Хабарлар

Малака ўқувлари самарали бўлмоқда

Давлатимиз раҳбарининг: “Имом-хатибларнинг ён-атрофимизда бўлаётган ўзгаришларни чуқур англаб, халқимизга теран тушунтириб бериш борасидаги долзарб вазифаларини жуда юқори баҳолайман” деб айтган фикрлари бугунда ўз аҳамиятини янада орттирган.

 

Бир оиладаги низо бартараф этилди

Оила муқаддас даргоҳ. Унинг тинч, мустаҳкам, фаровон, бахтли бўлиши кишиларнинг саодати, жамиятнинг осойишта ва юксалишидир. Аксинча, оилаларда парокандалик, бузғунчилик бўлса, ўша жамият бузилади, тинчи йўқолади, у оқибатда чуқур таназзулга юз тутади. Динимиз барпо бўлган оилани бус-бутун сақлаб қолишга, бузилишининг олдини олишга чақиради.

Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло “Нисо” сурасининг 19-оятида эркакларга:

         “Агар уларни ёқтирмасангиз, шоядки, Аллоҳ сиз ёқтирмаган нарсада кўпгина яхшиликларни қилса”, дея хитоб қилиб, оилани бузмасликка чақиради.

Булунғур тумани Килдон маҳалласида яшовчи А.Қ. хонадонида оилавий низо келиб чиқди. Ундан хабар топган маҳалла фаоллари, жамоатчилик, мутасадди ташкилот ходимлари ҳамда  “Килдон” жоме масжиди имом-хатиби Толиб домла Маматқуловлар биргаликда тушунтириш ишларини олиб борди. Натижада А.Қ. оиласи билан муросага келиб, тинч-тотув яшашга рози бўлди. Албатта, оилани сақлаб қолиш масаласи жамият аъзоларининг барча буғинларига бирдек масъулият юклайди. Зеро, динимиз бўлиниш, ажралишни эмас, бирлашишни, жипсликни ёқлайди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати

 

Ёш имом-хатиблардан умидимиз катта

Ёшлар – ҳар қандай жамиятнинг эртаси. Бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсати қадимдан ота-боболаримиз томонидан шаклланиб келган асл миллий ва диний қадриятларимизни аҳамияти нечоғлик муҳим эканини кўрсатиб бермоқда.

 

Муслима аёл ҳоким бўлди

АҚШ Массачусетс штатининг Кемридж шаҳри ҳокимлигига илк бор муслима аёл сайланди, деб ёзади islam.ru сайти.

31 ёшли  Сумбул Сиддиқи – Покистонда туғилган, болалигида ота-онаси билан АҚШга кўчиб келган. У Браун университетини давлат бошқаруви мутахасислиги бўйича тугатган. Шунингдек, Притцкер ҳуқуқшунослик мактабида ўқиб, юрист дипломини олган.

Муслима-сиёсатчининг эътироф этишича, унинг манзилига динга оид кўплаб исломофобик хабар ва ҳақоратлар келиб туради. Аммо бу унинг ишлашига халақит қилмайди, балки жамиятда исломофобияга қарши сидқидилдан фаол курашишига рағбат беради. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

 

2020 йили ҳам “Вақф” хайрия жамоат фонди Самарқанд вилоят филиали кўплаб хайрия ишларини режалаштирмоқда

2018 йил 16 апрель куни Ўзбекистон Президенти томонидан “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” имзоланган фармонда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузурида “Вақф” хайрия жамоат фондини ташкил этилиб, шу йил 12 май куни Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди давлат рўйхатидан ўтказилган эди. Ўтган давр мобайнида фонд томонидан муҳтож, бемор, уйсиз, қаровчиси йўқ ёши улуғларга, кўзи ожизлар ва ногиронлар жамиятларига моддий ёрдам кўрсатиб келмоқда.

 

БОШ ИМОМ-ХАТИБЛАР МАЛАКА ОШИРИШ ЎҚУВ КУРСИНИ БОШЛАШДИ.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги вилоят, туман ва шаҳар бош имом-хатиблари бугундан бошлаб Ўзбекистон халқаро ислом академиясида икки хафталик малака ошириш ўқув курсини бошлашди.

Бош имом-хатибларимизнинг илму-ижодларига файзу-баракотларни Яратгандан сўраб қоламиз.

