ЭР КИШИ ХАЛҚ ДАРДИ ИЛА ЯШАЙДИ
Ўн саккиз минг оламни йўқдан пайдо қилган зот бу борлиқда шу ўн саккиз минг турлик мавжудод орасидан фақат инсонни улуғ ва мукаммал бўлишини ихтиёр килди. Дархақиқат инсон, кун келиб ерда халифа бўлди. Сўнгра бутун оламларни яратган зот, инсонга шу ерни обод қилишни буюрди ва бу ишда парвардигор инсонга ўзи кўмак берди. Кейин ўз қўли билан обод қилган шу ерда ҳеч қачон фисқу-фасод ишлар қилма деди. Инсонга Аллоҳ, шу заминни обод қилиш учун етарли шижоат ҳам берди. Аллоҳ таоло ўз каломи қуръони-каримда айтади:
САБР ИЙМОННИНГ АФЗАЛИ
Набий алайҳисалом айтадилар. "Вабо тарқалган жойдан қочган киши ба мисоли урушдан кочган одам кабидир. Вабо тарқалган жойда сабр қилиб ўтирган киши ба мисоли урушда сабр қилган каби савоб олур”.
Яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам синовдир
Сўрашганда, қазо ва қадарнинг яхшиси ҳам, ёмони ҳам Аллоҳдан эканлигига иймон келтириш шу асослардан бири эканлигини айтиб ўтган эканлар. Яъни, дунёдаги барча яхшилик ва ёмонлик маълум ўлчовга биноан, Аллоҳ хоҳлаган сабабларга кўра содир бўлар экан. Инсонга бирор мусибат етса, бу аввалдан тақдир қилинган нарсадир. Инсон бунинг учун қайғу чекиб ўзини қийнамаслиги зарур. Чунки тақдирда бор нарса у хоҳласа ҳам, хоҳламаса ҳам содир бўлиши муқаррар. Шунингдек, унга бир яхшилик етса ҳам, бу тақдирдаги нарса бўлиб, инсоннинг хоҳишига қарамайди. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилган:
РЎЗА – МОЛИЯВИЙ ИБОДАТ
“Совм” сўзининг луғавий маъноси йемоқ, ичмоқ, калом, сайр-саёҳат ва бошқа нарсалардан тийилишдир.
Истилоҳий маъноси – Рамазон ойида Аллоҳ таолога ибодатни қасд қилиб, субҳдан то қуёш ботгунча йеб-ичиш ҳамда шаҳвоний ҳирсини қондирмоқдан ўзини тийиб туриш ва шунга ният қилишдир. Эс-ҳуши, соғлиги жойида, балоғат ёшига йетган, шаҳрида муқим бўлган мўминлар ҳамда покиза мўминлар тутиб бериши шарт бўлган фарз ибодатидир.
ЯХШИЛИКНИНГ МУКОФОТИ ФАҚАТ ЯХШИЛИКДИР!!!
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Сен Иймон келтирган бандаларимга айтгин, намозни тўла-тўкис адо этсинлар. Савдо-сотиқ, оғайнигарчилик йўқ бўлган Кун келмасидан олдин уларга ризқ қилиб берган нарсаларимиздан махфий ва ошкор инфоқ қилсинлар. (Иброҳим сураси, 31-оят)
Шукр қилиб яшайлик!
Аллоҳ таоло инсониятни махлуқотлар ичида энг мукаррами қилиб қўйди ҳамда кўпгина неъматлари билан неъматлантирди. Шунинг билан бирга шу неъматларига шукр қилишни ҳам Ўз каломида таъкидлаб ўтди. Жумладан, Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: “Яна Роббингиз эълон қилган (бу сўзлар) ни эслангиз: «Қасамки, агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман. Борди-ю, ношукрчилик қилсангиз, албатта, азобим (ҳам) жуда қаттиқдир”.
Яхши хулқ, гўзал одоб эгалари бежиз мақталмайди...
Яхши хулқли, одобли инсон эл-юртдан ҳамиша иззат-ҳурмат кўрган, саодат топган. Юсуф Хос Ҳожиб, Хожа Аҳмад Яссавий, Саъдий Шерозий, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий каби барча улуғларимизнинг асарларида яхши хулқ, гўзал одоб эгалари мадҳ этилгани бежиз эмас.
Фарзанд Жаннат Райхонидир
Мукаддас динимиз таълимотида фарзанд, Аллох таъоло инсонга берган энг улуғ неъмат баробарида омонат хамдир. Бу буюк неъматга сазовор бўлган ота-оналалар унинг қадрига етишишлари, шукурлар айтиб фарзанд олдидаги ота-она бурчларини пухта адо этишлар лозим. Яъни Аллох таъоло ато этган ўғил ёки кизга чиройли исм куйишлар, яхши таълим беришлари, ота-онасига муносиб фарзанд, ватанга садоқатли, катталарга хурматда, кичикларга иззатда, ўзгаларга мехр оқибатли комил инсон бўлиб етишиши борасидаги масулиятли вазифаларини чин ихлос ва садоқат билан бажаришлари лозим
БУЮК БОБОЛАРИМИЗ ИБРАТИ
Ўтмишдан маълумки, бизнинг юртимиздан Абу Наср Фаробий, Абу Райҳон Беруний, Амир Темур, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий, Бобир Мирзо, Мирзо Улуғбек, Бурҳониддин Марғониний, Баҳоуддин Нақшбанд, Имом Бухорию неча неча Хоразмию, Термизию ва Самарқандийлардек –муҳаддислар, муфассирлар, фақиҳлар, мутасаввифлар ўтишган. Математика, астраномия, физика каби аниқ фанлар, тарих, адабиёт ва бошқа ижтимойи фанларга доир катта катта бир неча жилдан иборат илмий асарлар ёзиб, дунё илму маърифати ривожига улкан ҳисса қўшган кўплаб буюк боболаримиз етишиб чиққан.
РАМАЗОН ҚУРЪОН ОЙИ
Рамазон ойи рўзасини тутишни бизларга фарз қилган Аллоҳ таолога Ўзининг Жалолига мувофиқ ҳамдлар бўлсин. Рамазон ойи кечаларини қойим қилишни бизларга суннат қилган Муҳаммад Мустафо соллоллоҳу алайҳи васалламга ҳисобсиз саловат ва саломлар бўлсин.
Дарҳақиқат, Рамазон ойи Қуръон ойи, унда Қуръони карим нозил қилинган. Аллоҳ таоло Бақара сурасининг 185 - оятида шундай деб марҳамат қилди: “Рамазон ойики, унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очиқ баёнотлар бўлиб Қуръон туширилгандир. Сиздан ким у ойда ҳозир бўлса, рўзасини тутсин”.
Яхшиликнинг мукофоти — фақат яхшиликдир
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим
Бутун мусулмон олами, хусусан, юртимизда файзу барака айёми бўлган Рамазон ойи бошланди. Ушбу қутлуғ ойда халқимиз меҳр-оқибат, хайру саховат ишларини янада кўпроқ адо этишлари билан диёримизда ўзгача кайфият ҳукм суради. Ҳар йили муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш мақсадида муҳтарам Президентимизнинг қарорлари қабул қилинаётгани чин маънода юртимиз аҳлига кўтаринкилик бағишламоқда.
Рамазон ойи ва рўзасининг фазилати
Бандаларининг ҳар икки дунё саодатини кўзлаб, рўзани Исломнинг фарз ибодатлари қаторига қўшган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин




















