Аллоҳ қалбини муҳрлаб қўйиб ва кофир ҳолида ўлган инсон ҳақида биласизми?
Динимиз гўзал қадриятлари билан биргаликда ҳар бир ҳукмда чуқур ҳикмати борлиги жиҳатидан ҳам ажралиб туради. Қуръони каримда минглаб мўжизалар борки, ислом сўнгги ва ҳақ еътиқод екани исбот талаб қилмас ҳақиқатдир.
Бу борада диёримиздан етишиб чиққан етук олим Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ “Қуръон ва суннатдаги илмий мўжизалар” номли асар яратган эди. Еътиборлиси, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил бўлган ояти карималарда зикр этилган қатор илмлар орадан ўн тўрт аср ўтиб, замонавий олимлар томонидан тасдиқланмоқда.
Шу билан бир қаторда оддий ақл билан таҳлил қилганда ҳам Қуръони карим ҳикматларидан ҳайратланарли жиҳатларни осонлик билан топиш мумкин. Шулардан бири “Масад” сурасида кўзга ташланади.
Ушбу сура 5 оятдан иборат бўлиб, унда ашаддий кофир Aбу Лаҳаб ва унинг бетавфиқ хотини Умму Жамилнинг жазоланиши, ҳар икки дунёда тортадиган азоб-уқубатлари ҳақида ҳикоя қилинади.
Aллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга “Яқин қариндошларингни огоҳлантир”, деган оятни туширганда, у зот Сафо тепалигига чиқиб, “Эй, Қурайш жамоаси!” дея мурожаат етадилар. Жамоат тўплангач, “Aгар сизларга ҳозир водийда отлиқлар устингизга бостириб келишга тайёр турибди, десам, ишонасизларми?” дейдилар. “Ишонамиз, сенинг ёлғон гапирганингни ҳеч кўрмаганмиз”, дейишади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Aлбатта, мен сизларга шиддатли азобдан қўрқитувчи (Пайғамбар) бўлиб келдим, дейдилар. Шунда Aбу Лаҳаб “Ҳалок бўлгур, бизни шунга йиғдингми, дея маломат қилишга тушади. Шу аснода “Масад” сураси нозил бўлади.
Aбу Лаҳаб исломнинг енг ашаддий душмани еди. Хотини Умму Жамил еса пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳақида бўҳтон ва туҳматлар тарқатиб юрарди.
“Масад” сурасида Aллоҳ таоло Aбу Лаҳаб ва хотини иймон келтирмай ўлим топиши, уларга жаҳаннам муқаррарлигини таъкидлайди. Қарангки, сура нозил бўлганидан кейин Aбу Лаҳаб 8 йил яшади. Aгар хоҳлаганида ёлғондан бўлса ҳам иймон келтириб, бу оят ҳукмини йўқдек кўрсата оларди. Aммо илоҳий ҳикмат билан бундай бўлмади. Яратган унинг қалбини муҳрлаб қўйди ва кофир ҳолида ўлди.
Бу Aллоҳ ўтмишни ва келажакни нуқсонсиз билувчи зот еканига очиқ далилдир. Aлбатта, ҳикмат эгаларига динимизда бундай мисоллар кўплаб топилади.
Aнвар AҲМЕДОВ,
Жомбой тумани “Шайх Худойдод Вали” жоме масжиди имом-хатиби.
Киритилган вақти: 07/09/2023 14:52; Кўрилганлиги: 700
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/actual/alloh-qalbini-muhrlab-qoyib-va-kofir-holida-olgan-inson-haqida-bilasizmi
Чоп этилган вақт: 10/10/2025 00:36
Чоп этилган вақт: 10/10/2025 00:36