ТИНЧЛИК БЕБАҲО НЕЪМАТ
Дарҳақиқат Аллоҳ таолонинг бизларга берган неъматлари беқиёс. Шундай улуғ неъматлардан бири бўлмиш тинчлик ҳақида мулоҳаза қилсак, шоятки, унинг нақадар улуғ неъматлиги янада намоён бўлиб, бу ҳолатга шукримиз зиёда бўлса.
АБУЛАЙСИЙЛАРНИ БИЛАСИЗМИ?
Абу Лайс Самарқандий:
Самарқанд номини дунёга машҳур қилган буюк Самарқандийлар ҳақида сўз кетганда биз биринчилардан бўлиб Абу Лайс Самарқандий номини тилга оламиз.Алломанинг исми Наср ибни Муҳаммад бўлиб мелодий 910 йилда мусулмон дунёсининг илм-маърифат ўчоғи бўлган Самарқандда туғилган. Унинг номи Фақеҳ Абу Лайс тарзида ҳам машҳурликка эришган. Фақеҳ – барча исломий илмлар билимдони маъносида қўлланилади. АбуЛайс кунясига тўхталадиган бўлсак икки хил – Лайснинг отаси (олимнинг Лайс исмли ўғли бўлган) ёки арслон каби жасур (лайс арслон маъносида) маънони билдиради.
МУСТАҚИЛЛИК БЕБАҲО НЕЪМАТ
Аллоҳ таоло томонидан халқимизга берилган энг катта неъматлардан бири бу – мустақилликдир. Мустақиллик туфайли миллий – диний қадриятларимиз тикланди, халқимиз яхши яшашлиги учун имкониятлар эшиги очилди. Бугунлик кунда Ўзбекистон дунё мамлакатлари ичида шаҳдам қадам ташлаб бораётган келажаги буюк давлатга айланди. Президентимиз бир нутқларида: “Ўзбекистон давлати тишқи сиёсатининг маъно-мазмуни ва мақсади битта – у ҳам бўлса Ўзбекистон манфаати ва яна бир бор Ўзбекистон манфаати”, деб таъкидлаган эдилар. Бу мақсад муаммолар ва халқаро ҳаётнинг турли соҳаларига нисбатан мавжуд манфаатли қарашларни очиқ мулоқотлар ва бошқа дипломатик усуллар билан ҳал этишга ундайди.
ТОЗАЛИККА ЭЪТИБОР-КЕЛАЖАККА ЭЪТИБОР
Охирги йилларда шаҳримиз гуллар шаҳрига айланиб улгурди. Ҳар қадамдаги турфа хил гуллар кишининг кўзини қувонтириб, қалбини яйратади. Кўчаларимиздаги тозалик, озадалик чирой очиб турган гуллар билан уйғунлашиб шаҳримиз кўркига кўрк қўшиб туриши кишини беихтиёр ўзига жалб этади. Қайси жойда поклик, гўзаллик хукмрон бўлса, ўша жойда қут барака бўлади. Қуръони каримда: "Унда покланишни хуш кўрадиган кишилар бор. Аллоҳ эса покланувчиларни севар", - деб марҳамат қилинган.
ИМОМ БУХОРИЙ ВА У КИШИНИНГ ЖОМЕЪ АС-САҲИҲ АСАРИ
Имом Бухорий, мусулмонлар имоми, муҳаддислар шайхи, ҳадис илмида “Амиру-л-мўминийн” – Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ибн Иброҳим ибн Муғийра ибн Бардизбадир.Имом Бухорийнинг оталари Абул Ҳасан Исмоил ибн Иброҳим парҳезкор уламолардан эдилар. У киши Молик ибн Анасдан (ҳадис) эшитган ва Ибн Муборакбилан қўл бериб кўришгандилар. Аҳмад ибн Ҳафс, Имом Бухорийнинг оталари ҳақида шундай дейди: “Унинг ҳузурига ўлими олдидан кирдим, шунда у: “Барча мол-мулким ичида бир дирҳам шубҳалиси борлигини билмайман” – деди. Ўша вақтда мен ўзимни ҳақир санадим”[1].
ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК БАРҚАРОРЛИК КАФОЛАТИДИР
Маълумки, юртимиз қадимдан жуғрофий нуқтаи назардан муҳим савдо йўллари чорраҳасида жойлашгани сабаб, турли миллат ва элат вакиллари азалдан бир-бирлари билан тинч-тотув, аҳил-иноқ бўлиб яшаб келишган. Ҳозирги кунда ҳам Ўзбекистон кўп миллатли ва кўп динли республика. Истиқлол йилларида виждон эркинлиги, дин ва диндорларнинг ҳақ ва хуқуқлари масалаларига катта эътибор берилди. Юртимизда фуқаролар тотувлиги ва тинчлигини сақлашда ҳар бир дин ва миллат тенг хуқуқ ҳамда имкониятларга эга бўлиши жуда муҳимдир. Шуни эътиборга олган ҳолда мамлакатимизнинг амалдаги қонунчилиги фуқаролар эркинликларининг барча кўринишларини кафолатлайди. Чунончи, бош Қонунимизда белгилаб қўйилган тамойиллар динимиз таълимоти асосларига ҳам тўла мос келади. Қуръони каримда “Динда зўрлаш йўқ, зеро тўғри йўл янгилиш йўлдан ажрим бўлди...” (Бақара, 256-оят) дея марҳамат қилинган.
ВАФОЛИ ФАРЗАНД ИЙМОНЛИ ФАРЗАНД
Барчамизга маълумки, Оламда яшаётган ҳар бир инсон ор-номусни, вафони ўзи учун жуда муқаддас деб билади. Уни ҳимоя қилиб, топтамаслик йўлида ҳаракат қилади, курашади ва жасур, мардлар даражасига етади. Айниқса, ота-онага, ватанга вафодор, садоқатли фарзанд бўлиш бу – олий туйғу ва буюк неъматдир.
АБДУЛЛОҲ ИБН МУБОРАК БАРЧА УЛУҒЛИКЛАРНИ ЎЗИДА ЖАМЛАГАН ИМОМ
Абдуллоҳ ибн Муборак Абу Абдурроҳман ҳамма улуғликларни ўзида жамлаган имомдир. Уни зикр қилиниши билан раҳмат нозил бўлиб, уни яхши кўришлик билан Аллоҳнинг мағфирати умид қилинади.
ИМОМ БУХОРИЙ УЛАМОЛАР НАЗДИДА
Бу сатрларни ёзишдан мақсад, Имом Бухорий хазратларининг таржимаи ҳолларини кенгайтириб, унга зеб беришга уриниш эмас.
МИССИОНЕРЛИКНИНГ ЖАМИЯТ ҲАЁТИГА ТАҲДИДИ
Дунё тарихига назар соладиган бўлсак, миссионерларнинг ўзга дин вакиллари орасидаги фаолияти ҳар доим минтақа барқарорлигини бузишга, аҳоли орасида нотинчликларни келтириб чиқаришга ва қон тўкилишларга сабаб бўлган.
ОТА ОНАЛАР МАСЪУЛИЯТИ
Қайси бир хонодон соҳибларини Аллоҳ таоло фарзанд аталмиш неъмат билан сийлар экан, бас бу хонодон соҳиблари бу неъматни қадрига етишлари ва руҳий ва жисмоний жиҳатдан муҳофаза қилишга масъулдир.
САВОБ ИШНИ ҲАР КИМ, ҲАР КУНИ ҚИЛИШИ КЕРАК
Истиқлол йилларида серқуёш диёримизда миллий ва диний қадриятларимиз қайта тикланди. Мустабид тузум даврида омборхоналарга айлантирилиб деярли ташландиқ ҳолга келиб қолган масжидлар қайта тикланиб эҳтиёжга яраша янгилари қурилиб замон талаблари асосида жиҳозланмоқда. Асосий қонунимизда виждон эркинлиги кафолатлаб қўйилди. Ҳоҳловчилар учун муборак ҳаж ва муборак умра зиёратларига шароитлар яратилди. Диний адабиётлар нашри йўлга қўйилиб пайдар-пай чоп этилиб турилибди.




















