БАХТИЁР ОИЛА МУСТАҲКАМ ЖАМИЯТ АСОСИ
Инсоннинг эркак ва аёл қилиб яратилишидаги ҳикмат
Дунёдаги жамики мавжудот борки, Аллоҳ таоло уларнинг барчасини жуфт қилиб яратган. Инсоният олами, ҳайвонот олами, наботот оламидан тортиб бошқа барча жонли ва жонсиз нарсаларнинг ҳар бири жуфт қилиб яратилгани бугунги кунда илмий исботини топган ҳақиқатдир.
Ватан ҳимояси
Жамиятидаги инсон ҳаёти фақат тинчлик ва омонлик билангина маъно ва мазмунга ега бўлади, Зеро, тинчлик — бу омонлик ва хотиржамлик асосидир. Жамият имон камолоти ва ҳаловатига тинчлик пайтидагина эришади.
ЎЗ ЖОНИГА ҚАСД ҚИЛИШ ОСИЙЛИК ВА ҚЎРҚОҚЛИКДИР
Яратган зот Парвардигори олам ўзини танитиш учун еру-осмонни барпо қилиб, унда барча маҳлуқот ва мавжудодларни яратди. Шуларнинг ичида инсонни бошқаларидан афзал эканини ва яратганнинг олдида ҳурматли эканини билдириб қўйди. Бу борада Аллоҳ таоло шундай дейди:
Ёшлар мисоли бир ниҳолдир
Ёшлар ҳамма даврларда, ҳамма замонларда жамиятнинг энг асосий куч ва бўғини сифатида қаралган. Моддий ва маънавий ҳаётнинг барча жабҳасидаги жараёнлар жамиятнинг ёшлар қатлами кўмагида амалга оширилган. Биз уларга бугун қандай тарбия берсак, улғайганларидан сўнг шундай муомала кўрамиз.
Қайси жойда азон айтилса Аллоҳ у жойни балолардан асрайди
Азон луғатда “билдирув” деган маънони англатади. Азон Аллоҳнинг тоатига, ибодатига, ҳидоятига, Унинг Даргоҳи олиясига бир чорловдир. Азон Аллоҳ севгисининг танларга нидоси, қалбларга тажаллисидир. Азон дил ва вужуддан шайтонни қувиш имкониятидир. “Азон” – Аллоҳнинг сиғиниш ва ибодат қилишга сазовор ягона Зот эканини, Муҳаммад алайҳиссаломни бутун инсониятга юборилган охирги ҳақ пайғамбарликларини, динимизнинг бутун дунёда мислсиз адолат ва ҳурриятни жорий қилиш дини эканини билдиришдир.
Энг қимматли нарса бу
Вақт сен асрашинг керак бўлган энг қимматли нарсадир. Сенда эса,у беҳуда ўтиб кеткмоқда.
Ҳалол меҳнат икки дунё саодати
Халқимизда меҳнатдан келса бойлик турмуш бўлар чиройлик деган ажойиб мақол бор. Албатта меҳнат кишини улуғлайди. Аммо меҳнат қилиш учун ҳам кишида илм, ақил, фаҳму фаросат бўлиши керак. Аллоҳ таоло Бақара сурасининг 172- оятида “Эй, имон келтирганлар! Аллоҳгагина ибодат қилувчи бўлсангиз, сизларга Биз ризқ қилиб берган покиза нарсалардан еб, Унга шукр қилингиз!”-деб марҳамат қилганлар. Демак меҳнатимиз ҳалоллик асосида бўлиши ва поклик мезонида ўлчанишлиги керак экан.
Сўз кумуш бўлса, сукут олтиндир
Тил - Аллоҳнинг улуғ неъмати, ажибу латиф санъатидир. Гарчи у жисман кичик бўлса ҳам итоати туфайли топадиган савоби ёки итоатсизлиги туфайли содир этадиган гуноҳи жуда катта. Чунки, куфр ҳам, иймон ҳам фақат тил гувоҳлигида аён бўлади. Куфр ва иймон эса тоат ва исённинг бошланиш ҳудудларидир. Кимки тилнинг жиловини бўш қўйиб юборса, шайтон уни йўлдан оздиради, жар ёқасига ҳайдаб, ҳалокатга судрайди. Фақат шариат билан жиловланган тилгина бу офатдан нажот топади.