 

Вилоят бош имом-хатиби Индонезиялик меҳмонларни қабул қилди

Индонезиялик журналист Марфуаҳ Панжи Астути турмуш ўртоғи Ҳерламбанг Сукма Сакияна билан Ўзбекистонда бўлиб турибди. Марфуаҳ Панжи Астути хоним Ўзбекистон хусусан, Самарқанд ҳақида “Journey to Samarkand” – “Самарқандга саёҳат” номли рисола муаллифи ҳисобланади. 

 

Қабристонда катта ҳашар ташкил қилинди

Ургут туман Мангитобод маҳалла қабристонида катта ҳашар ташкил қилинди. Қабристоннинг 1200 метр масофадаги ҳудуди девор билан ўралмоқда. Ушбу ишларни амалга ошириш учун ҳомийлар хисобидан 100 000 000 сўм маблағ сарфланди. Яна 50 000 000 сўм сарфлаш режалаштирилган. Ҳашар йўли билан амалга оширилаётган ушбу хайрли ишга Мангитабод масжиди имом ноиби Исломов Ҳусниддин домла бош бўлмоқда. Ҳашарда халқимизга хос ҳамжиҳатлик фазилати мавжуд. Унда маҳалланинг ёшу қариси иштирок этиб, ўз ҳиссаларини қўшмоқда.

 

Умра зиёратингиз қабул бўлсин

Бир вақтлар Ҳаж ёки Умра зиёратига бориш халқимиз учун гўёки ушалмайдиган орзу бўлган. Боболаримизнинг яқин ўтмишда Самарқанд шаҳрида истиқомат қилувчи биргина отахоннинг Ҳаж зиёратига бориб келгани ҳақида катта ҳавас билан оламшумул воқеа сифатида айтиб юрганларини эшитганмиз.

 

Самарқанд вилоят вакиллигида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди.

Вилоят вакиллигида барча туман ва шаҳар бош имом-хатиблари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда Самарқанд вилоят бош имом-хатиби З.Эшонқулов вакили ўринбосари Х.Сатторов  қатнашди.

 

«Эл-юрт ҳурмати» ордени муборак бўлсин!

Азал-азалдан бу халқ, бу миллат, бу юртнинг раҳнамолари илмни қадрлаган. Илм аҳлини эъзозлаган. Соҳибқирон Амир Темур ҳазратларининг ҳаётини, тарихини ўқиган ҳар киши яхши биладики, Соҳибқирон бобомиз ўз замонасидаги аҳли илмларни, уламо ва диний соҳа вакилларини қаттиқ ҳурмат қилган. уларга алоҳида лутф кўрсатиб, хизматларини муносиб тақдирлаган.

 

ЎЗБЕКИСТОН ЯНГИЛИКЛАРИ 2019 йилда Ўзбекистонда нечта масжид очилди?

Масжидлар – мўмин мусулмонлар учун энг муқаддас ва қадрли жой ҳисобланади. Фақатгина ибодат маскани сифатида эмас, ўзаро меҳр оқибат, ҳамжиҳатлик ва дўстлик ришталарини боғловчи жой сифатида ҳам эътиборга моликдир. Шунга кўра масжидларни бунёд этиш ва мавжудларини қайта таъмирлаб гўзал ҳолатга келтириш савоби улуғ амаллардан ҳисобланади.

 

Ўзбекистонда 2019 йилда чақалоқларга энг кўп қўйилган исмлар қайси эканини биласизми?

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Ўзбекистонда 2019 йил давомида энг кўп қўйилган исмлар ҳақида маълумот берди. Агентлик хабарига кўра, 2019 йил давомида республикада янги туғилган чақалоқларга Муҳаммадали ва Солиҳа исмлари энг кўп қўйилган.

 

Муфтий ҳазратлари “Эл юрт ҳурмати” ордени билан тақдирландилар

Узоқ йиллардан буён диний фаолият билан шуғулланиб келаётган, муқаддас ислом динимиз маърифатининг толмас тарғиботчиси, юртимиз масжид ва мадрасалари диний таълим тизимида ислоҳотларни амалга ошириш, халқимизга диний маърифатни етказишда узоқ йиллардан буён меҳнати сингиб келаётган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари бугун, 6 январ куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Эл юрт ҳурмати” ордени билан тақдирландилар.

Ушбу мукофат билан Ўзбекистондаги барча мусулмонлар номидан муфтий ҳазратларини муборакбод этамиз.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг