Оқибат
Муҳтарам юртбошимиз 3 апрел куни Ўзбекистон халқига қилган мурожоатларида поклик, саховат, шижоат, сабр тўғрисида кенг қамровли фикрларини айтдилар. Жумлдадан, “Ота боболаримиз, она момоларимиз покликка, тозаликка кескин амал қилишган, меҳмон келса қўлларига сув қуйиб ювдиришган, хонодонларини, кўрпа тўшакларини озада тутишган” дея озодалик халқимизнинг асл қадриятлари ва динимизнинг кўрсатмаларидан эканлигига ишора қилдилар.
Дарҳақиқат, Ислом соғлиқни сақлаш борасида катта аҳамият берган нарсалардан бири тозаликка риоя қилишдир. Дунё тарихида тозаликка риоя қилишга Ислом диничалик ҳеч бир дин ва жамият катта аҳамият бермагани маълум ва машҳурдир. Минглаб фиқҳ ва ҳадис китобларини очишингиз билан биринчи бўлиб «Поклик китоби»га кўзингиз тушади. Ўз динига амал қилишни ўрганмоқчи бўлган ҳар бир мусулмон эркак ва аёл ўзининг биринчи дарсини покликни ўрганиш ила бошлайди.Исломдаги ибодатларнинг барчасига банданинг бадани, кийим-боши ва макони покиза бўлиши асосий шартлардан бири қилиб олинган.
Аллоҳ таола ўз каломида марҳамат қилади:
“Албата Аллоҳ тавба қилувчиларни ва ўзларини мудом пок тутувчиларни севади” Бақара сураси, 222-оят.
Бугунги вазиятда барчани бирдек ташвишга солаётган пандимиянинг даволаридан бири тозалик-гигенадир. Буни барча мутахассислар таъкидламоқда. Поклик динмиз улуғлаган шиор, халқимизнинг азалий одатларидан ҳисобланади. Шундай экан мутахассисларнинг тавсияларига қатъий риоя этишииз, тозалик, шахсий озодаликка амал қилишимиз балоларни даф бўлиши, ўзимиз, оила аъзоларимиз ва бутун халқимизнинг соғ омон бўлишининг омили эканлигини доимо ёдда тутиб, унга амал қилалйлик.
Шу ўринда яна бир масалага тўхталиб ўтсак. Ҳозирги мураккб вазиятда иқтисодий қийналиб қолган фуқароларимизнинг ҳолидан хабар олиш, уларга моддий-маънавий кўмак кўрсатиш ҳам долзарб масалалардан бири бўлиб турибди. Шукурки, халқимиз бағрикенг, саховатлидир. Бу каби инсонлар ҳолидан хабар олиб туришибди ва уларни ёлғизлатиб қўймаяпдилар. Иншаллоҳ бу каби инсонлар Аллоҳ таолонинг энг суюкли бандалари қаторида бўладилар. Чунки, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васаллам муборак ҳадиларида: “Аллоҳ таолага инсонларнинг энг суюклиси-одамларга энг кўп манфаъати тегадиганидир”, (Имом Табороний ривояти) деганлар.
Азиз юртдошлар, бугун биз жипишлашсак, ўзимизни пок тутсак, халқ дарди билан яшаш учун шифокорлар тавсиясига амал қилиб ҳеч бўлмаса ўзимизни эҳтиёт қилсак бизни деб бошқалар жабр кўрмаса бу ҳам бир ютуғимз, оқибатимиз бўлади.
Одами эрсанг, демагил одами
Онинг ким йўқ халқ ғамидин ғами.
Алишер Навоий
Отабек Тошбеков - Нарпай туман “Нақишбандий” жоме масжиди ходими
Киритилган вақти: 10/04/2020 15:05; Кўрилганлиги: 1758
Чоп этилган вақт: 13/01/2025 19:17