Ота-онани йиғлатиш оқ бўлишдир
Ҳеч бир жиноят жазосиз қолмайди. Айниқса ота-онага қилинган исён ва уларга оққ бўлишнинг жазоси албатта муқаррардир.
Абу Бакра розияллоҳу анҳу айтадилар: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Аллоҳ Ўзи ҳоҳлаган гуноҳларнинг (жазосини) ҳаммасини қиёмат кунигача кечиктиради. Фақат ота-онага оққ бўлишни эмас. Албатта, Аллоҳ таоло, унинг соҳибига (жазосини) ўлимидан олдин ҳаётида тезлатади”, деганларини эшитдим”. (Имом Ҳоким ривояти).
Демак, ота-онасига оққ бўлиб, уларга нонкўрлик қилган махлуқ, охиратда оладигани аламли азобу уқубатлардан ташқари шу дунёнинг ўзида ҳам қилмишига яраша жазоланмасдан қолмас экан. Бунга кўпчиликларимиз гувоҳ бўлганмиз.
ЖАЗОСИЗ ҚОЛГАН ЖИНОЯТ
Инсон дунёда яшар экан уни чексиз орзу истаклар ўраб олади. Ўз илмига, ақлига тажрибасига суянган ҳолда, режалаштирган ниятига етиш учун бор имкониятларидан фойдаланиб ҳаракат қилади. Аммо дунёда шундай нарса борки усиз ҳеч бир натижага эришиб бўлмайди гўё. У бойлик, маблағ, сармоя деб номланадиган пулдир. Инсоннинг яшаши учун, илм олиши, касб ўрганиши, орзу истакларига етиши учун ҳам айнан пул керак. Айниқса ҳозирги кунда-кунга ривожланиб бораётган замонда пулсиз ҳеч нарсани тасаввур қилиб бўлмайди. Кўп инсонлар пул топиш илинжида билиб, билмаган ҳолда гуноҳ бўлмиш жиноятларга қўл уриб, оиласини фарзандларини харом луқма билан боқадилар. Харомдан келган бойлик, ейилган луқма, қилинган ҳаракат гуноҳ яъни жиноят бўлиб, албатта Яратган Зот томонидан жазоланади. Қуръони каримнинг Зориёт сураси 55 оятида Аллоҳ таоло: “Эслатинг (яъни, Сиз умматларингизга панду-насиҳат қилаверинг)! Зеро, эслатма (бу ишингиз) мўминларга манфаат етказур” деб марҳамат қилган. Шундай экан биз бугун баъзи бир инсонларга қилинган жиноят жазосиз қолмаслигини эслатиб ўтмоқчимиз холос. Зеро бу эслатмадан таъсирланиб гуноҳ, кибр, ўғрилик, чақимчилик, бузуқлик ва шун каби иллатлардан қутилиб, ҳам бу дунё ҳам у дунё саодатига мушарраф бўлса.
Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) нинг қисқача тарихлари ва аҳли байтлари
لَقَدْ جَاءكُمْ رَسُولٌ مِّنْ أَنفُسِكُمْ عَزِيزٌ عَلَيْهِ مَا عَنِتُّمْ حَرِيصٌ عَلَيْكُم بِالْمُؤْمِنِينَ رَؤُوفٌ رَّحِيمٌ (١٢٨)
«Батаҳқиқ, сизларга ўзингиздан бўлган, машаққат чекканингиз унинг учун оғир бўлган, сиз (нинг саодатга етишишингиз)га ташна, мўминларга мушфиқ, меҳрибон Расул келди ». (Тавба сураси, 128-оят).
Расулуллоҳнинг муҳаббатини қандай ҳосил қиламиз?
Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламнинг муҳаббати мусулмоннинг имонига чиндан ҳам озиқа бўлади. Агар мусулмон кишининг имони зиёда бўлса, Расулуллоҳга бўлган муҳаббати ҳам зиёда бўлади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламни яхши кўришлик тоат ва қурбатдир. Дарҳақиқат, шариат Набий алайҳиссаломнинг муҳаббатини вожиботлардан санади.




















