Хотирани ўлдирадиган омиллар
* Сичқон теккан нарсани истеъмол қилиш;
* бошдаги битни ўлдирмасдан олиб ташлаш;
* гуноҳ ишга ружу қўйиш (берилиш);
* дунё учун қайғуриш, ғам-андуҳ чекиш;
* қаттиқ саросима ва қўрқув;
* нордон, шўр ва аччиқ нарсани тановвул қилиш;
* яхши пишмаган нонни ейиш;
* қозонда турган таомни бошқа идишга сузмасдан ейиш;
* мазаҳ ва масхарани кўпайтириш;
* қабристонда овоз чиқариб кулиш;
* қабр тошидаги ёзувларни ўқиш;
* ҳожатхона ичида таҳорат олиш;
* жунуб бўлгач, ювинмасдан юриш;
* уйни тунда супуриш;
* қўл ва юзни кийимга артиш;
* масжидга чап оёқ билан кириб, ўнг оёқ билан чиқиш;
* ҳожатхонага ўнг оёқ билан кириб, чап оёқ билан чиқиш;
* ҳожатхонада китоб ўқиш;
* ҳожат вақтида гаплашиш;
* заруратсиз ҳолда авратига қараш;
* кулга ва сувга пешоб қилиш;
* йўл устига ва сояланадиган жойларга пешоб қилиш;
* синган ойна (кўзгу)га қараш;
* синган пиёла ва косадан фойдаланиш;
* тунда усти очиқ қолган сувни истеъмол қилиш;
* кечадан қолган таомни ейиш;
* балғамни кўпайтирадиган нарсаларни ейиш;
* дорга осилган кийимга қараш ва ҳоказолар.
Киритилган вақти: 10/02/2018 00:00; Кўрилганлиги: 2537
Чоп этилган вақт: 11/10/2024 17:38