Мақолалар

БУЮК НЕЪМАТ

Ислом дини инсониятни тинчлик, ҳамжиҳатлик, дўстлик, аҳиллик ва эзгу ишларда ҳамкорлик қилиб яшашга буюради. Ёвузлик, зулму зўравонлик, фитна фасод, бузғунчилик қилишдан қайтаради. Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Эзгулик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва адоват йўлида ҳамкорлик қилмангиз”, – деб инсониятни огоҳлантиради. Шунингдек, бугун ер юзида юзлаб миллат ва элатлар яшамоқдалар. Ер юзининг турли нуқталарида инсонларнинг баъзилари бахтиёр ҳаёт кечираётган бўлсалар, баъзи жойларда эса қийинчилик, машаққат, зулму зўравонлик остида ҳаёт кечирмоқдалар. Аслида ер юзидаги барча инсонлар бахтиёр яшашга ҳақлидир.

 

ЭҲСОН ФАЗИЛАТИ

Иши юришмаётган бир камбағал йигит донишманд шайх олдига бориб, ҳаётидан арз қилиб насиҳат сўрабди. Шайх ҳазрат йигитга борингдан эҳсон қилиб тургин дебди.

 

Минг ойдан афзал кеча

Аллоҳга шукрки, раҳмат ва мағфиратли ой бўлмиш, фазилатли Рамазон ойини тинч, ҳотиржам ва осойишталикда ўтказмоқдамиз. Хар бир мўмин банда бу ойни даражоти, баракоти ва файзидан катта умидлар қилиб, ибодат ва эзгу амалларга ошиқадилар.

 

Кимки Лайлатул Қадрни бедор ўтказса...

Рамазоннинг охирги ўн кунлиги бошланди. Айниқса, ана шу ўн кунликда ибодатларга, саховатларга қаттиқ берилган киши катта фойдалар олиб қолади. Шу тунларда уйқуни ҳаром қилсак, жаҳаннам оташидан нажот топамиз, иншоаллоҳ. Жумҳур уламолар минг ойда қилинадиган ибодатга олинадиган савобга тенг савоб олиш мумкин бўлган – Лайлатул Қадр кечаси ана шу ўн кунликда эканига иттифоқ қилганлар.

 

Исроф барака заволи

Барчамиз ҳар йили келадиган Рамазон ойини катта қувонч ва хурсандчилик билан, қалбимиз сурурга тўлиб қарши оламиз. Сабаби муҳим ибодатлардан бири бўлган рўзани шу ойда тутишни Аллоҳ фарз қилди! Барчамиз иймонан савоб ва жаннат умидида, Аллоҳни ризоси-мағфиратига сазовор бўлиш учун Рамазон рўзасини тутишликка ҳаракат қиламиз.

 

Шукр қилинг рўза тутганлар

Рўза тутмоқ аслида омад,

Охиротга чексиз даромад,

Рамазонга етдик саломат,

 

Рамазони шариф муборак!

Муборак рамазон ойи биз бандалар учун кўплаб яхшилик ва барокотлар келтирадиган ой, мўътабар меҳмонки, ташрифини шавқу хурсандчиликлар билан кутиб олиб, кетишида ғам ва маҳзунлик билан видолашамиз. Бу азиз меҳмон нафс тарбиясида муаллимдир. Унинг билан имон қувватланади, хулқ -атворлар тарбияланади, кишидаги ҳиммат ошади, тақво зиёда бўлади. Зеро Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўзининг муборак каломида шундай деб марҳамат қилган:

 

Рамазон ойининг фазилатлари

Рамазон - раҳмат ва мағфират ойидир. Рўза гуноҳлардан тўсувчи пардадир. Шундай экан бу муборак ойни чиройли кутиб олиб, Аллоҳ таоло бандаларига берган улкан неъматлардан фойдаланиб савоб заҳирамизни кўпайтириб қолишимиз керак. Зеро Рамазон бир ойгина меҳмонимиз бўлади холос.

 

Ёшлик олтин давр

Аллоҳ таоло томонидан инсониятга ато этилган энг сара ва ардоқли неъмат шубҳасиз ёшликдир. Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳам ўзларининг гўзал ҳадиси шарифларида:

 

ДИНИЙ ВА ДУНЁВИЙ БИЛИМЛАР УЙҒУНЛИГИ

Мамлакатимизда сўнги йилларда ҳар бир соҳада, шу жумладан таълим соҳасида ислоҳотлар олиб борилаётгани, ўсиб келаётган ёш авлодни келажакда инсон деган шарафли номга муносиб равишда тарбия ва таълим олиб камол топишларига мамлакатимизнинг оқил инсонлари жон куйдираётгани ва бу борада ишлаб чиқилаётган ва амалга оширилаётган амалий ишдар ва тадбирлар таҳсинга сазовордир. Ушбу жараёнда бугунги ўзбек жамиятининг мутлақ кўпчилиги инсоннинг маънавий дунёқарашини шакллантириб, ахлоқини тарбиялашдаги диннинг юксак ахлоқини, инсон руҳиятида инсоний фазилатларни яратувчанлигини қўллаб - қувватламоқда. Миллий ва диний қадриятларни англатиш ёшларнинг маънавий дунёқарашини юксалтиришга хизмат қилиши бугунги кунда ҳеч кимга сир эмас.

 

Ким шайтоннинг биродари?!

Президентимиз ташаббуслари сабаб юртимизда жадал олиб борилаётган ислоҳотлар ҳеч бир соҳани четлаб ўтаётгани йўқ. Шу жумладан тўйу маросимларни ҳам. Аслини олганда тўй бу бир эҳсон бўлиб, унинг ўзига яраша бир неча қонун-қоидалари бор. Аввало эҳсон кишининг ўз имкониятлари доирасида бўлмоғи даркор. Яъни қарз кўтариб қилинмайди. Ҳозирги кўплаб тўйлар ёру – биродарларнинг “холис” ёрдамлари билан ўтказилмоқда. Бу ёрдамлар “темир” дафтарда қарз ўлароқ қайд этилган бўлиб, кези келганда ўша “ёрдам”ни ўз вақтида қайтармаслик ҳар қандай қариндошчилик, дўсту – ёрликни узиши ва бузиши мумкин бўлиб, бунга кўплаб мисоллар келтириш мумкин.

 

Меҳмонлар ташрифи-дўстлик риштаси

Динимизда қўшничилик ҳақларига риоя қилиш муҳим ишлардан ҳисобланади. Зеро, инсонлар ўртасида ўзаро меҳр-оқибат ришталарини мустаҳкамланишида қўшниларнинг ўрни беқиёсдир.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг