Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Мақолалар

БУГУНГИ КУН ТАЛАБИ

 
 

Ҳеч нарса беҳикмат бўлмайди. Бугунги синовли кунлар ҳам. Мўмин-мусулмон киши ҳар қандай ҳолатда тафаккур ила Аллоҳга таваккал қилади, хайрли ишларга интилаверади. Шу боис бугун оммавий тарзда тарқалаётган коронавирусдан ўзимиз ва ўзгаларнинг соғлигини сақлаш учун энг мақбул йўл карантинни лозим тутишимиз даркор. Умр қисқа, деймиз. Карантин даври эса ундан минг чандон қисқа. Ана шу вақтни оиламиз бахту осойишталиги, фарзандларимиз таълим-тарбиясига сарфлашимиз айни муддао.

Бугунги кунимизга назар соладиган бўлсак, бутун дунёда бўлгани каби юртимизда ҳам карантин элон қилинган, шунга қарамай куча куйда фуқароларимиз томонида карантин қоидаларини бузиш холатларга гувох бўлмоқдамиз, афсуслар бўлсинки холатни инсон ўзи билган холда ўз жонига қасд қилиш билан тақослаш мумкин чунки ташқарида нима содир бўлаётганини барчамизга аён бўлса ҳам лекин барчамиз кўчадамиз.

Аллоҳ таоло мархамат қилиб “Ўзларингизни ўз қўларингиз билан  ҳалокатга отманглар” (Бақара сураси 195-ояти)

Аллоҳ таоло бу оятида бандаларини ҳаф хатарни билиб туриб ўзини, унга ўзини дучор қилишдан қайтармоқда, шундай экан каратин вақтида кимдир кўчага чиқиб касаллик юқтириб нафақат ўз жонини қолаверса уйидагилар жонини ҳам хатарга қўйган бўлади.

Шуниси ҳам аниқки, инсон ҳаёти доим бир хил неъматлар ичида кечмайди гоҳида енгил, гоҳида оғир, баъзида хурсандчилик, баъзида мусибат. Қуръони каримда бу ҳақда шундай дейилади:

“Ҳақиқатан, инсонни (дин ва дунё ишларида меҳнат ва) машаққатда (бўлиш учун) яратдик” (Балад сураси, 4-оят).

Алишер Навоий ўз ҳикматларида: “Саксон йил яшаш учун саксон йиллик сабр керак”,–деганлар. Демак, инсон бало ва мусибатларга қарши сабрни қалқон қилиб олиши керак. Чунки динимизнинг таълимоти бўйича дунёда юз берадиган барча ишлар Аллоҳ таолонинг хоҳиш иродаси билан бўлади. Мўмин-мусулмон киши ҳаёт қийинчиликларини дунёнинг синови экани, ҳар бир мусибат, ҳатто тиканнинг кириши ҳам ажрсиз қолмаслигини билади. У қийинчиликларга сабр-бардошли бўлади ва савоб умид қилади. Мусибат етганда биз Аллоҳнинг бандаси ва унга қайтиб боришимизни эслашимиз даркор. Кўчага чиқишимиз учун уйда қолишимиз керак. Агар чиқаверсак, уйда қолиб кетамиз. Бун теран англаб етмоғимиз лозим.

Ибрагимов Ҳусниддин Ургут туман Ёқуб Охун” жоме масжиди имом-хатиби 


Киритилган вақти: 18/04/2020 09:18;   Кўрилганлиги: 988
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/bugungi-kun-talabi
Чоп этилган вақт: 05/10/2024 01:40
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг