Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Инсон умри ғанимат

 
 

"Ҳар бир ишнинг вақти бор, Вақт билганнинг бахти ёр" деб бежизга айтишмаган доно халқимиз.
Дар ҳақиқат инсон ҳар тонг янги кунни қарши олар екан, унинг ихтиёрига бир кеча кундуз 24 соат вақт берилади. Бу инсоният учун ҳар куни бериладиган янги умр ва Имкониятдир. Ўтаётган вақтимиз ҳақида уйлаб кўрадиган бўлсак, соат милларининг тўхтовсиз айланиши, аслида азиз умримизнинг бамисоли оқар сув каби тўхтовсиз ўтиб кетаётганини ҳис этамиз. Ушбу онлар бизнинг яхши ёки ёмон амалларимизга гувоҳ бўлиб ўтиб бормоқда.

Aллоҳ таоло ўзининг пок каломида бандаларига хитоб қилиб: "У, ўлим ва ҳаётни сизларнинг қайсиларингиз амалда яхшироқ еканлигингизни синаш учун яратди. У азиз ва ўта мағфиратлидир". деб марҳамат қилган.

Ўлим ва ҳаётни Aллоҳ таоло яратган, бу-ҳақ! Одатда, аввал ҳаёт, сўнгра еса ўлим бошланади. Бу еса инсон учун берилган азиз умрдан, ундан қандай фойдаландик, нима ишларни қилдик, буларнинг ҳар бир сониясидан қиёмат куни сўралишлигимизга очиқ ойдин далилдир. Пайғамбаримиз Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақда: "Қиёмат кунда банда тўрт нарсадан сўралмагунча, унинг қадами жойидан жилмайди:Умрини нимага сарфлагани, йигитлик даврини қандай ўтказгани, молини қайердан топиб, қайерга сарфлагани ва олган илмига қандай амал қилгани" деб марҳамат қилганлар (Имом Термизий ривоти)

Демак, инсон умрининг ҳар бир лаҳзаси, айниқса ёшлик давридан ўзига хос шаклда ҳисоб қилинар екан. Буюк тобеин Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ: "Бошланаётган ҳар бир янги кун:" Ей одам боласи, мен янги кунман, сенинг барча амалинга гувоҳман, мендан фойдаланиб қол, агар ўтиб кетсам, қиёмат кунигача қайтмайман"деб нидо қилади" деган екан. Демак, умр кечираётган ҳар бир инсон ақл юргизиши, амалдан ожиз қоладиган кун келмасдан олдин охирати, дини, дунёси ва миллати учун фойда келтирадиган хайрли амалларни қилиб олишга шошилиши лозим. Зеро инсон умрини ғанимат билиб, Роббиси буюргандек ўтказмоқлиги, дунёда ҳам охиратда ҳам улкан ютуққа ва уни розилигига мушарраф бўлишга сабаб бўлади.

Исломжон Музаффаров Каттақўрғон тумани "Aбдуманнон Сўфи " жоме масжиди имом-хатиби


Киритилган вақти: 07/08/2023 15:50;   Кўрилганлиги: 836
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/actual/inson-umri-ganimat
Чоп этилган вақт: 20/09/2025 02:24
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг