Мақолалар

З А Х И Р А

Аллоҳ таоло бандаларига мислсиз неъматларни ином этди. Фақатгина бир талаб, ана шу неъматларга шукр қилишни ва ҳақдорларга ҳаққини адо этиш учун эҳсон қилишни талаб этди.

 

Ёшлар тарбияси масулятли бурч

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларига мумофиқ киши вафотидан кейин ҳам унинг номаи аъмолига бориб турадиган савоб амаллардан бири ўзидан солиҳ фарзанд қолдиришдир. Инсон солиҳ фарзанд қолириш учун аввало ўзи тўғри йўлда бўлмоғи ва бўлажак фарданди учун солиҳа она бўла оладиган жуфти  ҳалол танламоғи ва танлаган аёлини яхши тарбия қилмоғи фарзанди учун тарбиянинг биринчи босқичлари бўлади десак хато қилмаган бўламиз.

 

СИНОВЛИ КУНЛАР САБРГА ЧОРЛАЙДИ

Бугунги кунда инсоният ўз бошидан синовли кунларни ўтказмоқда. Гавжум шаҳарлар кимсасиз, олдинги жушқин ҳаёт тамомила тин олган, инсонлар бу кунларни тезроқ ўтиб кетишига умид боғлаганча уйларидалар, барчанинг қалби ва тилида битта илтижо Илоҳим, касалликни бошимиздан арит, барчамизни ҳифзу ҳимоянгда сақла.

 

Бева ва етимларга ёрдам қилишнинг фазли

Уйга шағам харид қилиш мақсадида дўконларни айланиб, хўжалик моллари билан савдо қиладиган янги дўконга кирдим. Дўконни айланиб, томоша  қила бошладим. Сотувчи аёл менга мурожаат қилиб, бобо, сиз  Қуръон ўқийсизми? деди. Мен  дарҳол тушундим, у тиловат ва дуо қилиб   қўйинг, демоқчи. Аллоҳ қодир қилгунича ўқийман, дедим ҳамда четроқда турган курсига ўтириб, Қуръон карим оятларидан тиловат қилиб сўнг ортидан дуо қилдим.

 

ДЕҲҚОНЧИЛИК - РИЗҚ ВА БАРАКАДИР!

Аллоҳ таоло ер юзини инсон учун обод қилиб, осмондан барокат сувларини ёғдириб, шу сув орқали дарахтлар, ўт-ўлан ва барча набототларни ўстириб, инсонлар ва ҳайвонларнинг ризқини бериб қўйди. Қуръони каримнинг бир неча оятларида Аллоҳ таоло экинлар ва боғларни мисол қилиб келтирилган.

Жумладан, муборак Қуръони шарифда шундай марҳамат қилинади:

 

ДЕҲҚОНЧИЛИК - КАСБЛАРНИНГ ЭНГ АФЗАЛИ

Зироатчилик билан шуғулланиш динимизда улуғ амаллардан ҳисобанади. Чунки, деҳқонлардан ҳамма манфаат олади. Аллоҳ таоло уларни ҳамма жонзотнинг ризқига сабабчи қилиб қўйган. Шунинг учун ҳам Ислом уламолари нуқтаи назарида деҳқончилик касбларнинг ичидаги энг афзал касб ҳисобланади. Қиёмат қоим бўлиб, жаннатилар жаннат эшиклари олдида тўпланиб, «Ким биринчи киради?», дейилганда «Деҳқонлар», деб айтилар экан.

 

Карантин вақтида уйда қолиш эътиқодга зидми?

Машҳур ҳодиса. Амавос (Қуддус яқин томондаги Шом шаҳарларидан бири) вабоси. Буюк саҳобий Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу Амавос ерида лашкарбоши ўлароқ ўз лашкари билан истиқомат қилаётган эдилар. Амавос ерларида вабо тарқалди. Вабо шу қадар кенг ёйилдики, лашкардаги ўттиз олти минг кишидан ўттиз мингтаси вафот этиб, олти мингтаси тирик қолди.

 

Шавкат Мирзиёев: ҳеч бир инсон, ҳеч бир оила давлатимиз ва жамиятимизнинг эътибори ва ғамхўрлигидан четда қолмаслиги керак

Президент Шавкат Мирзиёев 10 апрель куни пахтачилик ва ғаллачиликда кластер тизими самарадорлигини ва ҳосилдорликни оширишда энг долзарб вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши аввалида коронавирус пандемиясига қарши курашиш борасидаги ишларга алоҳида тўхталиб ўтди. Давлатимиз раҳбари, жумладан, шундай деди:

 

Оқибат

Муҳтарам юртбошимиз 3 апрел куни Ўзбекистон халқига қилган мурожоатларида поклик, саховат, шижоат, сабр тўғрисида  кенг қамровли фикрларини айтдилар. Жумлдадан, “Ота боболаримиз, она момоларимиз покликка, тозаликка кескин амал қилишган, меҳмон келса қўлларига сув қуйиб ювдиришган, хонодонларини, кўрпа тўшакларини озада тутишган” дея озодалик халқимизнинг асл қадриятлари ва динимизнинг кўрсатмаларидан эканлигига ишора қилдилар.

 

Поклик икки дунё саодатидир.

Аллоҳ таоло Одамни ўзига халифа қилиб инсониятга ер куррасини яшаш учун манзил қилиб берди. Ерни адолат билан бошқариш ва унинг ободлиги ва тозалигини инсонни зиммасига юклади. Башариятни тўғри йўлда бўлишлиги учун пайғамбарларни жўнатди. Пайғамбарларни барчаси инсониятни икки дунёда  бахтли бўлишлиги учун Аллоҳни амр ва қайтариқлари билан келди. Аллоҳни амр ва қайтариқлари нима эди. Моддий ва маънавий поклик эди. Аллоҳни амрлари ҳалол пок, савоб ишларга бўлса, қайтариқлари ҳаром нопок, гуноҳ ишлардандир. Ислом дини ҳам моддий ва маънавий покликка чақиради!

 

Гигенага Исломнинг муносабати

Азиз биродарлар, Аллоҳ таоло сизу бизга покликни севишини сифатлаб шундай дейди:

فِيهِ رِجَالٌ يُحِبُّونَ أَن يَتَطَهَّرُواْ وَاللّهُ يُحِبُّ الْمُطَّهِّرِينَ

“Унда покланишни яхши кўрадиган эрлар бор. Аллоҳ покланувчиларни яхши кўради”. Тавба сураси 108-оят

 

Бир бирини ёлғиз қўймайдиган миллатимиз бор

“Яхши кўрган нарсаларингиздан эҳсон қилмагунингизгача сира яхшиликка (жаннатга) эриша олмайсизлар. Ниманики эҳсон қилсангиз, албатта, Аллоҳ уни билувчидир”. Оли Имрон сураси, 92-оят.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг