Поклик икки дунё саодатидир.
Аллоҳ таоло Одамни ўзига халифа қилиб инсониятга ер куррасини яшаш учун манзил қилиб берди. Ерни адолат билан бошқариш ва унинг ободлиги ва тозалигини инсонни зиммасига юклади. Башариятни тўғри йўлда бўлишлиги учун пайғамбарларни жўнатди. Пайғамбарларни барчаси инсониятни икки дунёда бахтли бўлишлиги учун Аллоҳни амр ва қайтариқлари билан келди. Аллоҳни амр ва қайтариқлари нима эди. Моддий ва маънавий поклик эди. Аллоҳни амрлари ҳалол пок, савоб ишларга бўлса, қайтариқлари ҳаром нопок, гуноҳ ишлардандир. Ислом дини ҳам моддий ва маънавий покликка чақиради!
Айниқса ҳозирда Аллоҳни имтиҳони синови бўлиб турган, офат-вабо келиб турганда поклик инсонга жуда асқотади. Динимиз чақирган покликка риоя қилсак иншааллоҳ бу балодан қутиламиз.
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом айтди:
”النظافة من الايمان“
яъни “Поклик иймондандир”. Бугун динимизни шиори бўлган покликка риоя қилишимиз, иймонимизни белгиси бўлган тозаликка риоя қилишимизбизни офатлардан сақлайди.
Мутахасисларимиз ҳам қўлни совунлаб 20 сония ювиб туришлик қўл орқали юқадиган корона вирусни кеткизади деб таъкидлашаяптилар. Покликка тарғиб қилувчи ҳикматларда айтилади:
“Таҳорат устига таҳорат олиш нур устига нурдир.”
Мўмин банда беш вақт намозга таҳорат олади. Ҳукамоларимиз таҳорати бўла туриб яна таҳорат олишни мақтаб нур устига нур деб тарғиб қиляптилар. Таҳоратда энг кўп ювиладиган аъзо қўлдир чунки қўл тозаловчи аъзодир тозаловчи аъзони тоза бўлиши муҳимдир шунинг учун қўлни совун билан шошмасдан ювиш керак бўлади. Таҳорат нафақат ифлосликни ҳатто гуноҳларни ҳам ювади. Ибодатларни қабули ҳам таҳорат биландир. Агар поклик ва тозаликга вақтида риоя қилсак, поклик инсониятни икки дунёда ҳам бахтга етаклар экан.
Озод Назаров - Пастдарғом туман бош имом-хатиби
Киритилган вақти: 10/04/2020 13:45; Кўрилганлиги: 1452
Чоп этилган вақт: 19/09/2025 19:45