мутаассиб, сохта салафийлар пайдо бўлганини алоҳида қайд этиш лозим.


Киритилган вақти: 28/07/2023 10:19;   Кўрилганлиги: 822
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/actual/islom-dini-tarixida-islom-arkon-va-aqidalarini-buzib-talqin-qilishga-say-harakat-qilgan-turli-oqimlar-soxta-salafiylarga-raddiya
Чоп этилган вақт: 20/09/2025 06:17
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг