Хабарлар

Навбатдаги Самарқандлик зиёратчилар жўнаб кетишди

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

 «Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо:

«Албатта, у (умра) унинг (ҳажнинг) Аллоҳнинг Китобидаги дугонасидир. «Аллоҳ учун ҳаж ва умрани тугал адо этинг», деди».

 

Таъзия изҳор қиламиз

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакиллиги, Имом Бухорий жоме масжиди ва барча имом-хатиблар Пайариқ туман “Имом ал-Бухорий” жоме масжиди фидоий ходими (мутаваллиси) Донияров Мақсуджоннинг (1981) вафоти муносабати билан марҳумнинг яқинларига чуқур таъзия изҳор этиб, ҳамдардлик билдиради.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло марҳумнинг барча динимиз йўлида қилган хайрли ишлари ҳамда солиҳ амалларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин. Охиратларини обод қилиб, ажру мукофотларини кўпайтирсин ва яқинларига чиройли сабр берсин.

(Жаназо номози Иштихон тумани Метан массиви яқинидаги Охунбобоев маҳалласи Қирқой қишлоғида соат 14:00да ўқилади)

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги

 

Самарқанд туманида Ёш китобхон маскани фаолиятини бошлади

Самарқанд тумани “Хўжа Аҳрор Валий” маҳалласида “Ёш китобхон маскани” номли кутубхона ўз фаолиятини бошлади.

 

Ислом дини аёлни олий мартабага кўтарди

Мозийга назар соладиган бўлсак, жоҳилият даврида аёлга бўлган муносабат ниҳоят даражада аянчли эди. Дунёнинг барча ерида аёл зоти камситилган, хўрланган, қул сифатида сотилган, сотиб олинган, уларнинг ҳеч қандай моддий ва маънавий ҳуқуқи бўлмаган. Ҳатто туғилган қиз бола чақалоқлар тириклай кўмиб юборилган

 

Пайғамбаримиз (алайҳи салом)нинг туялари чўккан муборак жой

Қубо масжиди Ислом тарихида тақво асосига қурилган илк масжид бўлиб, Аллоҳ азза ва жалла бу ҳақда Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: 

 

Ҳарбийлар билан “Оила - муқаддас даргоҳ” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Самарқанд вилоят вакиллиги “Оила” ИАТ маркази вилоят бошқармаси ҳамкорлигида Марказий Ҳарбий округда “Оила - муқаддас даргоҳ” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. “Мустаҳкам оила – жамият таянчи” шиори остида ўтказиладиган  “Оила -муқаддас даргоҳ” тадбири замирида уйланмаган ҳарбий хизматчиларни бўлажак умр йўлдошини танлашда йўл-йўриқлар бериш, ҳарбий хизматчилар оилаларини жамиятда нуфузини ошириш, маънан соғлом оилаларда баркамол ёш авлодни тарбиялаш каби эзгу мақсад мужассамдир.

 

Ургут туманида Отинойилар меҳнати сарҳисоб қилинди

Отин-аёл-қизлар ўқитувчиси, дин ва шариат билимдони, шунингдек аёллар ўртасидаги диний маросимларга бошчилик қиладиган, халқ орасида катта обрў-эътиборга сазовор бўлган кайвони аёл. Бугунги кунда отинойларнинг вазифалари доираси жуда кенгайган.

 

Чекка ҳудудларда жойлашган масжидлар фаолияти билан танишув бўлди

Ижтимоий барқарорликни янада мустаҳкамлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш- бугунги куннинг талабидир.  Бу борадаги ишлар самарадорлигини ошириш эса диний соҳа вакиллари, айниқса, имом-хатиблар фаоллиги билан чамбарчас боғлиқ.

 

Жомбой туманида 11 нафар болажонларнинг суннат тўйлари ўтказилди

Бугун, 25 декабрь куни Вилоят бош имом-хатибининг ўринбосари, Жомбой туман “Исломобод” жоме масжиди имом-хатиби Х.Саттаров бошчилигида эҳсонпарвар кишилар кўмаги билан Жомбой туманидаги кам таъминланган оилаларнинг фарзандларидан 11 нафар болажонларнинг суннат тўйлари ўтказилди. Ушбу хайрия тадбирида  тумандаги барча масжид имом хатиблари иштирок этди. Бу билан болажонлар ва уларнинг яқинлари қалбига сурур бағш этилди. Ҳолбуки донолардан “Муҳтожларга ёрдам беришни эртага сурманг, зеро сизга ёки унга эртага нима бўлишини билмайсиз”, деган ҳикматли нақл бор. Яхшилик, савоб амалларни ҳар ким, ҳар куни қилиши лозим.

 

 

Самарқанд вилояти уламолари Метрополитен қурилишида вафот этганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди

18 декабрь куни Тошкент метрополитени Юнусобод йўлининг янги қурилаётган қисмида ер ўпирилиши оқибатида 6 нафар юртдошларимиз қурбон бўлган эдилар.

 

Эътибор масъулият юклайди

Йил ўз якунига яқинлашиб борар экан, ўтаётган йилни сарҳисоб, фаолиятларни танқидий ва ижобий нуқтаи назардан таҳлил қилиш, эришилган муваффақият ва камчиликларни ўрганиш, бу борада мақсадли режалар тузиб, келгуси йил учун мусатҳкам пойдевор тайёрлаш ишлари ҳам бошланади. Оқдарё, Иштихон туманларида фаолият юритаётган отинойиларнинг ҳам йил якунларига бағишланган йиғилиши бўлиб утди. Унда отинойилар томонидан йил давомида амалга оширилган ишлар, эришилган муваффақиятлар, йўл қўйилган камчиликлар кўрсатиб ўтилди. Мустақиллик йилларида, айниқса сўнгги йилларда диний соҳада амалга оширилаётган ишлар, келгусида отинойилар олдида турган масъулиятли вазифалар белгилаб берилди. Ушбу туманларнинг бош отинойилари туман бош имом-хатиблиги билан ҳамкорликда йил давомида фаол ишлаган отинойиларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширди.

   Бундай эътибордан отинойиларимизнинг кўнгиллари тоғдек ўсди ва бу уларнинг зиммаларидаги масъулиятларини янада оширишини эътироф этишди.

 

Отинойилар учун ташкил этилган ўқувларнинг 7-босқичи бошланди

Ўзбекистон халқаро ислом академияси  ҳузуридаги Малака ошириш марказининг Самарқанд вилояти минтақавий филиали томонидан отинойлар учун ташкил этилган ўқув машғулотларининг 7-давра тингловчилари машғулотларни бугун, 23 декабрь куни бошладилар. Машғулотлар 2 ҳафта  давом этиб, унда 72 соат дарс ўқувлари бўлади. Янги тингловчилар билан Самарқанд вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Ё.Мансуров, ЎХИА ҳузуридаги Малака ошириш маркази минтақавий филиал ходими Т.Эвадуллаевлар машғулотлардан олдин учрашиб, улар билан илмнинг фазилати, соф ислом ақидаси тушунчаси, бидъат-хурофотларнинг салбий оқибатлари ҳақида суҳбатлашди. Таҳсил жараёнида эътибор ва қунт билан иштирок этишларини сўраб, Аллоҳ таолодан масъулиятли вазифаларини адо этишда куч-қувват ато этишини сўраб, дуо қилди.

Шундан сўнг Малака ошириш маркази масъул ходими У.Саттаров отинойиларга ўқувларни ташкил этилиши ва Малака ошириши маркази фаолияти ҳақида маълумот берди.

 

Имом-хатиблар муносиб номзодларга овоз бермоқдалар

Бугун, 22 декабрь куни эрталаб соат 08:00дан бошлаб Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида сайлов участкаларида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига номзодлар учун овоз бериш бошланди.

 

Янги уйлар ўз эгаларига топширилди.

Кеча, 20 декабрь куни Жомбой тумани Узуновул массивида янги уйлар  ўз эгаларига топширилди. Ҳар томонлама қулай, жаҳон стандартларига мос ушбу уйлар туманнинг Узуновул массивида қисқа фурсатда қуриб битказилди.

 

Илм олишнинг ажри улуғдир

Қуръони Каримнинг илк ояти  Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга “Ўки!” деган хитоб билан нозил бўлган. Пайғамбаримиз ҳам: “Бешикдан қабргача илм изланг, илмни Чин-мочинда бўлса ҳам эгалланг”-, дея таълим берганлар. Зеро, илм инсонни юксакликка ундовчи кучдир. Аллоҳнинг иродаси, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига эргашиб вилоятимизда фаолият юритаётган отинойиларимизнинг 30 нафари бугун, 21 декабрь куни 7-давра ўқув машғулотларини якунладилар. Тест синовларидан муваффақиятли ўтиб сертификат билан тақдирландилар.

   Отинойиларимизнинг олган илмлари манфаатли ва икки дунё саодат бахтига эришувларида ҳужжат бўлсин.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг