Инсон огоҳ бўлсагина ўзининг келажагига ақл билан теран назар ташлайди
Ҳозирги пайтда инсоният ҳаётидаги тараққиет ва ривожланишни илм-фансиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бирор соха йўқки у илмсиз равнақ топган, юксалган бўлса. Шу боис Аллоҳ таоло илм ўрганишга интилишни ҳар бир мўмин-мусулмон зиммасидаги фарз этиб қуйган.
Қуръони каримнинг илк нозил бўлган ояти ҳам “ўқи” деган амр бўлди. Аллоҳ таоло илм излашни ва ўрганишни мусулмон бандаларига қатьий буюрган Аллоҳ таоло айтади: ”Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд)даража (мартаба)ларга кўтарур. Аллоҳ қилаётган(барча яхши ва ёмон) амалларингиздан хабардордир” (Мужодала сураси 11)
Дарҳақиқат, инсон огоҳ бўлсагина ўзининг келажагига ақл билан теран назар ташлайди, келиши ёки содир бўлиши мумкин бўлган фитна-фасод, ҳавф-хатарни олдини олиш ва бартараф қилиш ҳаракатида бўлади. Аксинча, ғофил, бепарво ва лоқайд бўлган кимса эса атрофида нималар бўлаетганига ҳам эьтибор бермай охир оқибат турли бало ва мусибатларга дучор бўлади.
Ҳар бир мусулмон турли фитна, фасод ишлардан, бузгунчилик, динда фитнага тушиш, хусусан бир жамиятда яшовчи инсонлар ўртасида тафриқа солиш, бузғинчи фиқир ва ботил ғояларни тарқатиш каби ношаръий амаллардан эҳтиёт бўлиш зарур.
Айниқса, ота-оналар ўз фарзандларига тўғри маслаҳатлар бериб, уларни соғлом ва бақувват ўсиб-улғайишлари учун, илмли, маьрифатли, ватан, жамият учун зарур ва муҳим бўлган барча илмий соҳалар бўйича етук мутахассис бўлишларига ғамхўр бўлишлари керак.
Зеро, Пайғамбаримиз (с.а.в) муборак бир ҳадисларида ”Ҳар бирингиз тарбиячисиз ва ҳар бир тарбиячи қўл остидагиларига жавобгардир”-деб, мархамат килганлар. Шунинг учун ижтимоий тармоқлардаги фитналардан огоҳ бўлайлик.
Ҳазрати Пайғамбаримиз (с.а.в) шундай огоҳлантирганлар “фитна ухлаб ётган бир нарсадир. Кимики уни уйғотиб юборса, унга Аллоҳни лаънати бўлсин". Ижтимоий тармоқлардан тўғри фойдаланишни Аллоҳим насиб этсин.
Тўлқин домла Исаев Ургут тумани "Ғавсул Аъзам" жоме масжиди имом-хатиби
Киритилган вақти: 07/09/2023 15:17; Кўрилганлиги: 648
Чоп этилган вақт: 20/09/2025 02:36