Мақолалар

Ота она розилигини топиш – фарзанднинг бурчи

Ота-она хақида сўз борар экан, бу зотларнинг хизматида камарбаста бўлиш ҳар бир солеҳ фарзанднинг муқаддас бурчидир. Улар ўз дилбандларини гўдаклик чоғидан меҳр бериб, парвариш қиладилар. Фарзанд камоли йўлида емай едириб, киймай кийдириб борларини берадилар. Оилани аёққа турғазган ҳам, фарзандларини камолини деб елиб югурган ҳам шулар. Уларнинг бу хизматларини ҳеч бир тилло кумуш бериб моддий бойлик билан ўлчаб бўлмайди. Ота-оналаримизга ғамхўрлик қилишлигимиз, айниқса кексалик чоғида парваришлаб эҳтиёт қилишимиз, хизматларимиз билан дуоларини олишлигимиз икки дунё саодати экан.

 

Бугунги кундаги саломлашиш ва унинг одоблари

Инсонлар бир-бирлари билан саломлашишларининг тарихи жуда қадим замонларга етиб боради, хусусан унинг “Салом” сўзи билан бўлган ифодаси кўҳнадир.

 

Закот нима?

“Закот” сўзи луғатда “поклик” ва “ўсиш” деган маъноларни англатади. Закот берган кишининг моли покланади. Закот бермаган кишининг моли эса ичида закотга ҳақдорларнинг моли ҳам аралашгани учун нопок бўлиб туради. Қачон закотини берса, покланади, бўлмаса йўқ. Закоти берилган молга барака киради, кўпайиб, ўсади.

 

Рамазон ойига тайёрмисиз?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Рўза, араб тилида «сиём» деб аталиб, луғатда бир нарсадан ўзини тиймоқликни билдиради.

 

БЕФАРҚ БЎЛМАНГ!

Аллоҳ таолонинг биз бандаларига инъом этган неъматлари чексиз. Булар учун қанча шукр келтирсак ҳам ҳаққини адо эта олмаймиз. Аллоҳ таоло Қуръони каримда инсонларни бу неъматларнинг қадрига етмай, унга шукр қилмайдиганлар ҳақида ҳам баён қилган.

 

ДЕХҚОНЧИЛИК - РИЗҚ МАНБАИ

 Самарқанд – Бухоро  шаҳарларини боғловчи трассадан Каттақўрғон тумани марказига қараб бурилиб, роппа-роса тўққиз километр юрсангиз Кадан қўрғонига етиб борасиз. Чорраҳадан чапга қайриласиз, қарабсизки, биз ҳикоя қилмоқчи бўлган манзилга келиб турибсиз. Бу – Мундиён  қишлоғи. Кундан – кунга  гўзаллашиб, фаровонлашиб бораётган каттагина қишлоқ.

 

КЎЧАТ ЭКИШ ФАЗИЛАТИ

Ушбу мақоламизда деҳқончилик, хусусан кўчат экиш фазилати ва унинг инсонга келтирадиган фойдалари ҳақида тўхталиб ўтамиз.

Анас ибн Молик розияаллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Агар бир муслим банда кўчат ўтказса ёки экин экса, ундан қушми, инсонми ёки ҳайвонми еса, бунинг учун унга садақа (қилганлик савоби) бўлади”

(Муслим ривояти).

 

ИТОАТКОРЛИК МУМИН ХИСЛАТИ

Энг улуғ ва барокотли ойлардан ҳисобланмиш Рамазон ойининг кириб келишига ҳам оз кунлар қолди. Уни ҳаммамиз орзиқиб кутаётганимиз рост. Чунки, бу ойда қиладиган солиҳ амалларимиз, намоз, тутадиган рўза, закоту хайр-эҳсонларимизнинг ажри беҳисоб эканлигини яхши биламиз.

 

БУГУНГИ КУН ТАЛАБИ

Ҳеч нарса беҳикмат бўлмайди. Бугунги синовли кунлар ҳам. Мўмин-мусулмон киши ҳар қандай ҳолатда тафаккур ила Аллоҳга таваккал қилади, хайрли ишларга интилаверади. Шу боис бугун оммавий тарзда тарқалаётган коронавирусдан ўзимиз ва ўзгаларнинг соғлигини сақлаш учун энг мақбул йўл карантинни лозим тутишимиз даркор. Умр қисқа, деймиз. Карантин даври эса ундан минг чандон қисқа. Ана шу вақтни оиламиз бахту осойишталиги, фарзандларимиз таълим-тарбиясига сарфлашимиз айни муддао.

 

Жаноза намози ҳақида

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Жаноза намози дуруст бўлиши учун жамоат шарт қилинмаган. Бир киши (хоҳ у эркак бўлсин, хоҳ аёл бўлсин) жаноза намозини ўқиса, намоз дуруст бўлади ва бошқалардан фарз соқит бўлади. Ҳатто жаноза ўқувчи балоғатга етмаган бола бўлса ҳам намоз дуруст бўлади.

Маййитга жамоат бўлиб жаноза ўқиш афзал. Чунки жаноза маййитнинг ҳаққига дуодир. Мусулмонларнинг жамоат бўлиб дуо қилишлари дуонинг қабул бўлишига катта  сабаб бўлади (“Ал-Мухтасар фил-фиқҳил-ҳанафий” китоби).

 

Инсоф - инсонни сабр қаноатга чорловчи омилдир

Муқаддас ислом динимизнинг таълимотлари жамиятда инсонлар бир-бири билан ўзаро  муносабатларда ҳамиша адолатли, инсофли, ҳалол бўлишига буюради. Бу ҳақда Аллоҳ таоло Ўзининг улуғ каломида шундай марҳамат қилади:

 

КИМКИ ЕРГА МЕҲР БЕРСА, БУНИНГ САВОБИ КАТТАДИР

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.

Бугун Коронавирус касаллигининг шиддат билан Ер юзига тарқалаётгани бутун инсониятни жиддий ташвишга солмоқда. Ҳар бир давлат ушбу офат таъсирини юмшатиш, кенг тарқалишининг олдини олишга жиддий ҳаракат қилмоқда.

Ҳар бир ибтидонинг интиҳоси бўлганидек, бундай синовли кунлар ҳам тез фурсатда Аллоҳ таолонинг иродаси ила тарихга айланишига ишонамиз. Бугун ҳар биримиз давлатимиз томонидан ўрнатилган талабларга риоя этсак, муҳтарам Юртбошимизнинг кўрсатаётган жонкуярлигини қалбан ҳис этиб, итоат қилсак, машаққатларни, албатта, енгиб ўтамиз, иншо Аллоҳ.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг